Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги денов тадбиркорлик ва педагогика институти


-Мавзу: Мактабгача таълим муассасаларида психодиагностика мазмувни ва мохияти



Download 134,86 Kb.
bet24/39
Sana25.04.2022
Hajmi134,86 Kb.
#581505
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   39
Bog'liq
Umk.Psixologik xizmat. 3 kurs.

10-Мавзу: Мактабгача таълим муассасаларида психодиагностика мазмувни ва мохияти
Психологик-педагогик диагностиканинг ривожланиб келаётган фан тармоги эканлиги, унинг амалий ва долзарблиги билан бир вактда бу сохани аник чегаралари, бошка фанлардан фарки ва узига хос хусусиятлари хозирча тулик таркиб топмаганлигини курсатиб утиш лозим. Шунинг учун биз психологик-педагогик диагностиканинг баъзи томонларигагина кискача тухталиб утишга харакат киламиз.
Шундай томонларидан бири, шаклланиб келаётган фан сохасининг асосий объектлари кандай йуналишларда иш олиб борилишига тухталиб утмокчимиз.
Психологик-педагогик диагностиканинг асосий йуналишлари педагогик амалиётнинг талаб даражасиданкелиб чиккан холда шаклланмокда. Шу сабабли хам унинг йуналишларини бу йуналишларнинг мохиятини психологик-педагогик диагностика педагогик амалиётнинг кайси сохаларида кулланилишини курсатмасдан туриб тулик очиб бериб булмайди. Биз куйида психологик-педагогик диагностика кулланилиши жуда катта амалий ахамиятга эга булган сохалардан бири нечтасини шартли равишда (хаётда эса улар умумий, битта педагогик жараённинг ажралмас кисмларидандир) ажратиб олдик. Улар куйидагилар:

  1. Таълим-тарбия назарияси ва методикаси.

  2. Бошкариш ва амалиёт.

  3. Дидактика ва хусусий методика.

  4. Педагогик социология.

  5. Ижтимоий психология.

  6. Педагогик психология.

Бу сохаларнинг асосий вазифалари, предмети педагогик ва психологик адабиётларда, укув кулланмаларида жуда кенг ёритилмаслигини хисобга олиб уларга батафсил тухталиб утмаймиз.


Юкорида келтирилган хар бир сохада психолог ёки шу сохаларга кизикувчи мутахассислар маълум диагностик ишларни амалга оширадилар. Мана шу ишлар мажмуаси психологик-педагогик диагностиканинг йуналишларини ташкил килади. Хар бир сохада узига хос диагностик ишлар олиб борилади ва бу ишларнинг мазмуни психологик-педагогик диагностиканинг йуналишларини ташкил килади.
Бу йуналишларга куйидагилар киради. (Михайлович Е.А.,1997)

  1. Тарбияланганлик даражасини диагностика килиш.

  2. Ташкилий-методик диагностика.

  3. Дидактик диагностика.

  4. Ижтимоий-педагогик диагностика.

  5. Ижтимоий психологик-педагогик диагностика.

  6. Педагогик психодиагностика.

Таянч иборалар: таълим –тарбия назариясиб бошкариш, дидактика, хусусий методика, педагогик социология, ижтимоий психология, педагогик психология, тарбияланганлик даражаси, тарбиявий таъсир, укув жараёни, услубий таъминланганлик, хулк-атвор, типик хатолар, малака ва куникма педагогик каровсизлик, оила социологияси, оила иктисоди, хукук социологияси, химоя усуллари.


Йуналтиришнинг мазмунига кискача тухталиб утамиз:


ТАРБИЯЛАНГАНЛИК ДАРАЖАСИНИ ДИАГНОСТИКА КИЛИШ-бу йуналиш укувчиларнинг тарбияланганлигини, уларнинг хулк-атворини, одоб-ахлокини, тарбияланганлигини (тарбиявий таъсирларга берилиши)ни урганишдан иборатдир.
ТАШКИЛИЙ-МЕТОДИК ДИАГНОСТИКА-педагогларнинг квалификациясини, укув жараёнининг услубий таъминланганлик даражасини бахолашдир.
ДИДАКТИК ДИАГНОСТИКА-педагогик жараёнини такомиллаштириш учун хизмат килишдир (укув жараёнининг ташкилий методик томонларидан ташкари). Укувчиларнинг огзаки ва ёзма жавобларини, жавоблардаги типик хатоларни, уларнинг сабабларини, укув фаолиятидаги салбий узгаришларни, укувчиларда укув мехнат малака ва куникмаларнинг ривожланганлик даражасини, таълим олишга нисбатан мойилликлари диагностика киланади.
ИЖТИМОИЙ-ПЕДАГОГИК ДИАГНОСТИКА-укувчиларнинг педагогик каровсизлиги, мослашганлик даражаси, тарбияси огир болаларни диагностика килишда ижтимоий омилларни хисобга олувчи йуналишдир. Диагностика педагоглар томонидан мактабдан, укув юртидан ташкарида олиб борилади. Шу сабабли диагностика жараёнида оила социологияси ва иктисоди, хукук социологияси, дам олиш социологияси, иктисодий социология каби сохаларда кулланиладиган методикалар ва курсаткичлардан фойдаланишни такозо этади.
ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК ДИАГНОСТИКА-бу йуналиш социология, ижтимоий психология, педагогикани уз ичига камраб олган булиб, укувчилар, педагоглар, ота-оналар гурухларини, укувчиларга оммавий коммуникация воситаларининг (радио, телевизор, газеталар ва х.к.) таъсирини, укувчиларнинг бурч ва хукуклари, улар орасидаги муносабатларни урганишга йуналтирилгандир.
ПЕДАГОГИК ПСИХОДИАГНОСТИКА- психологик-педагогик диагностиканинг энг яхши ривожланган ва мухим йуналишлардан бири булиб, унга укувчиларнинг аклий ривожланиш даражасини аниклаш, уз-узини бахолаши, психологик химоя усулларини укувчи узининг психик холатларини, уларнинг характерининг асосий сифатларини ва бошка индивидуал-психологик хусусиятларини урганишга каратилган.

Download 134,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish