Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети “Умумий педагогика



Download 0,98 Mb.
bet16/27
Sana12.06.2022
Hajmi0,98 Mb.
#658323
TuriСеминар
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27
Bog'liq
2 5397974610543121702

11 – Мавзу: Иқтисодий тарбия.
РЕЖА:

  1. Иқтисодий тарбийа меҳнат тарбиясининг таркибий қисми сифатида.

  2. Иқтисодий тарбийанинг мазмуни ва шакллари.

  3. Шарқ мутаффакирлари иқтисодий тарбия ҳақида.

Иқтисодий таълим ўқувчиларга хўжалик юритиш тизими (оила бюджетини шакллантириш, хўжаликни юритиш, мавжуд моддий бойликларни асраш, кўпайтириш, савдо-сотиқ муносабатларини тўғри ташкил этиш ва ҳоказолар) тўғрисидаги назарий билимларни беришга йўналтирилган педагогик жараён.
Иқтисодий тарбия ўқувчиларга иқтисодий билимларни бериш, уларда хўжалик юритиш фаолият (оила бюджетини шакллантириш, хўжаликни юритиш, мавжуд моддий бойликларни асраш, кўпайтириш, савдо-сотиқ муносабатларини тўғри ташкил этиш ва ҳоказолар)ни ташкил этиш кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат педагогик фаолият жараёни.
Бинобарин, иқтисодий тарбия ёш авлодда иқтисодий билим ва кўникмаларни ривожлантириш, уларда тежамкорлик, меҳнатсеварлик, ташаббускорлик, иқтисодий фаолиятни йўлга қўйиш тўғрисида фикрлашга ўргатади.
Иқтисод, иқтисодиётнинг ўзи нима? Бу тушунча юнон олими Гелиот томонидан киритилган бўлиб, бу – «уй хўжалигини бошқариш санъати» маъносини англатади. Кейинчалик бу тушунчанинг моҳияти кенгайиб, маъноси ҳам тўлдириб борилган. Иқтисодиёт – бу жуда кенг ва мураккаб тушунча. Иқтисод атамаси тор маънода инсон яратган барча бойликларни тежаш, шунингдек, инсон меҳнатини қадрлаш маъносини англатади. Кенг маънода иқтисодиёт инсоннинг тирикчилигини ўтказишга қаратилган хўжалик фаолияти бўлиб, бу фаолият ишлаб чиқаришдан бошланиб, яратилган маҳсулотларни истеъмол этиш билан якунланади.
Демак, иқтисод инсон фаолиятининг асосий жиҳати бўлиб, жамиятнинг энг муҳим негизи, унинг пойдевори ҳисобланади. Чунки, энг аввало, инсоннинг инсон сифатида талаб-эҳтиёжининг қондирилиши, албатта, унинг иқтисодий фаолияти асосида эришилади. Булардан маълумки, инсон ўз ҳаётида иқтисодиёт билан доимий муносабатда бўлади. Иқтисодий тарбия, аввало, оиладан бошланади. Оилада иқтисодий тарбия замирида ҳам меҳнатсеварликни тарбиялаш ётади. Болалар ўз меҳнати натижаларини кўргандагина ўз имкониятларидан тўғри фойдаланаётганини англаб етади, мустақил фаолият юритишни ўрганади, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик хислатлари таркиб топади. Оилада йўлга қўйиладиган болалар меҳнати ҳовли ва хоналарни тартибли сақлаш, кийим-кечакларни асраб-авайлаш, уй жиҳозларини таъмирлаш, рўзғор юмушларига ёрдам бериш кабилар кўринишларда намоён бўлади. Ота-оналар болаларни меҳнат фаолиятини кузатиб бориб, уларга зарур ўринда маслаҳат берадилар. Айниқса, ўқувчи-ёшларда оилада ҳам, таълим муассасаларида ҳам тежамкорликка риоя қилишга ўргатиш катта аҳамиятга эга. Иқтисодий тарбия ўз ичига ўқувчилар томонидан иқтисодиёт асосларини ўрганиш, уларнинг унумли ва ижтимоий меҳнатнинг турли кўринишларида иштирок этиш, режалаштиришга доир билим ва малакаларга эга бўлиш, ишлаб чиқариш маҳсулотларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш кабиларни олади.
Иқтисодий тарбиянинг инсон ва жамият, иқтисодий география, тарих, математика, химия, биология, меҳнат таълими дарсларида амалга оширилиши янада ижобий самараларни беради. Энг муҳими «Иқтисодиёт асослари» ўқув фани асосида ўқувчилар иқтисодий тушунчалар, категориялар ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш қонуниятларини ўрганадилар.

Жамиятда кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётган шароитда Республика иқтисодиётини ривожлантириш, хўжаликни оқилона ташкил этиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқларини такомиллаштириш, молия операцияларни тўғри ташкил этиш, режалаштириш, меҳнат унумдорлиги, ишлаб чиқариш самарадорлиги, корхоналар рентабеллиги, кичик ва ўрта бизнес, ижара, бозор инфраструктураси, маҳсулот қиймати, соф даромад, қўшимча даромад, бюджет, харидор, товар, товарлар импорти ва экспорти, шартнома, биржа, рақобат, менежмент, маркетинг, пул, банк, банкнот ва бошқалар ҳақида тўла маълумотларнинг берилиши ўқувчиларнинг иқтисодий онгини шакллантиришга ёрдам беради.




Синфдан ташқари тарбиявий тадбирлар ҳамда тарбиявий соатларда иқтисодий мавзуларда тарбиявий суҳбат, баҳс ва мунозаралар уюштирилади, оғзаки журнал яратилади, викторина ташкил этилади, тўгарак ёки клублар фаолияти йўлга қўйилади.


«Меҳнати фаолиятининг сифати ва самарадорлиги нималарга боғлиқ?», «Хўжаликнинг қиймати қанча туради?», «Ҳар биримиз иқтисодчи бўлишимиз мумкин», «Ўқув юртимизнинг иқтисодий аҳволи ва бюджети қандай аҳволда?», «Иқтисод бизнинг ҳаётимизда», «Бўш вақтдан унумли фойдаланиш мумкинми?», «Тажамкорлик нима?» ва ҳоказо мавзуларда тарбиявий тадбирларнинг ўтказилиши ўзининг ижобий натижаларини беради. «Ёш иқтисодчи» маркази фаолиятини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир Буларнинг барчаси ўқувчиларда қуйидаги хислатларнинг шаклланишига замин яратади:

  • меҳнат фаолиятига нисбатан масҳулият билан муносабатда бўлиш, меҳнатсеварлик, виждонлилик, жамият ва давлат олдида ўз бурчини ҳис этиш;

  • тежамкорлик, режалилик;

  • интизомлилик, уддабуронлик;

  • уюшқоқлик, ишчанлик;

  • тартибсизликка нисбатан муросасиз бўлиш ва бошқалар.




Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish