Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети педагогика факультети


Битирув малакавий ишининг тузилиши



Download 10,36 Mb.
bet4/21
Sana23.02.2022
Hajmi10,36 Mb.
#174961
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Битирув малакавий ишининг тузилиши: Битирув малакавий иши кириш, 2 та боб, 6 та параграф, хулоса ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, 60 бет компьютер матнидан иборат.
I. БОБ. ҚАДИМГИ ЮНОН ОЛИМПИАДА ЎЙИНЛАРИ ВА УЛАРНИ ЎЗИГА ХОСХУСУСИЯТЛАРИ


1.1. Қадимги Антик давр олимпияда ўйинларива уларни
мамлакатлар ўртасида тинч – тотув муносабатларни
шаклланишдаги ўрни

Олимпиада ўйинлари қадимги юнон жисмоний тарбияси тараққиётини характерловчи ёрқин палла бўлди. Бу ўйинлар Олимпиада доимий равишда ҳар тўрт йилдан кейин ўтказилган ва Олимпиада Зевси шарафига ўтказиладиган байрамлар билан боғлиқ бўлган ҳужжатларга асосланган маълумотлар бу байрамларнинг бошланиши эрамиздан аввалги 776 йилга тўғри келади, деб кўрсатади. Бироқ уларнинг хақиқатда вужудга келган йилини анча илгариги даврларга боғлаш лозим бўлса керак. Эрамиздан аввалги 776 йилни бу байрамни юнонлар байрам сифатида тан олган йил деб ҳисоблаш лозим. Афсонада шу йили Олимпияда байрам ўтказилиши икки юнон давлати – элида ва спортга давлатлари ўртасида тинчлик ўрнатилиши билан боғланади. Ўйинлар ўтказиладиган вақтда бутун Греция бўйлаб “муққадас” тинчлик эълон қилинади. Олимпиадаларда жисмоний гўзаликка ақлий салоҳият, мусиқий, бадиий, тасвирий истеъдод руҳи уйғун бўлган. Қуҳна Юнонистонда баркамоллик инсон дунёга келиши билан улуғлана бошланарди. Бу мамлакатда ҳар йили Деметра ёки соғлом фарзанд танловларини ўтказиш анъанаси худди шу билан боғлиқ эди. Мазкур кўрикда полисларда янги туғилган энг соғлом ва кўркам чақалоқлар аниқланиб, улар оналари тақдирланар эди.


Олимпия байрами ўйинлари дастлаб бир кун ўтказилар эди. Эрамиздан аввалги 5 асрга келиб, бу байрам 5 кун давом этадиган катта тантанага айланиб кетди. Бу байрам вужудга келган пайтида диний байрам эди, лекин унинг асосий мазмунини атлетика мусобақалари ташкилэтар эди. Олимпиада мусобақаларининг энг қадимги тури 1 босқичга (қарийб 192 м) югурушдан иборатэди. 14 – ўйинлардан бошлаб, мусобақалар программасига 2 статияга чопиш, 15 – олимпиада ўйинларидан бошлаб эса чидамлилигини синаш учун югуруш киритилди. 18 – ўйинлардан бошлаб, мусобақа бешкураш мусобақаси билан тўлдирилиб, бу мусобақа кейинчалик байрамнинг марказий қисми бўлиб қолади. Бу вақтларда мусобақалар программасини кураш киритилган эди. Бирмунча кейинроқ муштлашиш қўшғилдиракларда аравада юриш ва панкратион (муштлашиш билан курашнинг бирлашуви) қўшилди. Граждан хуқуқларидан фақат эркин юнонлар – қулдорлар фойдалана олгач ҳарбий – қулдорлик давлатларининг хусусиятларига асосланиб, олимпия ўйинларига фақатэркин бўлиб туғилган гражданларгина қатнаштирилар эди. Қуллар ва варварлар (бошқа юрт одамлари) нинг ўйинларда қатнашуви қатъиян ман этилар эди. Олимпия қоидалари хотин – қизларнинг ҳам ўйинларда иштирок этишларига йўл қўймас эди.Бунинг устига хотинларининг ҳатто мусобақаларни томоша қилишлари ҳам ман этилар эди.
Дастлабки вақтларда ўйинларда ҳарбий мажбуриятларини ўтаётган катта ёшдаги юнонларгина қатнашар эди. 37 – ўйинлардан бошлаб ўйинларда болалар қатнаша бошладилар. Болаларнинг чиқишлари учун байрам пайтларида алоҳидакун ажратилар эди.
Ўйинларга эллонодиклар (судьялар) раҳбарлик қилар эди, улар элида гражданлари орасида ўйинлар бошланишдан бир йил олдин чек ташлаш асосида (9 кишидан 18 кишигача) сайланар эдилар. Элландикларнинг вазифаси мусобақалар жойини тайёрлашдан, мусобақа қатнашувчиларни танлашдан, мусобақаларнинг боришини кузатиб турушдан ва ниҳоят, мусобақаларда ғолиб чиққанларга мукофатлар беришдан иборат бўлган.
Асосий мукофат- муққадас зайтун дарахти новдасидан қилинган гулчамбар, бешкураш мусобақасида ғолиб келган кишига берилар эди. Кўпинча, навбатдаги ўйинларгача бўлган тўрт йиллик давр ана шу ғолибнинг номи билан аталар эди.
Умумюнон олимпия ўйинлари билан бир қаторда Грециянинг кўпгина шаҳарларида кичикроқ кўламдаги ўйинлар ҳам ўтказилар эди. Лекин бу ўйинлар ҳам қулдорлик давлатларининг ижтимоий –сиёсийҳаётида катта роль ўйнар эди. Бу ўйинларнинг ҳаммаси у ёки бу полис ичидаги қулдорларнинг жипслашувига эришишга қаратилган бўлиб, айни бир вақтда уларнинг ҳарбий қудратини ҳам намойиш қилар эди. Маҳаллийўйинлар қаторида истмийликлар, панафинейликлар, пифейликлар, немейликлар ва бошқаларнинг ўйинлари ажралиб турар эди.
Грецияда умумюнон ва маҳаллий ўйинларни ўтказиш учун жуда кўп сонли стадионлар бор эди. Қазилмалар вақтида Олимпияда, Дельфада, Пиреяда, Милетда ва бир қанча бошқа жойларда стадионларнинг қолдиғи топилган.
Бундан қарийб уч минг йил аввал олимпия ўйинларининг пайдо бўлиши ҳам бевосита ўша қуҳна давр жамиятида инсоннинг амалда чексиз имкониятлари, унинг руҳий ва жисмоний баркамоллигини намойиш қилиш истаги билан бевосита боғлиқлиги шубҳасиздир. Умумэллик айрамларининг энг олийси олимпия ўйинлари юнонлар ўзларининг лоҳларининг илоҳи деб ҳисобланган Зевс шарафига уюштирилганлигида катта хикмат бор.
Олий илоҳ, унга сажда қилувчилар ўзлари улуғлашларидек, фақатгина “ мусафо само “, “ яшин чақнатувчи”, “булутларни ҳайдовчи”, яъни беқиёс қудрат тимсолигина эмас. Зевс, шунингдек, “ ҳаёт бахш этувчи”, юнон
шоири эсхил таърифи билан айтганда “халаскор” ҳамдир. Афлатун (Платон) эътироф этишича эса, у “ қонун таъянчи ” дир.
Учинчи авлод олий маъбуди ҳисобланган Зевс одамлардаги қусурлар билан муроса қила олмай янги дунё яратишга киришади. Шу мақсадда у аввал ерга сув бостиради, шундан сўнг янги, ўзи орзулаган, фақат комил инсонлардан иборат бўлиш керак бўлган оламни яратишни бошлайди.
Зевс кўрсатмалари асосида илоҳлар дунёни тартибга солиш учун адолатли қонунлар, ахлоқ – одоб қоидалари жорий этилади. Жамиятда маънавиятни равнақ топтириш мақсадида ҳар бир маъбудга муайян фан, санъатга ҳомийлик қилиш топширилади. Ҳар тарафлама мукамаллик, куҳна юнонликлар тасаввурида фақатгина маъбудлар ва афсонавий каҳрамонларгина хос бўлган. Бу ўша давр кишиларнинг ҳам беқиёс жисмоний кучнинг ўзигина инсон мукаммаллиги мезони бўла олмаслиги тўғрисидаги тасаввурларигаёркин мисолдир. Шунинг учун биз афсонавий юнон қахромонлари Геракл, Апаллон, Одиссейларнинг мукаммал тана тузилишлари кучга тўла мушаклари жисм гўзаллиги билангина завқланмаймиз.
Уларнинг маънавий қиёфалари янада жозибалироқдир. Юнонларнинг ўзлари, хусусан Аполлонни ҳам санъат ва бадиий илҳам маъбуди, ҳам инсон жисмоний камолатининг олий тимсоли деб билганлар. Шу сабабдан инсон комиллиги намойиши олимпия ўйинларининг асосий ғояси бўлганлиги тасодифий эмас. Худди шунинг учун илкумумэллик олий байрамларида спорт майдонлардаги кучлилик, чаққонлик, эпчиллик бўйича мусобақалар томошагоҳлардаги мусиқа, шеърият танловларига уланиб кетган. Бу қадимий юнонларнинг атлет деб, ҳозиргидек бизнинг тушунчамиздаги биргина спортчиларни эмас, шунингдек, мусиқа, шеърият танловлари иштирокчиларни ҳам аташганлигида ҳам ўз ифодасини топган.



Download 10,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish