Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети



Download 1,52 Mb.
bet88/208
Sana21.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#64741
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   208
Bog'liq
Ижтимоий ишда бошқарувчанлик кўникмалари

Оиланинг асосий функциялари


Оиланинг генератив функцияси инсон авлодини давом эттириш зарурати билан боғлиқ бўлиб, у фақат биологик эҳтиёж эмас, балки улкан иқтисодий аҳамиятга молик популяциянинг сақланиб қолишидир. Эртанги куннинг меҳнат потенциали – бугунги чақалоқлар ва ёш болалар, болалар ва ўсмирлар. Жамият ҳар бир авлоднинг ўзидан олдингисидан ҳеч бўлмаганда кам бўлмаслигидан манфаатдор. Айни пайтда, оила бола кўришдан манфаатдор. Шуниси ҳам борки, бугунги кунда бу фақат иқтисодий (болалар – ота-оналари қариганда таъминлаш кафолати) эмас, балки ахлоқий-эмоционал эҳтиёждир.
Фарзандсиз оила маънавий жиҳатдан тўлақонли бўлмайди. ¡зларини болаларида давом эттирмаган катта ёшлилар камчилик, бўшлиқ туйғусини ҳис этадилар. Айни пайтда, Россиядаги оилаларнинг учдан бир қисми балоғатга етмаган болаларга эга эмас. Бу ҳол нари борса, болаларини ўстириб бўлган, ёмонроқ вариантда эса бола кўрмаган ва кўришни истамаётганлардан иборат бўлади. Бола туғиш ёшидаги эр-хотинлар орасида бола кўрмасликка бўлган установка бир томондан, ўсиб бораётган моддий-иқтисодий қийинчиликлар, боланинг ижтимоий “зийнат предмети” га айланиб бориши, иккинчи томондан эса, ҳозирги жамиятни эгаллаб олган маънавий-ахлоқий танглик натижаси бўлиб, унинг қадриятлари тизимида машина, уй, зотдор кучуклар сингари урф бўлган буюмларга катта ўрин ажратилади, болага эса ўрин йўқ. Экспертларнинг баҳоларига кўра, катта ёшли аҳолининг 10-15 % и ноқулай экологик таъсирлар, нотўғри турмуш тарзи, хасталиклар, ёмон овқатланиш ва ҳ.к туфайли саломатлиги ёмонлашгани сабабли бола кўриш қобилиятига эга эмас. Уларнинг баъзиларига замонавий тиббиёт ёрдам кўрсатиши мумкин, бироқ бундай даволаниш учун ҳамманинг ҳам ҳамёни йўл қўявермайди.
Болаларнинг дастлабки ижтимоийлашуви функцияси шундан иборатки, дунёга келган инсон боласи ўзида “ақлли одам”нинг фақатгина куртаклари, салоҳиятига эга бўлади холос. Чақалоқ жамиятга аста-секин олиб кирилиши ва “инсоний дастур” бўйича ривожланиши лозим. Акс ҳолда, ундаги инсонийлик куртаклари ривожланмай қолиши, қобилиятларнинг асослари абадий ўчиши мумкин.
Оиланинг ҳозирги танглиги унинг педагогик салоҳияти пасайишида – оилавий тарбия мазмуни ва сифатининг ёмонлашувида намоён бўлади. Маълумки, оила ижтимоийлашувнинг қудратли воситасидир. Шунинг учун оиланинг ижтимоий хасталикларини “даволаш”, унинг ижтимоий-педагогик функцияларини тиклаш ҳозирги куннинг муҳим вазифасидир. Ижтимоий ишнинг марказий функцияси - одамларнинг муносабатларига таъсир ўтказиш, уларнинг ўзаро ва атрофдагилар билан муносабатини реал воқеликни ўзгартириш орқали такомиллаштириш ва коррекция қилишдан иборат. Демак, оила билан олиб бориладиган ижтимоий ишнинг мақсади ва интегратив натижаси шахсни ижтимоий кутишлар, ижтимоий буюртмага биноан ижтимоийлаштирувдир.
Кўплаб болалар инсониятга ҳар йили тиббиёт ва болалар муассасаларида, болалар уйларида ошно бўладилар. Бу ҳол кўпинча бахтсиз ҳодиса туфайли эмас, балки ижтимоий фалокат натижасида юз беради. Туғилиши исталмаган болалар ота-оналарига керак бўлмай қолади. Ёки бўлмаса, она болани тарбиялаш учун воситалар ва шарт-шароитга эга бўлмагани сабабли ундан қачонлардир, ҳаёт яхшиланиб ўз изига тушганда қайтиб олиш тўғрисидаги ғира-шира умид билан “тилхат бериб” воз кечади. Ҳаттоки, бу болалар етарли озиқ-овқат, ғамхўрлик, тегишли тиббий хизмат олганлари тақдирда ҳам уларнинг ривожланиши госпитализм синдроми – коммуникатив -ҳиссий алоқаларнинг етарли эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлар туфайли хираланган бўлади, бундай болалар одатда, фақат интеллектуал жиҳатдан эмас, балки жисмоний ривожланишда ҳам орқада қоладилар, уларнинг тили кечроқ чиқади, кейинроқ уларда мулоқотга киришишдаги қийинчиликлар намоён бўла бошлайди, бу қийинчиликларни ҳар доим ҳам, ҳатто юқори малакали тиббий-педагогик коррекция ёрдамида ҳам бартараф этиб бўлмайди.
Болалар уйларида ўсаётган каттароқ болалар эса бу уй деворларидан ташқаридаги ҳаётга яхши мослашмаган бўлишади, мустақил ҳаёт кечиришга қийинчилик билан мослашишади. Шунинг учун ҳам болалар уйида тарбияланиб чиққанларнинг кўпчилиги ҳаёт сценарийси деярли ярим ҳолатларда судланиш билан боғлиқ бўлади. Бундан ташқари, ўзининг тарбиясидаги камчиликларни улар болалигида оилали-ролли хулқ-атвор сабоқларини олмаганлари сабабли, ўзларининг оилаларига ҳам олиб киришади. Одамлар, меҳнат жамоаси билан мулоқот қилишда улар кўпинча низоли йўл тутишади.
Оила болаларнинг ижтимоийлашувига фақатгина ўзининг мавжудлиги билан эмас, балки қулай ахлоқий-руҳий иқлими, барча аъзолари ўртасидаги соғлом муносабатлар орқали таъсир ўтказади.
Оила тарихан жамиятнинг асосий хўжалик ҳужайраси бўлган. Овчилик ва ғаллачилик, касб-ҳунар ва савдо фақатгина оила таъминлайдиган функциялар тақсимотига асосланибгина мавжуд бўлиши мумкин эди. Саноатлашган ишлаб чиқариш вужудга келиши, ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши билан шаҳардаги оилаларнинг кўпгина функциялари ташқарида қолди. Томорқа хўжалигига эга бўлган қишлоқ оилаларида эса у анчагина сақланиб қолди.
Оиланинг бойиш, бойлик тўплаш ва уни мерос қолдириш бўйича иқтисодий роли аста-секин заифлаша бошлади. Одамлар ҳаётининг уларга овқат тайёрлаш, кийим-кечак тикиш, кир ювиш, уйни тозалаш сингари қадимдан оила билан боғлиқ бўлган кўпгина қирралари энди бутунича ёки бўлмаса қисман маиший саноат “елкаларига” юкланди.
Одатда, одамлардаги умумбиологик жинсий эҳтиёжлар ва уларни худди овқатга, турар жойга бўлган эҳтиёжларни қондириш сингари қондириш зарурлиги соғлом секс деб аталадиган гедонистик функция билан боғлиқ. Кўп асрлар давомида черков ва дунёвий аҳлоқ жисмоний муҳаббатни қоралаб келдилар, уни фақат инсоннинг гуноҳкор табиатига ён бериш сифатида баҳолаб унинг фақат жисмоний эмас, балки маънавий лаззат манбаи ҳам эканини инкор этиб келдилар. Ҳозирги кунда демократик жамиятларнинг кўпчилигида жинсий эҳтиёжларнинг қондирилмаслиги шахсни оғир кечинмалар ва саломатликнинг издан чиқишига олиб келиши эътироф этилади.. Меъёрий жинсий ҳаёт, мунтазам жинсий яқинликлар соғлом турмуш тарзининг асосларидан бири сифатида тан олинади. Бугунги кунда никоҳда бўла туриб жинсий эҳтиёжларни бостириш билан боғлиқ бўлган невротик реакциялар кўплаб учрайди. Ёлғизлик сингари “ижтимоий хасталик”нинг кенг тарқалиши катта ёшли одамларнинг кўпчилигида бу эҳтиёжларнинг қондирилмаслигига олиб келмоқда. “Икки юзлама аҳлоқ” эркакларнинг никоҳдан ташқари алоқаларини қораламаган ҳолда, аёлларнинг бундай алоқаларини кескин қоралайди. Ажрашган аёллар ажрашган эркакларга нисбатан оғирроқ аҳволга тушиб қоладилар. 20 ва 40 ёш орасида содир этиладиган худкушликнинг катта қисми ёлғизлик муаммолари билан боғлиқдир.
Айни пайтда, жисмоний яқинликликка юзаки муносабатда бўлиш, аввалгига нисбатан енгил-елпи муносабатларнинг кўплаб учраши одамларни бахтли қила олмайди. Тасодифий жинсий шериклар билан номунтазам муносабатлар руҳий бойлик ва чуқурликка эга бўлмайди, улар хавотир ва ёлғонлик ҳиссини уйғотади, ўз ортидан жиноий ёки салбий тиббий оқибатларни олиб келади. Жамиятнинг маънавий жиҳатдан емирилиши, “эркин секс” ва уни барча воситалар, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ёрдамида очиқ тарғиб қилиш жинсий йўл билан ўтадиган касалликларнинг кенг тарқалишига қонуний равишда олиб келади. Айни пайтда, мустаҳкам ва соғлом, бахтли ва жипс оилалар тимсолини яратиш кўп мамлакатларда доимий ва ишончли шерик билан амалга ошириладиган “соғлом секс қувончлари” ОИТСга қарши курашда энг яхши восита ҳисобланади.
Оиланинг рекреацион ва психотерапевтик функциялари унинг мутлақ ҳимояланганлик, одамни унинг талантлари, ҳаётдаги ютуқлари, молиявий аҳволидан қатъий назар, тўла қабул қилиши билан боғлиқдир. “Менинг уйим – менинг қалъам” ибораси соғлом, низосиз оила – энг яхши таянч, энг яхши бошпана ва унда одам ташқи дунёнинг ғайри дўстона хуружларидан ҳимояловчи, ўзининг салбий ҳиссиётларидан қутулиши мумкин бўлган макон эканини ифодаловчи фикрни яхши ифодалайди. Инсон меҳнат жараёнида сарф қилган жисмоний кучлар дам олиш вақтида тўлдирилади. Кузатишлар кўрсатишича, бу кучлар оилада, яқинлар, болалар билан мулоқот жараёнида тўлароқ тикланар экан.Шундай қилиб, одамнинг мавжудлиги ҳозирги кунда оилавий ҳаёт тарзида ташкил этилган.
Ижтимоий иш масалаларида оила давлат ва жамият вакиллари билан жуда кам ҳолатларда мулоқотга киришади, қонун йўли билан белгиланган ёки таклиф қилинаётган ёрдам моддий характерда бўлиши (нафақа, тўловлар ва бошқалар) бундан истисно.
Ижтимоий хизматчи минимумни максималлаштириш тамойилидан (ижтимоий кўмакнинг минимал заҳираларини максимал кенгайтиришга интилишдан) келиб чиқар экан, оилага ҳомийларнинг маблағларини жалб этиш ёки давлатнинг кўмагини адолатли тақсимлашни кузатибгина қолмай, оилаларни ўз-ўзига ва бир-бирларига ёрдам беришга ҳам ўргатиши лозимки, бундай ёрдам энг сахий нафақаларга нисбатан ҳам кўпроқ самара беради. Шуни унутмаслик керакки, ахлоқий жиҳатдан ўзи ишлаб топган маблағ ижтимоий боқимандаликдан анча юқоридир. Кичик ва ўрта оилавий бизнесни ривожлантириш дастури, бу ишда муниципал органларнинг кўмаги Россиядаги кўпчилик оилаларнинг ўзларини-ўзлари таъминлаши ва фаровон ҳаёт кечиришлари учун имконият яратади.
Оиланинг муҳим ва зиддиятли муаммоларидан бири масъулиятли ота-оналик муаммосидир. Масъулиятли ота-оналик деганда, ижтимоий, руҳий, тиббий ва бошқа шарт-шароитлар тушуниладики, улар оилага қанча бола кўришни истаса, шунча кўриш; фақатгина туғилиши исталган болаларни туғиш ва туғилиши исталмаган болаларни эса ҳаёт учун хавфли бўлмаган маданиятли воситалар ёрдамида туғишдан сақланиш имконини берадиган тадбирлар мажмуаси тушунилади.
Минг йилликлар давомида зарурат бола туғишни биологик маҳсулдорлик даражасида ушлаб туришга мажбур этди: дунёга қанча туғилиши мумкин бўлса, шунча бола келар эди. Урушлар, эпидемиялар, болалар ўлимининг даҳшатли даражаси натижасида туғилган болаларнинг оз қисми тирик қолар эди, лекин барибир улар аҳолининг унча тез бўлмаса ҳам барқарор ўсишини таъминлар эди. Ижтимоий-иқтисодий, психологик ва илмий ютуқлар ҳамда ХХ асрда юз берган ўзгаришлар хотин-қизларни ижтимоий ишлаб чиқаришга жалб этди. Чақалоқларнинг кўпчилиги ҳаётини сақлаб қолиш имконияти таъминланди, ривожланган мамлакатларда оилаларнинг демографик устновкалари ўзгарди. Тиббиёт фанининг ютуқлари туфайли оилани онгли равишда режалаштириш имкониятлари вужудга келибгина қолмай, у кўпчилик учун эришиш мумкин бўлган жараёнга айланди. Афсуски, бизнинг жамиятимизда, аҳолининг тиббий маданияти етарли бўлмагани, жинсий ахлоқнинг нодемократлиги сабабли оилани режалаштиришнинг энг ваҳший усули – аборт қарор топди. Маданиятли дунё учун хос бўлмаган бундай манипуляциялар миқдори бўйича Россия ҳурматга сазовор бўлмайдиган биринчи ўринни мутлақ жиҳатдан ҳам, ҳар мингта аёлга ҳисоблаганда ҳам, эгаллаб турибди. Тиббий муассаса шароитларида ҳам аёлларга ёмон оқибатлар, ҳатто ҳалокат таҳдид солади, экспертларнинг баҳоларига кўра эса, абортларнинг учдан бир қисмигачаси шифохонадан ташқарида амалга оширилади. Аборт – келгусидаги наслсизлик имконияти, ички танглик ва ташқи қоралаш билан боғлиқ аёл учун оғир ахлоқий-руҳий силкиниш.
Балоғатга етмаган оналарнинг бола туғиши алоҳида суҳбат мавзуи. Физиология нуқтаи назаридан ҳам бу ҳол жуда эрта - қиз боланинг ҳали шаклланиб улгурмаган танаси ҳомиладорлик юкини зўрға кўтаради, ижтимоий нуқтаи назардан эса она бўлган қизча улкан мураккабликларни бошдан кечиради: унинг мавқеи кўплаб муаммоларни вужудга келтиради. Ота-оналар, атрофдагилар, мактаб кўпинча жуда шафқатсиз муносабат билдиради, ҳатто ҳайдаб юборади. Айни пайтда, ижтимоий ва ахлоқий вазият бундан буён балоғатга етмаганларнинг фоҳишалигини ҳам, тасодифий жинсий алоқаларининг ҳам кўплаб бўлишига олиб келади. Мактаб учун ҳам, оиланинг маслаҳатчиси бўлган ижтимоий хизматчи учун ҳам тиббий-ижтимоий билимларни кенг тарқатиш, контрацепциянинг ҳозирги хавфсиз воситаларини ҳар томонлама тарғиб қилиш биринчи даражали аҳамиятга молик ҳодиса деб ҳисобланиши лозим.
Оилавий низолар ва оиладаги зўрлашлар, ҳиссий келишмовчиликлар, оилавий ролларнинг номутаносиблиги ва оиладаги мажбуриятларнинг адолатсиз тақсимланиши, ичкиликбозлик ва кўпгина бошқа муаммолар - буларнинг барини ҳал қилиш ижтимоий хизматчининг вазифасидир. Шуни ёдда тутиш зарурки, мижозларнинг оилавий муаммоларини ижтимоий хизматчи ҳал қилиб бермайди, балки оиланинг ўзи ижтимоий хизматчи кўмагида ўзининг муаммоларини англаб етади ва уларни ҳал қилиш учун ўзида куч топади.





Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   208




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish