Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети “Умумий педагогика



Download 0,98 Mb.
bet5/27
Sana12.06.2022
Hajmi0,98 Mb.
#658323
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
2 5397974610543121702

АДАБИЁТЛАР

  1. Азизхҳжаева Н.Н. Педагогик технология ва педагогик маҳорат. Тошкент 2003 йил

  2. У.Маъкамов, А.Зуннунов. Дидактика. Т.: «Шарў» 2007 йил

  3. (проф. А. К. Минавваров тахрири остида). Педагогика. Т.: «Ўқитувчи» 1996 й.

  4. S.Nishonova. Pedagogika tarixi. O’quv qo’llanma. T.: 2007 y.

  5. Ж.Хасанбоев, Х.Сарибоев, Г.Ниёзов ва бошўалар. Педагогика. Ўқув ўҳлланма. Т.: «Фан» 2006 й.



3 – Мавзу: Жан – Жак Руссонинг таълим – тарбия борасида
олиб борган ишлари.
Режа:

  1. Руссонинг ижтимоий – сиёсий ва фалсафий қарашлари.

  2. Руссонинг табиий ва эркин тарбия ҳақидаги фикрлари.

  3. Прогрессив педагогиканинг тараққиётида Руссонинг хизматлари

XVIII аср ўрталарида Франўияда ҳукмронлик қилган феодал тартиблар ривожланаётган капиталистик ишлаб чиқариш усуллари билан чуқур қарам – қаршиликка дуч келди. Феодал тузум машиналарнинг жорий этилиши, қишлоқ хўжалигида илғор агротехник методларнинг қўлланишига тўсқинлик қилди. Ушбу даврда мамлакат аҳолиси уч табақага бўлинган эди :
Биринчи ва иккинчи табақа руҳонийлар ва дворянлар бўлиб, улар ерларга эгалик қилар эди. Улар ўзларининг катта ҳуқуқлари ва имтиёзларидан фойдаланиб, халқ оммаси яъни учинчи табақага кирувчи деҳқонлар, хунармандларни рахмсиз эксплуатақия қилар эдилар. Учинчи табақа ўз таркиби жиҳатидан бир хил эмас эди. Яъни деҳқонлар, шаҳар камбағалларидан ташқари учинчи тоифага савдогарлар, фабрика эгалари, банкчилар ва пайдо бўлаётган буржуазия синфини ҳам ўз ичига олар эди.
Учинчи табақага кирувчилар имтиёзларга эга эмас эдилар. Шунинг учун ҳам унинг ҳамма вакилларининг мулкий аҳволи турлича эди, аммо ўзларининг ҳуқуқсизликлари жиҳатидан бир хил бўлиб, феодал тартибларини, қироллик ҳокимиятини ёмон кўрар, уларга қарши ҳаракатлар қилар эдилар.
1789 йилда халқ оммаси томонидан ташкил этилган революўия феодал ва буржуазияга қарши ҳаракат бўлиб, унга буржуазия бошчилик қилди.
Франўуз буржуазиясининг идеологияси маърифатпарварлар асарида, фалсафалар асарларида ифода этилган. Яъни ушбу ҳаракатлар франўузлар учун маърифат тарқатган буюк кишилар ҳаракати сифатида ифода этилди. Чунки улар барча феодал негизларига қарши чиқдилар.
Франўуз маърифатпарварларининг фалсафий ва сиёсий қарашлари бир хил эмас эди. Масалан, улар орасида философ – материалистлар Волҳтер, Руссо Гелҳвеўий ва Дидролар энг буюк эдилар. Аммо маърифатпарварлар бам зўравонлик ва феодал ҳокимияти зулмига, диний таҳдидларга, табақаланган имтиёзларга вам қарши кураш олиб бордилар.
Улар мамлакатда нодонликка барҳам бериш, бидъат, хурофотларни йўқотиш мумкин деб ўйладилар. Маърифатни ўрнатиш, кишиларни қайти тарбиялаш, қонунчиликнинг яхшиланишига, ижтимоий муносабатларни тубдан ўзгартиришга сабаб бўлади, деб билдилар. Франўуз маърифатпарварлари Локкнинг зидан бориб, давлатнинг келиб чиқишидаги шартнома назариясини ва табиий ҳуқуқ назариясини ҳимоя қилдилар. Юқоридаги маърифатпарварларнинг қарашлари Франўуз революўиясини маънавий – тарбиявий ва сиёсий жиҳатдан тайёрлашга асос бўлди.
Жан Жак Руссо – философ – материалист, гуманист ва демократ – табиий ҳуқуқ назарияси тарафдори бўлиб, у кишилар илк бор ёки табиий ҳолатда «ўзаро тенг бўлиб, муомалаларининг софлиги билан ажралиб туради ва улар бахтиёрдир», - деб таъкидлайди. Аммо кейинчалик вужудга келган хусусий мулкчилик оламни бой ва камбағалга бўлиб юборди, бу эса жамиятда тенгсизликни, муомалаларнинг бузилишига олиб келди. Феодал жамиятидаги илм-фан, маданиятнинг ривожланиши эса бунга ёрдам берди, деб таърифлайди.
Жан Жак Руссо инсоният тарихида маданиятнинг ижобий аҳамиятини инкор этмаган ҳолда олим ва рассомларнинг фаолиятининг ижтимоий мақсадларга бўйсундирилиши лозимлигини таъкидлайди, бу ишнинг анча самарали, халқ учун фойдали бўлишини исботлашга ҳаракат қилди.
Руссо ўзининг «Ижтимоий шартнома» (1762 й) асарида халқнинг олий ҳокимияти деган демократик ғояни эълон қилди. У халқни ижтимоий зулм чекишининг асосий сабаби хусусий мулкчилик деб билди. Руссо ушбу фикрлари билан фақат меҳнат қилмай тўпланган йирик мулкка қарши эди. Шахсий меҳнат билан тўпланган мулкни эса муқаддас ва дахлсиз деб тушунтирди.
Руссо йўқотилгкан тенгликни тиклаш йўлларини топишга ҳаракат қилди. Аммо ўша даврдаги ҳаёт ижтимоий тузум, халқнинг табақаланиши Руссонинг ижтимоий тараққиёт қонунларини очиб беришига имконият бермас эди.
Руссо ўзининг барча орзу – умидларини маърифат ва тарбияга боғлади, инглиз маърифатпарвари Жон Лок томонидан илгари сурилган давлатнинг келиб чиқишидаги шартнома назариясини ривожлантириб, Руссо Франўузда ҳокимият дастлабки шартномани бузди, шунинг учун ҳам уни ағдариб ташлашга хақли эканлигини исботлашга ҳаракат қилди.
XVIII асрнинг барча Франўуз маърифатпарварлари қатори Жан Жак Руссо ҳам ижтимоий муносабатларни тўғри ташкил этилган тарбия йўли билан яхшилаш мумкин деб билади. У 1792 йилда ёзган «Эмилҳ ёки тарбия тўғрисида» ги номли романтрактатида ўша давр тарбияси ни қаттиқ танқид қилди, янги кишини таркиб топтириш режасини тузиб берди. Руссо оламни яратишнинг биринчи сабабчиси сифатида худонинг борлигига, руҳнинг ўлмаслигига ишонди, динга риоя қилишни тарғиб қилди, аммо диний мунофиқликни, руҳонийларнинг текинхўрлиги ва риёкорлигини қаттиқ қоралади.
Бундан ғазабланган черков хизматкорлари «Эмилҳ ёки тарбия тўғрисида» асарини Париж мондонларидан бирида Франўуз парламенти қарорига биноан ўтда куйдирдилар. Руссо чет элга қочишга мажбўр булди. Руссо кейинчалик Франўияга қайтиб келди. Унинг асарлари франўуз революўиясини тайёрлашда муҳим аҳамият касб этди.
Руссонинг педагогик қарашларида табиий тарбия назарияси илгари сурди. Ушбу назария унинг ижтимоий қарашлари, табиий ҳуқуқ тўғрисидаги таълимоти билан боғлиқдир. Унинг фикрича, инсон мукаммал бўлиб туғилади, бироқ мавжуд тарбия бола табиятини майиб қилади дейди. Яъни тарбия табиийлик, табиатга мослик хусусиятини касб этгандагина болалар ривожланишига ёрдам беради, деб билади.
У тарбия табиат, кишилар ва нарсалар иштирок этади : «Қобилиятларимиз ва аъзоларимизнинг ички ривожланиши табиатдан оладиган тарбиядир», - деб ёзади.
Ана шу ривожланишдан қандай фойдаланишга ўргатиш теварак-атрофдаги кишилар томонидан бериладиган тарбиядир. Бизнинг идрок этишимизга имк5он берувчи предметлар шахсий тажриба хосил қилишимиз нарсалар томонидан берилган тарбиядир – деб билади, тарбияни белгиловчи ана шу учта омилни бир-бирига мувофиқлаштирилсагина тарбия ўз вазифасини бажаради, деб ҳисоблайди.
Унинг тарбиянинг табиийлиги, табиятга мослигини тушунишда боланинг табиий ривожланиб боришига риоя қилишдан иборат бўлиб, у болани синчиклаб ўрганиш, унинг ёш ва индивидуал хусусиятларини яхши билишни талаб этади. Табиий тарбия – бу эркин тарбиядир, деб ҳисоблайди. Руссонинг фикрича, тарбиячи болаларни нарсаларнинг табиий мантиқига ишонтириши лозим, яъни бола ўзининг нотўғри ишлари натижаси, унинг натижасида пайдо бўладиган зарарли оқибатларни хис этиши лозим. Демак, Руссо ўз даврига нисбатан янги кишини шакллантиришда тарбиясига катта имконият беради, тарбияланувчига умуминсоний тарбия беришни талаб этади. Бунинг учун эса болалар ёшини даврларга бўлишни тавсия этади. У бола ҳаётини тўртта даврга бўлади, ҳар бир ёш давр учун нималарга аҳамият бериш мумкинлигини тавсия этади.
1 - давр – туғилгандан 2 ёшгача яъни нутқ пайдо бўлгунча давр деб ҳисоблайди, бу даврда болани жисмоний тарбиялашга асосий эътибор бериш зарур деб ҳисоблайди.
2 – давр – икки ёшдан 12 ёшгача. Бу ёшни Руссо «ақл, идрок уйқуси» деб атайди. Бу даврда бола мавҳум фикр юритишга қодир бўлмайди деб, боланинг ташқи хис-туйғуларини ривожлантиришни таклиф этади.
3 – давр – 12 ёшдан 15 ёшгача бўлган давр. Бу ёшда ақлий тарбия ва меҳнат тарбиясига эътибор бериш лозимлигини тавсия этади.
4 – давр – 15 ёшдан балоғат ёшигача давр. Бу даврда катта ўзгаришлар ва ишқивозлик даври деб баҳолайди. Бу даврда ўсмирга ахлоқий тарбия беришни тавсия этади.
Шуни айтиш лозимки, Жан Жак Руссо бола ривожланишининг ички қонуниятларини аниқлашга ҳаракат қилади, аммо бола хусусиятларини атрофлича ўрганмайди. У ўзининг «Эмилҳ ёки тарбия тўғрисида» асарида илк ёш даври тарбияси тўғрисида бир қанча аниқ кўрсатмалар беради. Боланинг овқатланиши, гигиенаси, чиниқтириш каби болани танасини мустаҳкамлаш, тарбия бериш, фикрлашга сезиш, кўриш, эшитиш, идрок қилиш, билган нарсаларини гапириш, сезги ва тафаккурни ривожлантиришни таклиф этади. Руссо 12 ёшгача бўлган болага фақат ўқишни ўргатиш билан бирга ахлоқий тарбия беришни ҳаётий тажрибада йўқ деб ўйлаб, уни боланинг ўзи ҳаётида ўрганишини тавсия этади. Бироқ унинг «таъбий оқибат»ларининг универсал методи сифатида тавсия этган методи улар малака ва кўникмаларини ўстиришда хилма-хил методлар ўрнини боса олмайди. Чунки 2 ёшдан 12 ёшгача даврда болалар воқеа-ҳодисалар билан танишиш, ўйин, жисмоний машқларни бажариш ҳар бирфаолиятда фаоллик кўрсатиши, турли ишларни бажариши лозим.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Руссо болаларга ижтимоий билим беришда тарих фанини тушунарли бўлмайди, ижтимоий фанларни тушунмайди, шу боис табиат ҳақидаги фанларни ўқитишни таклиф қилади. У ахлоқий тарбия болаларда фанларни эгаллаши, қизиқиши уй ғонади деб билади. У таълимда кузатиш метоидни, тажриба ўтказиш методларини тавсия этади. Дарсликларни рад этади, ўқув билимни ўз кучи билан эгаллашини, фанларни ўзи ихтиро қилсин деб тавсия этади. 12-15 ёшда ўсмир ўқиш билан бирга меҳнат тарбияси беришни тавсия этади. У меҳнат фаолияти орқали ижтимоий муносабатларни тушуниб олади, меҳнат ахлларини ҳурмат қилишни ўрганади, деб билади. Буларнинг барчаси 15 ёшли болаларнинг қалбини тарбиялаш, ижтимоий муносабатларни тушуниб етишига имкон беради деб ўйлайди.
Руссо айниқса, аёлларни тарбиялашга аҳамият беради. Унинг фикрича аёлнинг вазифаси она бўлиш, хўжаликни бошқариш, оилада саранжом-саришталикни яратишдан иборатдир. Шунинг учун ҳам у қизлар тарбияси йигитлар тарбиясидан фарқ қилади деб билади. Аёл киши соғлом, бақувват бўлиши, фарзанди ҳам соғлом туғилиши, у табиий гўзал, нозик бўлиши лозим деб билади. Унинг фикрича аёлни болалигидан динга ўргатиш, хушфеҳл аёлни идеал қилиб кўрсатади.
Руссо бола тарбиясида уларга меҳрибон бўлиш, улар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, улар эхтиёжларини ҳимоялаш, сезги аъзоларини тарбиялаш лозимлигини таъкидлайди. Уларнинг кузатувчанлигини, мустақил фикрлашни тарбиялаш зарурлигини айтади. Таълимни ҳаёт билан бошлаб олиб бориш, таълим жараёнида болалар фаоллигини ошириш каби ғоялари муҳимдир.



Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish