К.Д.Ушинскийнинг дидактика соҳасидаги қарашлари педагогика тарихида ўзининг чуқурлиги ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. Ушинский таълимни болаларнинг психологик жиҳатдан камол топишларининг ёш босқичларини ҳисобга олишни ва улар психологиясининг хусусиятларини эътиборга олиб ташкил этиш кераклигини талаб қилди.
Ушинский хотира билан эсда сақлаб қолши тўғрисида гапириб, унутишнинг олдини оладиган тез —тез такрорлаш йўли билан тарбия олувчиларда ўз хотираларига ишончни мустаҳкамлаш керак, деб кўрсатди. У дарсда кўрсатмалилик тамойилига катта аҳамият бериб, психологик нуқтаи назардан кўрсатмали таълимни моҳиятини ёритиб берди.
Ушинский кўрсатмали таълим тамойилларини назарий жиҳатдан ишлаб чиқишга ва уни амалда татбиқ этишга доир жуда кўп қимматли фикрлар киритди. Ушинский ўқитиш жараёнида кўрсатмали таълимга муносиб ўрин берди: у кўрсатмали таълим ўқувчиларнинг ривожланишини таъмин этадиган шартлардан биридир деб билди.
Ушинский болаларнинг ўқув материалини англаб, пухта ва мустақкам ўзлаштириши тамойилига катта эътибор берди. У бу тамойилларни тушуниш ва татбиқ қилишда ўзидан илгари ўтган педагогларга нисбатан кўпгина янгиликлар киритди. Масалан, ўқув материалини такрорлаш тўғрисида батафсил методика ишлаб чиқди.
Ушинский таълим йўналишида икки йўналиш борлигини қайд этди. Биринчи йўналиш болалар ўқитувчининг раҳбарлигида буюм ёки ҳодисани кузатадилар ва шу буюм ёки ҳодиса тўғрисида умумий тушунча ҳосил қиладилар. Иккинчи йўналишда олинган билимлар умумлаштирилади ва мустаҳкамланади.
Ушинский мактабнинг икки ходими: мураббий билан ўқитувчи ўртасида тарбия ва таълим (функциясини) жараёнини бўлиб қўйишга қарши норозилик билдирди. У таълимни тарбиянинг энг мухим воситаси деб ҳисоблади.
Ушинский ўзининг педагогик тизимида дарс ҳамда таълим методига катта ахамият берди.
Дарсда машғулотлар турлича бўлиши мумкин: янги билим беришг ўқувчиларнинг машқлар бажариши, ўтилганларни такрорлаш, ўқувчиларнинг билимини ҳисобга олишғ ўқувчиларнинг ёзма ишларни бажаришлари. Ҳар бир дарс маълум мақсадга қаратилган, тугалланган бўлиши ва етарли даражада тарбиявий характерга эга бўлиши лозим, Ушинский машғулотларни алмаштириб ва методларни хилма — хил қилиб туришни тавсия
Ушинский болаларда мустақил ишлаш қобилиятини ўстиришга эътибор бериб, ўқитувчи мактабга янги кирган болаларга дарсда мустақил ишлашнинг тўғри усулларини ўргатиши керак, болалар то мустақрхл ишлаш малакаларини мустаҳкам ўзлаштириб олмагунча, уларга уйга вазифалар бериш ярамайди, дейди.
Ушинский «Рус тилини дастлабки ўқитиш» (1864) сарлавҳали мақоласида бир қанча қимматли методик кўрсатмалар берди. Унинг фикрича, ўқитишнинг учта вазифаси бор: 1) боланинг нутқини ўстириш; 2) болаларни рус тилинининг бойлигидан онгли суратда фойдаланишга ўргатиш ва 3) тилнинг мантиқини (грамматикасини) ўзлаштириш. Бу уч вазифа бир вақтда бирликда бажарилади.
Россияда ўқишга ўргатишда товуш методини жорий қилиш ва кенг тарқатишда Ушинскийнинг хизмати катта бўлди.
Ушинский ўқитувчиларнинг ролига юксак бахо бериб, «педагогнинг ўқувчиларга таъсири шундай тарбиявий кучга эгадирки буни ҳеч қандай устав ва дастур билан, ўцув юртини ҳар қанча қулай ташкил этиш билан алмаштириб бўлмайди», деб ҳисоблар эди. У «... тарбия ишида мураббийнинг шахси энг асосий нарса»ғ деб ёзган эди.
Ушинский педагогика ўқитувчилари ва ўрта мактаб ўқитувчилари тайёрлайдиган педагогика факультетлари тўғрисидаги фикрни олға сурди. У бундай деб ёзган эди: бизда медицина факулътетлари бор —y педагогика факультетлари йўк, экан, бу шуни кўрсатадики, биз ахлоқий ва тарбиявий соғлиғимизга қараганда танамиз соғлиғини кўпроқ қадрлар эканмиз. Унинг бу фикри сўнгги йилларда амалга ошди.
К.Д.Ушинскийнинг хизмати шундаки, у ўз ватанига, ўз халқига хизмат қилишни педагогик фаолиятининг асосий бурчи деб ҳисоблади. К.Д.Ушинский илмий — амалий педагогик фаолиятининг асосий ғояси ва йўналиши ҳам юқоридаги меҳнатлари билан бевосита боғлиедир. К.Д.Ушинский педагогиканинг ўзига хослигини, миллий хусусиятларини ҳимоя қилди, шунингдек, тарбия халқчил бўлиши лозим, деб ҳисоблади. К.Д.Ушинский меҳнатга инсон бахт —саодатининг асосий сифатида қарадиг болаларни меҳнат орқали тарбиялашга катта эътибор берди. Ушинский таълимотининг мазмуни, тамойиллари, шакл ва методларини ишлаб чиқишда ҳам кўп ишлар қилди. у таълимни ва унинг кўрсатмалилигини, онгли ва узвий таълим — тарбия масалаларини ишлаб чиқди. Ўқитиш шакл ва методларининг ранг — баранглигига эришишни талаб этди.
К.Д.Ушинский ўқитувчининг меҳнатлари ва унинг тарбияланувчи шахсга таъсирини юқори баҳолади. Ушинский ўқитувчилар тайёрлаш тизимини биринчи марта ишлаб чиқди. Ушинский бошқа халқларнинг ҳам педагогикаси ва халқ мактаблари тараққиётига катта таъсир кўрсатди.
1895 йилда Ушинскийнинг вафотига 25 йил тўлиши муносабати билан бўлган йиғилишда, унинг ишини давом эттирувчилардан бири, Модзалевский айтиб ўтганидек, «Худди Лермонтов — бизнинг халқ олимимиз, Суворов — бизнинг халқ лашкарбошимиз, Пушкин — бизнинг халк; шоиримиз, Глинка — бизнинг халқ композиторимиз бўлганидек, Ушинский ҳам — бизнинг ҳақиқий халқ педагогимиздир» деганда ҳақ эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |