Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети



Download 1,52 Mb.
bet87/208
Sana21.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#64741
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   208
Bog'liq
Ижтимоий ишда бошқарувчанлик кўникмалари

Таянч сузлар: оила, мехрибонлик уйи, консультатив хизмат, ногиронлар, кексалар, васийлик, хомийлик, низолар, келишув

XX асрда кимлар ва қандай яшаши, қандай ишлаши ҳозирги замон оиласининг ўзини қандай ижтимоий ҳис қилишига, у қандай болаларни дунёга келтиришига ва уларга қандай маънавий ва жисмоний тарбия беришига боғлиқ.


Оила - никоҳ ёки қариндошликка асосланган кичик ижтимоий гуруҳ бўлиб, унинг аъзолари умумий рўзғор, ўзаро мажбуриятлар ва ҳиссий яқинлик билан бир-бирларига боғланган бўлади. Никоҳ жамият томонидан рухсат берилган ва бошқариладиган эркак ва аёл муносабатлари шакли бўлиб, у ўзаро мажбуриятлар ва болаларга нисбатан масъулият ҳиссини вужудга келтиради.
Оилани ижтимоий иш объекти сифатида қабул қилар ва уни мураккаб ижтимоий тизим сифатида кўрар эканмиз, у билан мулоқотга киришганда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур: унинг тузилмаси, муҳити, функцияларини бажариши ва ривожланиш тарихи.
Оила ижтимоий тузилма бўлиб, жамиятнинг ҳам бир аниқ-тарихий типларида ўзига хос хусусиятларга; ҳар бир миллий маданиятда ўз анъаналарига эга бўлади.
Оила деб нимани ҳисоблаш, биринчи қарашда туйилганидай осон иш эмас. Ердаги турли мамлакатларда оиланинг турли-туман типлари мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари узоқ ўтмишга бориб тақаладиган муносабат шаклларини сақлаб турувчи анча экзотик типлардир. Шуни ҳам айтиш зарурки, оила-никоҳ анъаналари ва урф-одатлари анча консерватив хусусиятга эга бўлиб, кўпгина архаик хусусиятларни ўзида сақлаб келади. Айни пайтда, ривожланган мамлакатларнинг кўпчилигида ҳозирги замон ишлаб чиқаришлари ва ҳозирги замон шаҳарлашган услубларнинг тарқалиши билан бирга оиланинг унча кўп бўлмаган, бир-бирига ўхшаш моделлари қарор топмоқда.
Энг кенг тарқалган тип нуклеар (лотинча нуклерус - негиз) оила бўлиб, у болали ёки боласиз ота-оналар жуфтлигидан иборат бўлади. Бундай оилалар Россия Федерацияси аҳолиси таркибида 2/3 қисмни ташкил этади. Сон жиҳатидан иккинчи ўринни тўлиқсиз оилалар – ота-оналардан бири ва болалар ташкил этади. Бундай оилалар тахминан 12 % ни ташкил этади. Бундай оила ёки ажралиш, ёки бева қолиш, ёки бўлмаса ёлғиз аёлнинг бола туғиши натижасида вужудга келади. Бир хонадонда уч авлод: аждодлар жуфтлиги (ёки улардан биттаси), катта ёшлилар, болалар ва неваралар яшаса, унда гап мураккаб (кўп авлодли) оила тўғрисида бораётган бўлади. Мураккаб ва тўлиқсиз оила комбинацияси бўлиши ҳам мумкин.
Нуклеар оилаларнинг устуворлиги аҳоли сафарбарлигининг ортиши ва оммавий шаҳарлашиш, уй-жой қурилишининг кенг қулоч ёйиши ва катта ёшли болаларнинг ота-она анъанавий ҳукмидан эмансипациялашуви натижасида пайдо бўлади. Бундай иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар ота-оналардан алоҳида турмуш кечиришга қаратилган барқарор психологик установканинг шаклланишига олиб келди, лекин ота-оналарнинг ёрдамини катта ёшли болалар маънавий эътирозсиз қабул қилишади ва жуда маъқуллашади. Бу ўринда оиладаги болалар сони билан бавосита алоқа мавжуд: анъанавий мураккаб оилада кекса она кичик болаларга қарар ва уй хўжалигини юритар эди, бувисиз оилада эса ишлаётган она одатда, бир нечта бола туғиш имконига эга эмас.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   208




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish