Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети



Download 1,73 Mb.
bet2/9
Sana22.02.2022
Hajmi1,73 Mb.
#95466
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Mustaqil ishim

Мавзу таснифи:

Ёғоч материаллар, турлари ва хусусиятлари тўғрисида маълумот.
Ёғоч тайёр қурилиш материали бўлиб, у халқ хўжалигининг турли соҳаларида кенг кўламда ишлатилади. Ёғоч дурадгорликда ишлатиладиган асосий материал ҳисобланади. Ундан қурилиш ва иншоотларда, автомобилсозлик, вагонсозлик, кимё ва кўмир саноатида, фанер, мебел, спорт инвентарлари тайёрлаш ва бошқасоҳаларда фойдаланилади.
Ёғочнинг кенг кўламда ишлатилишига сабаб унинг техник хоссаларининг юқорилигидир. Ёғочни ишлаш осон, вазни енгил, пухталиги юқори, иссиқлик ваелектрни ёмон ўтказади, кислота ва ишқорлар таъсирида тез емирилмайди, кўпчилик ёғочларнинг ташқи кўриниши чиройли бўлиб, пухта елимланувчан бўлади ваяхши пардозланади. Аммо ёғочнинг айрим камчиликлари ҳам бор:температура, намлик ўзгариши натижасида ёғоч қуриб тоб ташлайди, намтортиб шишади, эшилиб-тобланади, ёрилади ва ҳокозо. Ёғочнинг пухталиги,қаттиқлиги ва бошқа механик хоссалари, металлардаги сингари, турли йўналишдатурличадир, ёғочнинг механик хоссалари нам таъсирида кескин камаяди.Ёғоч осон алангаланади, чиришга, ҳашаротларнинг эмиришига қаршиликкўрсата олмайди.
Ҳозирги кунда ёғоч ишлаш корхоналарида табиий ёғоч ўрнини оладиган янги тур материаллар ишлаб чиқарилмоқда ва ишлатилмоқда. Ёғоч ишлаш корхоналарида ҳосил бўладиган чиқиндилардан: арра қипиғи ва пайрахаларидан пресслаш йўли билан тайёрланадиган ёғоч тайёрланаётган ёғоч материаллар табиий ёғочларда учрайдиган ҳар хил нуқсонлардан, камчиликлардан ҳоли, пухталик жиҳатидан устун бўлиб айримҳолларда металл ўрнини ҳам олмоқда.
Ёғоч деб дарахтнинг танаси, бутоқлари,новдалари ва илдизларининг асосий қисмини ҳосилқилувчи қисмига айтилади. Дарахтнингёғоч ҳосил қилувчи танаси ўзак, ёғочликтола, пўстлоқдан иборат бўлади.

Ўсиб тургандарахт қисмлари.
Ёғоч уч хил йўналишда кесиб текширилади.а) дарахт танасининг кўндаланг кесмаси;б) дарахт танасининг марказидан унинг радиуси ёки диаметри бўйлаб узунасига ўтган радиал кесмаси;c) дарахт танасининг марказидан ўтмай, айлана ватари бўйлаб узунасига ўтган тангентал кесмаси.Шу билан бирга ёғоч тўқималари ўзидатегишли моддаларни тўплаб ўсиб боради. Ёғочнинг ўсиши унинг кўндаланг қисмидаги йилликҳалқаларидан кўринади

.Ёғоч танасининг кўндаланг қирқими: 1-ўзак, 2-ўзак нурлари, 3-ядро, 4-пўкак қатлами, 5-луб қатлами, 6-пўстлоқости, 7-камбий, 8-йиллик қатламлар.
Бу ҳалқалар сони шу ёғочнинг ёшинибилдиради. Ҳар бир дарахтнинг ёғочи унингоғирлигини кўтариб туриш, турли таъсирларга чидамлилигини таъминлаш вазифаларини ҳам бажаради.
Дарахтнинг танаси, бутоқлари, шоҳлари, новдаларива илдизи унинг ёғоч қисмини ташкил қилади.Дарахтнинг танаси унинг асосий йўғон ёғоч қисми бўлиб, илдизлар билан барглар орасидаги моддаалмашинувини таъминлаш ҳамда дарахтнингердан устки қисмини кўтариб туриш вазифаларини бажаради.Ёғочларнинг ташқи кўриниши, яроқлилик ваяроқсизлик белгилари Ходаларни тилиш (бичиш) ёли билан арраланган материаллар олинади, улардан эса арраланган танаворлар (заготовкал) тайёрланади. Арраланган деталлар танаворлардан ходаларнинг ўзини арралаб (тилиб) олинади.
Арраланган материаллар муайян ўлчамли ва сифатли арраланган маҳсулот бўлиб, иккита параллел ясси юзаси (қатлами) бўлади. Арраланган материалар радиал ва тангентсиал кўринишда тилинган бўлиши мумкин.
Рандаланган тахта деб, лоақал битта юзаси ёки четига рандалаб ёки фрезалабишлов берилган материални айтилади.

Арраланган материаллар ассортименти:
а-пластинка; б-чоракталик;д-тозалаб қирқилган тахта; э-чети қирқилган рейка; ф-иккиқиррали брус; г-тозалаб қирқилган брус; ҳ-капантахта; и-уч қиррали брус; ғ-шпала.
Ёғочнинг қаттиқлигини унга ўзидан қаттиқ буюмларнинг учини, тиғини, қиррасини маълум миқдордаги кучлар билан ботириб кўриш орқали, аниқланади. Бунда ҳар бир мақсад учун ишлатиладиган энг қулай қаттиқликдаги ёғоч сифатли ҳисобланади.
Ёғоч дарахтни ҳосил қилувчи асосий материал бўлиб, дарахт танасидаги сув ва бошқа моддаларни керакли йўналишларда ўтказиб туриш хусусиятига эга, ҳам да узига тушаётган оғирликни кўтариб туриш вазифасини бажаради.
Дарахт кесилгандан кейин ёғоч туқималари орасидаги сув ҳарорат таъсирида ташқарига чиқиш натижасида ёғоч қурий бошлайди. Бунда сув ёғочнингҳамма тўқималари орасидан бир текисдава бир хил вақт оралиқларида чиқиб турса,ёғоч танаси ёрилмасдан қурийди. Агараксинча ёғочнинг бирор қисмидагитўқималари орасидан сув кўпроқ, бошқа қисмидан эса камроқ ташқарига чиқабошласа ҳамда бундан ташқари, ёғочнинг турли қисмларидаги сув ташқаригабир вақтда чиқмаса, ёғоч танаси бир текис қуримайди. Бунинг натижасидаёғоч танасида ёриқлар пайдобўлиши, ёғочнинг буралиш ёкибукилиш ҳодисалари келиб чиқади

Ёғочнинг ёрилиши.


Бундай ҳолларнинг олдини олиш учунёғочни тўғри қуритиш қоидаларига риоя қилинади.Бунинг учун хўл ёғочнитўғри ҳолатда керакли оғирликдаги юк билан бостириб қуйиш ва унинг сиртига ҳавооқими бир текисда тегадиган бўлишини таъминлаш ҳамда тўлиқ қуригинча шундайҳолатда сақлаш керак.
Бундан ташқари, агар ёғочни бирор буюмни ясаш учун керакли шаклда етарли холатга келтириш лозим бўлса, ҳўл ёғочни керакли шаклини ҳосил қилган ҳолатга келтириб, тегишли оғирликдаги юк билан бостириб ёки тегишлимосламалар билан маҳкам унинг сиртига ҳаво оқими бир текисда бўлишинитаъминлаб, қуриганча шундай холатда сақланади.
Ёғочнинг қаттиқлигини аниқлашнинг энг оддий усули унга мих қоқиб кўришдан иборат. Оддий михни қайрағоч, эман, шамшод, нок, акастия каби қаттиқ ёғочларга қоқиб бўлмайди, тол, терак, қарағай каби юмшоқ ёғочларга эса асосан қоқилади.
Ҳамма ёғоч турлари яхши ёнадиган материал ҳисобланади. Шунинг учун ёғочдан тайёрланган махсулотларни ёнғиндан сақлаш чоралари кўрилади. Устахонада ёнғин чиқишига қарши барча талабларни вақти билан бажариб бориш шарт.
Мамлакатимиз ўрмонларида дарахтнинг 100 дан ортиқ турлари ўсади.
Дарахтнинг ҳамма турлари иккига: игнабаргли (қора қарағай, қарағай, тилоғоч,арча ва ҳоказо) ҳамда баргли (еман, қора қайин, қайин, тоғтерак ва хоказо)дарахтларга бўлинади. дарахтнинг ташқи кўриниши тасвирланган.

Дарахтнинг ташқи кўриниши.
Хар бир турининг ёғочлигида ўзига хос гули (текстураси) бўлади.Баргли дарахт ёғочликларининг гуллари игнабаргли дарахт ёғочликларининггулларига нисбатан хилма-хил ва чиройлидир.Ишлов бериш қийинлиги жиҳатдан ёғочлик:юмшоқ (тоғтерак, жўка, қарағай ва ҳоказо), қаттиқ (еман, қайин ва ҳоказо), жуда қаттиқ (оқакас, қора қайин ва ҳоказо) ёғочларга бўлинади.
Ёғочлик юқори даражада мустаҳкамбўлиб, унга кесувчи асбоблар билан яхшиишлов берса бўлади. Ёғочдан ясалгандеталларни осонгина елимлаш, михлар ва бурамамихлар ёрдамида бириктириш мумкин. Ёғочдан ясалган буюмларнинг ташқи кўриниши чиройли чиқади. Лекин ёғочнинг камчиликлари ҳам мавжуд бўлиб, у намлик таъсирида бузилади, қуриганида қийшаяди, тезроққораяди.Ёғочнинг кўзлари ва қурт тешган жойлари ҳам уиинг нуқсонлари ҳисобланади.



Ёғоч текистураси.
Бу камчиликлар саноат ишлаб чиқаришида ёғочдан фойдаланиш имкониятларини чеклайди, аммо улар безакдор буюмлар тайёрлашда ката ёрдам бериши мумкин.
Қуйидаги қурилиш ва дурадгорликда ишлатиладиган баъзи баргли ва игна баргли ёғочларнинг турлари, ташқи белгилари ва хоссалари билан танишиб ўтамиз.
Арча. Арча дарахтининг пустлоғи қалин, қорамтир кул ранг бўлиб, ёғочи сербутоқ бўлганлиги учун ишлаш қийин. Майин қатламли бўлгани учун ўзак нурлари кўринмайди. Кам смолали, нам таъсирига чидамсиз.Арча қурилишда, стеллюлоза-қоғоз саноатида, оддий мобеллар, тарралар тайёрлашда ишлатилади.




Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish