“Иқтисодиёт назарияси" фани
Ўқув-услубий мажмуа
182
Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича иқтисодий тараққиётни амалга оширишда
инвестициялар муҳим омил бўлиб хизмат қилади. 2015 йилда барча молиялаштириш
манбалари ҳисобидан 15 миллиард 800 миллион АҚШ доллари миқдорида
инвестициялар
жалб этилди ва ўзлаштирилди. Бу 2014 йилга нисбатан 9,5 фоиз кўп демакдир. Жами
инвестицияларнинг 3 миллиард 300 миллион доллардан зиёди ёки 21 фоиздан ортиғи
хорижий инвестициялар бўлиб, шунинг 73 фоизи тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларидир.
1
17.2.
Иқтисодий ўсиш моделлари
Иқтисодий ўсиш масаласи ҳозирги замон иқтисодиётининг муҳим ва зарур
муаммоларидан бўлиб, борган сари унинг аҳамияти ошиб бормоқда.
Ҳозирги замон иқтисодиёт назариясида бу масала бўйича шаклланган назарияларни
асосан икки йўналишга ажратиш мумкин.
Биринчиси, янги классик назариялар. Бу назариянинг асосчилари А.Маршал, Л.Валрас
ва М.Фридманлардир. Бу йўналишдаги назарияларнинг асосида ўзини-ўзи
тартибга
соладиган бозор иқтисодиёти механизмлари: эркин рақобат, баҳо (нарх), талаб ва таклиф
механизмлари ҳамма ишлаб чиқариш омилларидан унумли фойдаланиб, ишлаб чиқариш
ҳажмининг тўҳтовсиз ўсиб боришига шарт-шароитлар
яратади ва таъминлайди деб
кўрсатадилар.
Уларнинг назарияси бўйича иқтисодиётга давлат аралашуви жуда ҳам чекланган
бўлиши керак. М.Фридман пул эмиссиясини ва муомаладаги пул ҳажмини йилига энг камида
3 фоизга ошириб бориб, талабни кучайтириш ва шу орқали иқтисодий ўсишни
таъминлаш
мумкинлигини кўрсатади.
Иқтисодий ўсиш назариясининг иккинчи
йўналиши Ж.М.Кейнс ва кейнсчилар назарияси
бўлиб, улар барқарор иқтисодий ўсишнинг муҳим
омили самарали талабни
ривожлантириш ва унинг
таркибини такомиллаштириш зарурлигини, бунинг
учун эса давлат ва
хусусий инвестицияларнинг
иштирокини,
давлатнинг
макро
даражада
иқтисодиётни
тартибга
солишда
фаол
иштирокининг зарурлигини кўрсатади. Кейнс
назарияси инвестицияларни кўпайтириб, ялпи
талабни ошириш ва унинг таъсирида иқтисодий
ўсишга таъсир кўрсатишгақаратилгандир.
Иқтисодий ўсишнинг муҳим назарияларидан
бири Нобель мукофоти совриндори Америкалик иқтисодчи Саймон Кузнец назариясидир. У
ривожланган мамлакатларда иқтисодий ўсиш тарихини ўрганиб юқори
самарали
технологияларни қўллаш асосида узоқ муддатли даврларда хўжаликларнинг аҳоли учун
зарур бўлган турли хил товарлар ва хизматларни яратиб бериш қобилиятини ошириб бориш
зарурлигиникўрсатади.
Бундай ўсишни ифодалаш учун бир неча йўналишдаги кўрсаткичлар тизимидан
фойдаланиш зарур деб ҳисоблайди:
1)
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадларнинг ўсишсуръати;
2)
Ишлаб чиқариш омиллари унумдорлигининг юқори суръатлар биланўсиши;
3)
Иқтисодиёт таркибий тузилишининг тезўзгариши;
4)
Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий ўзгаришлартезлиги;
5)
Иқтисодий ўсишнинг халқаро масштаби вабошқалар.
С.Кузнецнинг иқтисоий ўсишга берга таърифи ва тавсия қилган кўрсаткичларидан шу
нарса аёнки, у иқтисодий ўсиш билан иқтисодий тараққиётнинг мазмунини чалкаштириб
юборган.
1
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари.