ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
“Умумий педагогика”
фанидан
Барча педагогик таълим (бакалавр)
йуналишлари учун.
А Н Н О Т А Ц И Я
Ушбу маърузалар матнида умумий педагогика фанининг вужудга келиши, унинг ривожланиш тарихи, фан ривожига ҳисса қўшган мутафаккирлар ижоди ва фаолияти; унинг турлари, тузилмаси, мазмуни ва моҳияти кабилар ёритилиб берилган.
Тузувчилар: П.ф.н., катта ўқитувчи Н.Ўринова
Ўқитувчи Д.Зокирова
Тақризчилар: П.ф.н, доцент, Х.Абдуллаев
П.ф.н, доцент, Б.Латипов
Ўқув шакли Кундузги
Ўқитиш курси II
Семестр III-IV
Умумий соат 136
Маъруза 66
Семинар 50
Лаборатория 20
Ушбу муаммоли маърузалар матни Фарғона давлат университетининг Педагогика факультети илмий кенгашининг 2010 йил ___ _______ сон мажлисида муҳокама этилди ва маъқулланди.
1 - Мавзу. Ян Амос Коменскийнинг ижтимоий педагогик фаолияти.
Режа:
1. Коменский ижодида тарбиянинг табиатга уйғун бўлиши тўғрисидаги тамойиллари.
2. Коменский бола ёшини даврлаштириш, мактаб таълим тизими, ўқитиш мазмуни ҳақида.
3. Коменский «Буюк дидактика» асарида илгари сурган дидактик тамойиллар.
4. Коменский таълимни ташкил этишнинг асосий шакли синф – дарс тизими ҳақида.
Буюк славян педагоги Ян Амос Коменский Чехияни немис феодаллари томонидан оғир миллий зулм остида бўлган ва халқнинг ўз озодлиги учун курашга отланган бу даврда яшади яъни мехнаткаш халқ асосан немислардан кечиб чиққан даври ва рухонийлар томонидан қаттиқ эди.
Коменский жамоасига мансуб бўлган тегирмончи оиласида таваллуд топади. Бу диний жамоа ахолининг анчагина қисмини бирлаштирган жамоа аъзолари меҳнат билан шуғулланар, болалар тарбияси хақида ғамғўрлик қилар, мактабларни ташкил этарди. Ота-онасидан эрта қолган Коменекий жамоанинг ғамхўрлиги туфайли термениядаги ҳар бири университет таълимини олди. У жуда билимдон эди. Ўқишни тамомлагач у фулънеке шаҳридаги қардошлик мактабига ўқитувчи этиб тайинланди. Коменский ватанпарварлик руҳи билан суғорилган асарлар яратди, халқ оғзаки ижоди асарларини йиғди, ўз мамлакатининг географияси, халққа билим бериш, ўқитиш мазмуни ва методларини такомиллаштириш билан шуғулланди. Аммо 1618-1648 йиллардаги ўттиз йиллик уруш натижасида Каменский фаолияти тўхтаб қолди, Чекия ўз мустақиллигини йўқотди. Немис феодаллари ва Ватикан мачайлари мамлакатни вайрон этдилар, чех қардошлари қаттиқ таъқиб қилинди. Ушбу пайтда Коменский оиласи вабодан халок бўлди.
Коменский Полшадаги Лишно шаҳрига кўчиб келди ва яна қардошлик мактабида ўқитувчилик қилди. Бу ерда у узининг «Буюк дедактика» 1631 ва «Оналар мактаби» 1632 йилда асарларини нашр қилди. Ғарбий Европа мамлакатларида Коменсекийнинг билимларни демократлаштириш соҳасидаги илмий ишлари, табиат ва жамият бақидаги билимлар энўиклопедия- «Пансофия»ни яратишга киришди. 1641 йилда Англия парламенти Коменскийни инглиз олимлари билан ушбу йўналишда бирга ишлаш учун Лондонга таклиф этди. Шунингдек Коменсекий мактаб рефермаларини ўтказиш учун Швеўия ва Венгрияга таклиф қилинди.
Коменский илмий тадқиқотлари дават эттди, у кенг оммага маълум бўлган «Ҳислар воситаси билан идрок қилинадиган нарсаларнинг суратлари» номли дарслик яратилди. «Инсоний ишларни тузатиш ҳақида умумий маслаҳатлар» номли асарини ёзишга киришди.
Коменский Полшага қайтиб келди, аммо тез орада яна барча мол-мулкидан ажралди. Полша-Швеўия урушидан Лешно бутунлай ёндириб юборилган эди. Олимнинг кутубхонаси, ундаги қўлёзмалар, китоблар йўқ бўлиб кетди. Унинг бутун ҳаёти ватандан ташқари, тинимсиз дарбадарликда ўтди. Аммо унинг ҳаёти ватанни севиш ёш авлодни тарбиялашга содиқ хизмат қилиш намунасидир.
Унинг «Яхши ташкил этилган мактаб қонунлари» 1953 й, «Хислар воситаси билан идрок қилинадиган нарсаларнинг суратлари»(1658)й каби салмоқли асарлари муҳимдир.
Ян Амос Коменскийнинг «Тиллар ва ҳамма фанларнинг очиқ эшиги» (1631)й, «Оналар мактаби»(1632)й, «Папеофия мактаби»(1651)й, «Яхши ташкил этилган мактаб қонунлари»(1953)й, «Хислар воситаси билан идрок қилинадиган нарсаларнинг суратлари»(1658)й каби асарлари муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, Коменский тарбия ҳақида фикр юритиб индуктив минодга асосланиб яъни тажрибага таянган фактлардан хулоса чиқаришга аҳамият беради. У ўз асарларидаги педагогик ғоялари билан ҳаётни севиш, инсопарварлик ғояларини илоро сўради. У мактаб болани маърифат оламига бошлаганида уни хиссий билишга сўнгра ақлий билишга ўргатиш лозимлигини, бундай ўқитиш жараёнини хиссий идрокдан бошлаш зарурлигини таъкидлайди ва материалиетик талабни илгари сўради. Айниқса, Коменский «физика» фаракиёт «Лотин тили муқаддимаси», «Ўйин-мактаб», «Тинчлик фариштаси» каби асарларида тарбия педагогика ғояларни ифодалайди. Айниқса, унинг «Буюк дидактика» асари жаҳон педагогикасининг нодир асари бўлиб, унда таълим назариясига доир фикрлар билан бирга мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларни ақлий ахлоқий, жисмоний ва эстетик жиҳатдан тарбиялаш усуллари баён этилган. Унинг фикрича, барча болалар, яъни ўғил ва қиз болаларга таълим бериш учун мактаблар очиш болаларни ўз она тилида ўқитиш, тарбиялаш, амалий хаётга, турмушга таёрлаш, бунинг учун эса хусусий методига фанларини такомиллаштириш масалаларини таҳсил қилиш зарур. Шунингдек таълим-тарбиянинг мақсади, шарт шароити, имкониятлари,амалий аҳамиятини ҳам ёритиб берган. «Буюк дидактика» чех тилида ёзилган бўлиб, унинг мазмуни, ҳал этилган масалалари, асарнинг ғояси жиҳатдан буюк, мумтоз асар хисобланади. Шунинг учун ҳам Коменскийнинг ижоди педагогика фанининг ривожланишида муҳим аҳамиятга касб этади, «Буюк дидактика»ифодаланган фикр-мулохазалар, педагогик ғоялар ва тавсиялар, хал этилган масалаларнинг кўлами, аҳамияти буюк бўлганлиги сабабли ушбу асар буюкдир. Коменский дидактик қарашлари, педагогик ғояларида таълим-тарбия ташкил этишнинг асосий шароитларидан бири тинчлик эгалигини эътироф этади. У умрининг сўнги йилга халқлар орасида тинчлик ўрнатиш учун хизмат қилишга аҳамият берди ва 1667 йилда ўзининг «Тинчлик фариштаси» номли асарини ёзади. Унда давлатлар, халқлар ўртасида тинчлик ўзаро хайрихохлик бўлиши зарурлигини таъкидлайди, бунга эришишнинг муҳим омилларини тавсия этади.
Коенскийнинг ижоди, педагогик ғоялари таълим-тарбия ҳақидаги қарашлари ва хулосалари педагогика фанини ривожлантиришда катта аҳамиятга касб этади. Айниқса, унинг «Буюк дидактика асари жаҳон педагогика фани ривожида мухим манбаа бўлиб, хизмат қилади, Шу боис асар бир неча жахон тилларида таржима қилинган.
Коменский «Буюк дедактика» асарида, аввало «Биродарлик ташкилоти» қошидаги мактаб таълимнинг мазмунини, болаларнинг камолот даврини асослаб берган, болаларни халқнинг донолигидан ибрат олган ҳолда ўқитишни тавсия этади. Унинг фикрича, ёшларга илм ўргатиш учун мактабда таълим муддатини белгилаш, боланинг шу муддатда мактабни битириши лозим.
Коменский ёшларга илм ўргатиш учун мактаб таълими муддатини белгилайди. Ўқувчи мактабда таълим муддатида яний бир неча йилда мактабни битириш, маълумотли, ахлоқли бўлиб чиқиш керак: Бу даврда бола илимларни эгаллаши, ўз рухий лаёқатлани ошириш лозим. Тўлиқ маълумот олиш учун кишининг бутун ёшлик даври 12 ёшгача давр талаб этилиши таъқитлайди, боланинг камол топишини қуйидаги даврларга бўлади ушбу даврга хос мактабларнинг тизимини қуйидагича этади.
Гўдаклик даври – она мактаби деб номлайди
Болалик даври – бошланғич мактаб ёки она тили халқ мактаби.
Ўсмирлик даври – лотин мактаби ёки
Ёшлик даври – академия
Она мактаби хар бир оилада она тили халқ мактаби хар бир жамоада, хар бир қишлоқда ва ахоли яшайдиган жойда ташкил этилиши лозим деб билади.
Гимназия хар бир шахарда, академия эса хар бир давлатда ёки каттароқ вилоятда бўлиши лозим деб билади.
Коменский ушбу мактабларда бир хил материални ўқитиш, фақат ўргатиш усулининг турлича бўлишини тушунтиради.
Ўқитиладиган материалнинг болалар ёши тайёргарлик даражасига мос равишда мураккаблаштириб боришни тавсия этади. «Бу мактаблар – деб ёзади Коменский – тузилиш жиҳатидан бир-биридан фарқ қилса ҳам, уларнинг ҳаммасида айнан бир хил материал ўқитилади, фақат ўргатиш усули турлича бўлишини истаймиз».
Унинг фикрича оналик мактабида боланинг ташқи сезгиларини сездиришга кўпроқ эътибор берилади, чунки бола ўз атрофидаги нарсаларни билиб, улар билан тўғри муомала қилишни ўрганиш, она тили мактабида ички сезгилар, хаёл ва хотирани ўстиришга кўпроқ аҳамият берилади. Шунингдек ўқиш, ёзиш расм солиш, ашула айтиш хисоблаш, узунлик ва оғирлик ўлчовларни кабиларни ўрганиш ва бажариш йўли билан қўл ва нутқ машқлари ўтказилади.
Гимназияда эса болаларга нима учун? Саволлари ёрдамида ўрганиладиган диалектика, грамматика, аниқ фанлар ҳамда санъат воситасида сезиб, билиб олинган нарсалар хақидаги тушунча ва фикрлар ўрганилади.
Ниҳоят академияда иродага оид хислатларни сақлашга ёрдам берадиган қобилятларни қстиришга аҳамият берилади. Яъни илоҳиёт, фалсафа, тиббиёт, педагогика фанларини ўқитиш зарурлигини тавсия этади.
Коменский мактабнинг тўрт турини йилнинг тўрт фаслига ўхшатади, ва она мактабида қуйидаги фанларни ўқитишни тавсия этади.
Метафизикани умумий тарзда ўқитиш ушбу фан орқали нарсаларни умумий тарзда билиб олади, кўрган, эшитган, сезаётган нарсаларнинг барчаси мавжуд эканлигини пайқаб олади.
Табиатшунослик, физика соҳасидаги билимларни эгаллайди. Яъни олти ёшли болалар сув, хаво, олов, ёмғир, қор, дарахт кабиларни билиб олиш лозим.
Болалар ёруғлик, қоронғуликни фарқлаш, тушуниш лозим оқ, қора, соя, осмон, ой қуёш, юлдузлар нималигини билиш зарур деб хисоблайди.
Болалар ўзи яшаётган, тарбия олаётган жойнинг хусусиятиги мувофиқ бўлган жой номларини тоғ, водий, дила, дарё, қишлоқ, шаҳар, қалъа кабиларнинг нима эканлигини билиши.
Болалар соат, кун, хафта, йил номи, баҳор, қиш, куз каби фасллари, кеча, бугун, ўтган кун, эрта каби вақт пайтни билдирувчи сўзларни билиши.
Бажарилаётган иш, фаолият, воқеани гапириб беришга ўргатилади.
Оз, кўп сўзларини, саноқ сўзларини билиши.
Болалар нутқини ўстириш: қисқа, кенг, чизиқ, доира, тор, кенг сўзларини тушуниш.
Бола нарсаларни тарозида тортиш, аниқлаши, билиши лозим.
Коменский таълим-тарбия тизимини тўрт босқичга бўлади: оналик мактаби, она тили, лотин тили ва академия. Таълим тизимида инсоний фан сифатида она тили, математика, мусиқага аҳамият беради.
Коменский кишилик жамияти ишларини яхшилаш ҳақида «Ҳаммага таъллуқли маслаҳат» номли 7 жилдли асар яратади. У 950 дан ортиқ асарлар дарсликлар яратган: «Тиллар ва ҳамма фанларнинг очиқ эшиги» (1631), «Буюк дидактика» (1632), «Оналар мактаби», «Пансофия мактаби» (1652), «Яхши ташкил этилган мактаб қонунлари» (1958), шунингдек мантиқ физика, лотин ва грек тилига бағишланган дарсликлар яратди.
У бир неча йил Венгрияде мактабларни бошқарди. У ерда «Ёшларнинг хулқ қоидаси», «Яхши ташкил этилган мактаб»ларнинг қонуни каби педагогик асарлар яратди.
Коменский ўзини педагогик ғояларида тарбиянинг табиатга уйғунлиги тўғрисидаги тушунчаларни илгари суради. «Буюк дидактика» асарида «Ўқитиш табиийликка бўйсунуши, табиат талабига бўйсуниши керак»-деб таъкидлайди. Боланинг ақлий ва жисмоний ўсиши жараёни табиатдаги ўсиш жараёнига ўхшаган бўлади. Масалан, боғбон дарахтларни парвариш қилади, унинг ўсиш хусусиятини хисобга олади. Худди шундай ўқитувчи тарбиялаш қонуниятига бўйсунади. Ўқитиш жараёни табиатга ўхшаш секинлик билан амалга ошишини таъкидлайди. Ушбу ўринда Коменский тарбиянинг табиатга уйғунлиги принўипига амал қилган ҳолда ҳамма нарсанинг асоси 4 деб билади: Олам 4 нарсадан иборат: ер, сув, хаво, ёруғлик; Дунёнинг ривожланиши 4 қисм: гўдаклик, болалик, ўсмирлик, етуклик. Таълим жараёни 4-босқич: мактабгача бошланғич таълим, ўрта таълим, олий таълим каби 4 лик қоидасини тарғиб қилади.
Ян Амос Коменский таълим тизими, унинг вазифалари хақида фикр юритиб, ўзининг «Буюк дидактика» асарида мактабда ўқитишнинг дидактик принўипларини тавсия этди. Улар қуйидагилардан иборат:
Кўрсатмалилик тамойили.
Онглилик тамойили.
Изчиллик ва тизимлилик тамойили.
Машқ қилиш, билим ва масалаларни пухта эгаллаш.
Кўрсатмалилик тамойилини Ян Амос Коменский назорат жихатдан асослаб берди ва уни тушунтирди.
Коменский кўргазмалиликни ўқитишнинг «Олтин қоидаси» деб атайди, ушбу тамойилни қуйидагича тушунтиради:
а) Болага аниқ, реал нарсаларни кўрсатиш.
б) Дунёни расмлар асосида тушунтириш.
в) Нарсаларнинг моделини-чизма шаклини кўрсатиш.
г) Ўқитувчининг сўзи, ўрганилаётган материални чуқур билишга ва эсда узоқ вақт сақланиб қолишга таъминлаш.
Онглилик тамойили. Коменский онглилик тамойилини қуйидаги хусусиятларини ифодалайди.
а) Ўқитишда мавзунинг маъноси, мавзунинг мазмуни тўлиқ тушуниш, оғзаки хунук ёдлашга йўл қўймаслик.
б) Ақл-идрок билан яхши тушуниб олишган нарсадан бошқа нарсани ёдлатмаслик-ёддан айтмаслик лозим.
в) Ўқувчиларнинг ўрганилаётган нарсанинг кундалик ҳаётда қандай фойда етказишини ўқитувчи ёрдамида англаб олиш, ходисалар сабабларини англаб олиш.
Таълимнинг тизимли бўлишини таъкидлайди. Яъни ўқитилаётган материал ўқувчиларга асосий қоидаларни лўнда баён қилишни ўргатиш таълимда далиллар, хулосалар, мисоллардан қонунларга (қоида) ўтиш яъни далиллар, мисоллар, қоидалар тизимида умумийлаштириш. Аниқдан ноаниққа, осондан қийинга, умумийдан хусусийга ўтиш деб таъкидлайди, нарса яъни ходисага умумий тушунча бериб кейин унинг турдаги томонларини алоҳида ўргатишни талаб этади.
а) таълимнинг изчиллик тамойили-фан асосларини изчил баён этиш ва изчил ўргатишни тавсия этади. Изчиллик тамойили-фан асосларини изчил баён этиш ва тизимли тарзда ўргатишдир. Изчиллик тамойилида фанни ўргатишда ҳар бир мавзуни ўргатиш куни, аниқ вақтни белгиланади, ўқишнинг бола ёшига мослиги, материални изчил ўргатиш, кейинги ўргатиладиган мавзунинг мазмуни боғлиқлиги кабиларга аҳамият беради. Коменский дарсда ўрганилган материални мустаҳкамлаш, асосли, изчил ўзлаштиришга катта аҳамият беради.
Унинг фикрича дарсда мавзуни идрок ўилиш уни тушуниб ўзлаштиришга диққат қилиб «Мустаҳкам асос» яратиш мавзуларни бир-бирига боғлиқлиги аҳамият беради, ўқувчиларнинг мавзуни тушуниб олиш, ундаги нарса воқеаларни бир-бирига боғланган ҳолда машқ қилиш, такрорлаш орқали мустаҳкам ўзлаштиришни тавсия этади.
б) Синф-дарс тизими Коменский ўқитувчининг дарсдаги фаолияти ҳақида фикр юритиб, ўқитувчи бутун синф билан жамоа бўлиб иш олиб боришини таъкидлаб, синф-дарс тизимида ўқитувчи дарсни ўқитувчининг олиб боришини тавсия этади. Дарс вақтида ўтган дарсни такрорлаш, янги мавзуни тушунтириш, мустаҳкамлаш, уйга вазифа бериш зарурлигини таъкидлайди.
Шунинг учун ҳам Коменский дарсни режалаштириш тўғрисида ҳам кўрсатмалар берган. Яъни ҳар бир дарснинг мавзуси, вазифаси бўлиши, ўқувчиларнинг дарс вақтидаги фаоллигини таъминлаш, улар фаолияти, билимларини кузатиб бориш синфда интизомни ташкил этишни зарурлигини таъкидлайди. Уқув жараёнини мактабда чоракларга бўлиш, таътиллар беришни жорий этади. Коменский мактабдаги таълимнинг сентябрдан бошланиши, дарсликлар ва уларнинг қандай бўлиши ҳақида қимматли фикрлар билдирди.
Дарсликда ўқув материаллари, тушунарли, изчил ва оддий болаларга тушунарли тилда ёзилиши, расмларга бой бўлиши, болалар ёшига мос бўлиши каби фикрлани баён этади.
Коменскийнинг ўзи «Тиллар ва ҳамма фанларнинг очиқ эшиги», хислар воситаси билан идрок қилинадиган нарсаларнинг суратлари каби дарсликлар яратади.
Дарсликлар Коменский тавсия этган талабларга жавоб беради. Болалар тушуна оладиган билимлар билан бойитилган. Унинг хислар воситаси билан идрок қилинадиган нарсаларнинг суратлари дарслигида 150 та сурат билан берилган қисқа мақоллар, табиат ҳақидаги, одамлар фаолияти ҳақидаги маълумотлар берилган. Ушбу дарслик кўп йилларга таржима қилинган бошланғич синфларда 150 йилдан кўпроқ қўлланган.
Коменский болалар тарбиясига алоҳида аҳамият берадии. У болаларда одоб, ахлоқ фазилатларини шакллантириш зарурлигини таъкидлайди. Яъни болаларда мардлик, ўзини тута билиш, чидамлилик, камтарлик қобиллик, кишиларга хайрихохлик, камтарлик, бурчни бажариш, меҳнатсеварлик, катталарни ҳурмат қилиш каби хислатларни шакллантиришни асосий вазифа деб хисоблайди. У ахлоқий тарбия воситалдари сифатида қуйидагиларни кўрсатади; ота-она, ўқитувчи, ўртооқларининг намуна бўлиши.
- болаларга йўл-йўриқ кўрсатиш, тушунтириш.
- болаларни яхши хулққа ўргатишга доир машқлар ўтказиш, интизомсизлик, ялқовликка йўл қўймаслик.
- болаларни яхши хулққа ўргатишга доир машқлар ўтказиш, интизомлиликни шакллантириш Коменский интизомнинг бола тарбиясида аҳамиятини кўрсатиб «Интизомсиз мактаб бамисоли сувсиз тегирмондир»-дейди ўқитувчининг намуна кўрсатиши, самимийлиги, болага бўлган тўғри муносабатидир, деб таъкидлайди. Коменский ўқитувчига қўйиладиган талаблар ҳақида фикр юритиб, «Ўқитувчилик ер юзидаги ҳар қандай касбдан кўра юқорироқ турадиган фахрли касб»-деб хисоблайди. Умуман Ян Амос Коменский бутун дунёда ўзининг педагогика қарашлари, дарсликлари билан педагогика илмига катта хисса қўшди. Машхур немис олими Ланбнис қайд этишича: фалсафани тараққий этишида Коперник қандай рол ўйнаган блса, педагогиканинг тараққиётида Коменский ҳам шундай рол ўйнаган. Шу боис Коменский таълим-тарбия, ўқитиш ҳақидаги ғочлари ўз аҳамиятини йўқотмаган.
Коменскийнинг дидактик талаблари мактаб тажрибаларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди. Улар қуйидагиларда иборатдир:
Кўрсатмалилик омилларини асослади, яъни нарса, буюмларни кўриш орқалигина эмас, уларни кўриб идрок қилиш орқали билишни тарғиб қилади ;
Сезгилар билан идрок қилинадиган ҳамма нарсани сезиш ва идрок қилишни таъкидлайди. Масалан, кўриб идрок қилиш, эшитиб идрок қилиш, ҳидлаб, татиб кўриб идрок қилишни, бунда сезги аъзоларининг фаолиятини назарда тутади ;
Ўқувчида ўқишга қизиқиш уйғотиш : ўқиб, кўриб тушуниб олиш, бунда кўргазмалардан фойдаланиш ;
Таълимнинг изчиллигини яъни олдинги материални кейинги материал билан боғлаш, мисоллар келтириш, осондан кейинга бориш ;
Таълимда синф – дарс системасининг зарурлигини ўқитувчи бир йўла синф билан муайян ўқув материали бўйича ишлайди. Машғулотлар кетма- кет бўлади.
Мактабнинг кенг, ёруғ, тоза хоналардан иборат бўлиши, суратлар билан безатилиши, дарахат, гуллар бўлиши болаларни қувонтиради, соғлом, фойдали меҳнат шароити яратилади.
Ўқитувчи ўз ишининг устаси, ўқитиш санъатини эгаллаган, моҳир, тажрибали, ўқувчини биринчи қадамдан йўлга соладиган, ўз касбини севадиган бўлиши каби дидактик талабларни ишлаб чиқди, уни таълимга жорий этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |