29- расм. М типидаги универсал бурчак о`лчагич:
а—умумий ко`риниши; 1—го`ния, 2—о`қ, 3—сектор, 4—линемка, 5—ярин доиравий асос, 6 -микрометрик суриш винти, 7—гайка, 8—нониус, 9—стопор, 10—қо`зғалувчи линейка, б -нониуснинг тузилиши;
в, г—ишлатилиши.
Бурчак о`лчагич ёрдамида о`лчам олишда унинг нол ҳолати текшириб олинади. Нол ҳолатда асос 5 нинг ноли нониус 8 нинг нолига мос келиши керак. 0° дан 90° гача бурчакларни о`лчашда линейка 10 га қо`шимча го`ния о`рнатиб олинади (30- расм, а). 90° дан 180° гача бурчакларни о`лчашда линейка 10 дан го`ния-сиз фойдаланилади (30-расм, б).
30- расм. Бурчакларни о`лчаш:
Хулоса:
Ишлаб чиқаришда ҳар қандай буюм тайёрлашда материаллардан тўғри ва тежамкорлик билан фойдаланиш, тайёрланган буюмнинг сифатини, ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш учун ишлатиладиган материалнинг турини, хусусиятини, унга ишлов бериш технологиясини билиш талаб этилади.
Умумий таълим ва ҳунар мактабларини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларига муофиқ ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қарорларда ҳар томонлама гармоник ривожланган ёшларни тарбиялаш, уларга пухта билим бериш, ихтиёрий танлаб олинган оммавий касблардан биронтасини мукаммал ўрганиб, меҳнат малакалари билан қуролланган онгли ишчи кадрлар қилиб этиштириш кераклиги таъқидланади.
Албатта бу ишлар ўқув устахоналарида олиб бориладиган ижтимоий фойдали ва унимли ҳамда ишлаб чиқариш таълими дарсларида амалга оширилади. Бунда ўқувчиларга ишлаб чиқаришни ташкил этиш, меҳнатни муҳофоза қилиш ишларни механизатсиялаш ва автоматлаштириш, тежамкорлик ҳақидаги дастлабки тушунчалар берилиб, улар назарий қуроллантиришдаги ва меҳнат тарбияси ва таълимини амалга оширишдаги асосий омилларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Ўқув устахоналарида олиб бориладиган амалий машғулотларда асбобларни ишга тайёрлаш ва меҳнатни илмий ташкил этиш нуқтаи назардан қуйидагиларни эътиборга олиш зарур бўлади деб ўйлайман:
- Олди билан ўқув устахоналарини талабга жавоб берарли даражада ташкил этиш ва жиҳозлаш;
- Иш ўринларини ўқувчилар меҳнатни муҳофоза қилган ҳолда хавфсизлик техникаси ва санитария-гигена қойдалари талабларига мос равишда ташкил этиш;
- Иш ўринларини барча турдаги ишга яроқли асбоб-ускуна ва мосламалар, тегишли материаллар билан этарли миқдорда таъминлаш;
- Ишни бажариш кетма-кетлигига қараб, унга мос асбоб-ускуна ва мосламаларни тўғри танлашни асбоблардан фойдаланиш ва қулай ускуналарни қўлланишга ўргатиш;
- Ўқувчиларга касбларни ўргатишда меҳнатни илмий ташкил этган ҳолда бир оператсияли мураккаб буюмлар тайёрлашдан кўп оператсияли мураккаб буюмлар тайёрлашга ўта бориш ва ҳакоза.
Шундай қилиб мактаб устахоналарида меҳнат дарсни ўргатишда асосан меҳнат ўқитувчиси ёки устасининг зиммасига тушади. Ўқув устахоналарида олиб бориладиган амалий машғулотлар давомида, меҳнат дарсларини ўқитиш методикаси бўйича ўтказиладиган лаборатория-амалий машғулотларида талабаларга кенг тушунчалар бериб, айрим таянч мактабларнинг ўқув устахоналари билан таништириб бориш зарур бўлади.
Ўқувчиларга ўқув устахоналарида меҳнат дарсини ташкил этиш жараёнида меҳнатга ижодий ёндалишини шакллантириш, унга тўғри муносабатда бўлишни таркиб топшириш ишни энг қулай оқилана усул билан бажаришга ўргатиш мақсадида уларга меҳнатни илмий ташкил этиш ҳақидаги тушунчаларни ҳам сингдира бориш керак.
Бу мақсадда ўқувчиларнинг олган назарий билимларини амалда тадбиқ этишга, бу билимларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилишига, шу тариха фан ютуқларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш тўғрисида, ундаги ишлаб чиқаришга янги техникани жорий қилиш, бу йўл билан ўқувчиларнинг қўл меҳнатини энгиллаштириш ёки ундан бутунлай озод қилиш мумкинлиги ҳақидаги тушунчаларни сингдириш лозим бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |