Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети


Ижтимоий хизматчининг иш юритиши қуйидагилардан ташкил



Download 1,52 Mb.
bet80/208
Sana21.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#64741
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   208
Bog'liq
Ижтимоий ишда бошқарувчанлик кўникмалари

Ижтимоий хизматчининг иш юритиши қуйидагилардан ташкил
топади:
1) ижтимоий хизмат ёки хусусий амалиётни тартибга солиб турувчи
меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар;
2) муассаса ва мутахассис фаолиятини умумий режалаштириш;
3) ёрдамга муҳтож бўлганлар ва ижтимоий хизматчи билан учрашиши лозим бўлганларнинг қўнғироқлари ва мурожаатлари қайд этиладиган умумий дафтарга қабулга келганларни ёзиб бориш;
4) “мижоз – ижтимоий хизматчи – ижтимоий хизмат”нинг ўзаро муносабатларини белгилайдиган шартномалар ва битимлар;
5) учрашув даврида мижоз ўзи тўғрисида берган маълумотларни ёки ижтимоий хизматчи учрашувтугагандан сўнг қисқача қайдлар шаклида ифодалайдиган маълумотларни “стенография” қилиш;
6) бажарилган ишнинг таҳлилини шахсий кундаликка ёзиб бориш;
7) мижознинг муаммоларини ҳал қилишда иштирок этаётган муассаса ва ташкилотлар билан ёзишмалардан олинган ҳужжатлар;
8) у ёки бу вақт давомида қилинган, у ёки бу бўлинма иши тўғрисидаги ёки умуман ижтимоий хизматнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
Мижоз билан бевосита ишлашдаги иш юритиш ижтимоий хизматчининг бирор шикоят ёки муаммони баён қилувчи шахс билан бевосита учрашувидан бошланади. Ижтимоий хизматчи билан ҳамкорликда ишлашга розилик биргаликдаги қарор билан тасдиқланади. Бу қарор одатда ёзма шартнома, битим, контракт шаклида қайд этилади. Унда ҳамкорликдаги ишнинг мақсадлари, уларни амалга ошириш усуллари, мижознинг ўзи ҳақидаги зарурий ахборотларни баён қилишга тайёрлиги кабилар аниқланади. Иш давомида ижтимоий хизматчи мижознинг розилиги билан ўзаро таъсир тизимини кенгайтириши ва дастлабки битим шартларига тегишли ўзгаришлар киритиши мумкин. Ҳамкорлик шундан бошланади, у томонларнинг масъуллик соҳаларини белгилар экан, ҳужжатлаштиришни мижоз иштироки ва хабарисиз, унинг инсоний ҳуқуқларига зид равишда ўзига хос “досье”га айлантириш мумкинлигини (ҳар қандай шаклда, жамловчи папка ёки компьютер дискети шаклида бўлмасин) истисно қилади.
Кейинги қадам мижоз тўғрисида, унинг оиласи, ҳаёт шароитлари, муаммолари тўғрисида маълумотлар базасини яратиш бўлади. Бу ахборотлар
кейинги қабуллар, уйига боришлар, тегишли ахборотни тақдим қилиш, текшириш, бланклар “шакллар”ни тўлдириш жараёнида бойитиб борилади.
Хизмат кўрсатиш, ёрдамни ташкил қилиш жараёнларини профессионаллар хизматини мувофиқлаштиришга кўмаклашадиган, ижтимоий ўзаро таъсирнинг турли даражасидаги ижрочилар томонидан йўналтириладиган ёрдам ва қўллаб-қувватлаш стратегиясини, қарор қабул қилиш жараёнини, муҳокамалар натижаларини, расмий кўрсатмаларни қўшишни, қарорларнинг амалга оширилишини, ҳамкорликдаги ҳаракатларнинг истиқболи ва тизимини англаш мутахассисларнинг кундаликларида ва ҳисоботларида акс эттирилади. Эришилган ижобий силжиш тўғрисидаги якуний қайд бажарилган ишларнинг натижалари тўғрисидаги асосий хулосалардан иборат бўлган ва “дело”ни ёпадиган резюмедир.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   208




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish