Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети


Ижтимоий хизматчи иш юритиш бўйича қандай мажбуриятларга эга ва қандай ишларни бажаришга лаёқатли бўлиши керак?



Download 1,52 Mb.
bet77/208
Sana21.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#64741
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   208
Bog'liq
Ижтимоий ишда бошқарувчанлик кўникмалари

Ижтимоий хизматчи иш юритиш бўйича қандай мажбуриятларга эга ва қандай ишларни бажаришга лаёқатли бўлиши керак?
У мустақил тарзда, раҳбарнинг оғзаки ёки ёзма топшириқларига биноан асосий иш ҳужжатларини тузиши ва расмийлаштириши лозим. Машинкада ёзиш ва компьютерда ишлашни билар экан, ижтимоий хизматчи у ёки бу иш ҳужжатини диктовка остида ёки мустақил равишда тўғридан- тўғри машинкада ёки компьютерда ёзиши мумкин, ҳужжатнинг стенографик баёнини эса кейинчалик машинкада ёзилган ҳужжат шаклида расмийлаштириб қўйиши мумкин.
Ижтимоий хизматчи ёзувнинг диктофон, магнитофон, видеокамера
сингари воситаларидан фойдаланишни билиши лозим. Кўп ҳужжатларни бирнеча нусха шаклида кўпайтиришга тўғри келади. Шунинг учун ҳужжатларнинг нусхасини олиш, кўпайтиришнинг асосий воситалари ва усулларидан хабардор бўлиш лозим, айни пайтда улар юридик жиҳатдан саводли расмийлаштирилган бўлиши ҳам керак.
Ижтимоий хизматчи ҳужжатларни қайта ишлаш тартибини билиши,
улар қачон ва ким томонидан бажарилиши кераклигини эслаб қолиши, ва ижрони назорат қила билиши лозим. У мижозларнинг хатлари, аризалари, шикоятлари билан ишлаши, уларни тегишли муассаса ва ташкилотларга юбориши лозим.
Ижтимоий хизматлардаги барча ҳужжатлар ҳисобга олинади (қайд
қилинади). Бу ҳужжатлар йўқолиб қолмаслиги ва уларни топиш осон бўлиши
учун керак. Қайд қилиш - ҳужжатлар ижросини назорат қилиш шаклларидан
бири. Қайд қилиш картотекалари ва журналларини юритиш шунинг учун ҳам
ижтимоий хизматчига юклатилган. Қайд қилишнинг турли усуллари афзалликлари ва камчиликларини билиши, қайд ёзувларини тўғри ва тоза юритиши лозим.
Архивлаштириш
Ҳужжатлар билан олиб бориладиган жорий ишда уларни гуруҳларга бўлиш, тасниф қилиш ва сақлашнинг тўғри тизими муҳим рол ўйнайди. Муассасаларда ҳужжатларни тасниф қилиш учун делолар номенклатураси ва
классификатори яратилади. Уларнинг ёрдамида ҳужжатлар делоларга, делолар гуруҳига (масалан,муассасанинг бирор бир бўлими ёки ишидаги бирор йўналиш делолар гуруҳига) жамланади. Ижтимоий хизматчи делолар номенклатураси тузишни, классификатордан фойдаланишни билиши лозим.
Бажариб бўлинган ҳужжатлардан аста-секин архив ташкил топади. У аввало иш юритиш жараёнида вужудга келади, кейин ҳужжатлар сақлаш учун муассаса архивига ўтказилади. Доим сақланадиган ҳужжатлар кейинчалик давлат архивларига топширилади. Ижтимоий хизматчи ҳужжатлар билан ишлаш жараёнидаёқ арихивнинг асосларини тўғри ташкил қила билиши керак. Кейин у тайёр бўлган ва якунланган делоларни муассаса архивига шундай ҳолатда топшириши керакки, кейинчалик уларни қайта ишлашга тўғри келмасин.
Архивни шакллантиришда ҳужжатлар муҳимлиги, қимматига қараб,
сақлаш муҳлатлари бўйича гуруҳланади. Бунинг учун улар баҳоланади
(экспертиза қилинади). Ижтимоий хизматчи махсус маълумотномалардан
фойдаланиб ҳужжатларни уларнинг сақланиши лозим бўлган муҳлатларга
қўя билиши керак.
Ҳар бир ҳужжат бир неча таркибий қисмдан иборат. Ҳужжатларни тўғри тузиш, таҳлил қилиш сифатини аниқлаш учун улардан хабардор бўлиш
лозим.
Ҳар бир ҳужжат ўз муаллифига эга. Бу муаллиф муассаса (“юридик”)шахс ёки алоҳида (“жисмоний”) шахс. Ҳужжатларнинг муаллифлари якка шахслар ёки жамоалар бўлиши мумкин. Масалан, ариза алоҳида шахс номидан ҳам, жамоа номидан ҳам (унинг номидан ваколатли орган, масалан, касаба уюшмаси, бюро, кенгаш ва ҳ. к.) берилиши мумкин.
Барча ҳужжатлар ўз мазмунига эга, улар ана шу мазмун учун тузилади. Ҳужжат мазмуни (матни) битта масалага тааллуқли бўлиши мумкин. Бундай ҳужжатлар оддий ҳужжат дейилади. Агар ҳужжатда бир неча масала акс этган бўлса, улар мураккаб ҳужжат ҳисобланади. Ҳар бир ҳужжат муайян вақтда тузилади ва демак, у ўзининг зарурий таркибий қисми сифатида муайян санага эга бўлиши лозим. Амалиёт кўрсатишича, саналарнинг тури кўп, улар ҳужжат тузилган сана, имзо чекилган, олинган, қайд қилинган, эълон қилинган ва ҳ.к. саналар бўлиши мумкин.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   208




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish