Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги давлат солиқ ҚЎмитаси



Download 1,65 Mb.
bet86/95
Sana01.05.2022
Hajmi1,65 Mb.
#601218
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   95
Bog'liq
moliya

4. Уй хўжаликлари харажатлари
Уй хўжаликлари томонидан истеъмолга, мажбурий тўловларни амалга оширишга ва жамғаришга йўналтириладиган пул маблағлари уй хўжаликлари бюджетларининг харажатлар қисмини ташкил этиш, уларнинг харажатлари дейилади. Иқтисодий адабиётларда уй хўжаликларининг харажатлари қуйидагилар бўйича классификация қилинади:
• даврийлик нуқтаи назаридан;
• харажатларнинг туриари бўйича;
• харажатларнинг функсионал мўлжалланганликка боғлиқлигига кўра;
• мажбурийлик даражаси бўйича;
• тўловламинг автономлилик характерига кўра;
• ис те ъмол ва жам г ъа рис ҳ г а й о ън а лтирила й о тг а н реа л пул харажатларининг туриари бўйича.
Даврийлик нуқтаи назаридан уй хўжаликларининг харажатлари қуйидагиларга бўлинади:
• қисқа муддатли харажатлар;
• о ърта муддатли харажатлар;
• узоқ муддатли харажатлар.
Харажатларнинг туриари (коъринишлари) бо йича уй хўжаликларининг харажатлари қуйидагилардан таркиб топади:
жорий харажатлар;
• капитал харажатлар.
Уй хўжаликларининг харажатлари функсионал мо ъИжалланганлигига коъра қуйидагилардан иборат:
• шахсий истеъмол харажатлари;
• солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар;
• пул тўпланмалари ва жамғармалар.
Автономлилик характерига коъра уй хўжаликларининг харажатлари иккига бўлинади:
• даромадламинг ўлчамига (кўламига) боғлиқ бўлмаган ва ҳаётий минимум даражасига расман мувофиқ келувчи қатъий харажатлар;
• даромадламинг динамикасига боғлиқ бўлган эластик харажатлар.
Айрим ҳолларда уй хўжаликлари харажатларининг ана шундай классификацияланиши доирасида кам эластикли харажатлар алоҳида гуруҳга ажратилади ва унинг таркибига уй-жой-коммунал хизматлари ва транспорт чиқимларини тоМаш билан боғлиқ бўлган харажатлар киритилади.
Реал пул харажатларининг ту риа ри (коъринишлари) бо йича ҳам уй хўжаликларининг харажатлари икки гуруҳдан ташкил топади:
• истеъмолга йўналтирилган харажатлар;
• жамғаришга йўналтирилган харажатлар
Уй хўжаликларининг истеъмолга йўналтирилган харажатлари (истеъмол харажатлари) улар томонидан якуний товариар ва хизматлами сотиб олишга сарф қилинадиган эга бўлинган даромаднинг бир қисмидан иборат. Истеъмол харажатларининг кўлами қуйидагилар боғлиқ:
• эга бўлинган даромадга;
• баҳолар даражасига;
• истеъмолчиламинг мол-мулкларига;
• реал фоиз ставкаларига;
• истеъмол бўйича қарздорликнинг миқдорига;
• истеъмолчиламинг солиққа тортилиш даражасига.
Уй хўжаликлари бюджетларидаги истеъмол харажатлари субъектив омилларга ҳам та ъсирчан бўлиб, уларнинг орасидан қуйидагилами алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин:
• истеъмол қилишга бўлган интилишнинг чегараси;
• б а ҳ о лам ин г о ъз г а риш иг а н исб а та н ис те ъм о лc ҳ илам ин г кутувчанлиги;
• пул даромадлари;
• солиқлар;
• товарламинг мавжудлиги;
• ва бошқалар.
Макроиқтисодий нуқтаи назардан уй хўжаликлари бюджетларининг истеъмол харажатлари иккита энг муҳим хусусиятга эга:
• биринчидан, истеъмол харажатлари ялпи маҳсулот доиравий айланиши моделида ялпи талаб ва ялпи харажатларни ташкил қилишнинг энг катта қисми ҳисобланади;
• иккинчидан, уй хўжаликлари бюджетларининг истеъмол харажатлари қисқа муддатли даврда бандлик ва инвестициялар даражасини тартибга солиш орқали та ъсир этиш мумкин бўлган ялпи талабнинг нисбатан барқарор таркиб топтирувчисидир.
Уй хўжаликлари бюджетлари харажатлари таркиби, таркибий тузилмаси ва динамикасини таҳлил қилиш, одатда, аҳолининг даромадлари ва харажатлари баланси асосида амалга оширилади. Бу баланснинг энг умумий кўриниши қуйидагича бўлиши мумкин (навбатдаги бетга қаранг):
Уй хўжаликлари бюджетлари харажатлари ҳисобидан товарларни сотиб олиш ва х изматлами то ъла ш (ис те ъмол харажатлари) о ъз ичига қуйидагилами олади:
• уй-жой ва коммунал хизматлами, маиший хизматлами, маориф тизими хизматларини тўлаш;
• дам олиш уйлари, санаторийлар, туристик йўлланмалар харажатлари ва тибий хизматлами тўлаш;
• кино, театр ва бошқа тамошалар харажатлари;
• пассажир транспортининг барча турларини тўлаш харажатлари;
• алоқа хизматларини тўлаш;
• қолган бошқа хизматлами тўлаш.
Мажбурий тўловлар ва ихтиёрий бадаллар уй хўжаликлари бюджетлари харажатларининг муҳим элементи ҳисобланади. Бу харажатлар, ҳозирги шароитда, ўсиш тенденсиясига эга бўлиб, улар қуйидаги омиллар билан боғланган:
• биринчидан, аҳоли тадбиркорлик ташаббусининг кенгайиши якка тартибдаги тадбиркорларнинг хўжалик ва савдо фаолиятидан олинадиган (ундириладиган) солиқ, бошқа мажбурий тўловлар ва йиғимларнинг ҳам кенгаши (кўпайиши) билан кузатилмоқда;
• иккинчидан, суғурта тизимининг ривожланиши, нотижорий секторнинг ўсиши (масалан, турли жамоатчилик ташкилотлари, бирлашмалари ва иттифоқлари), бир томондан, суғурта бўйича бадалларни оширса, иккинчи томондан, нотижорий ташкилотларга ажратмаларни кўпайтиради;
• учинчидан, истеъмол ва ипотека кредитининг ривожланиши уй хўжаликлари бюджетларининг харажатларида «ссудаларни қайтариш» ва «товар кредити бўйича фоизлар» моддаларининг оширилишига олиб келади.
Суғурта бозорининг интенсив ривожланиши, банк хизматлари амалиётида истеъмол кредити ва у билан боғлиқ бўлган о п э рацияларнинг кенгайиши натижасида келажакда уй хўжаликлари бюджетлари харажатларининг бу йўналишлари фақат ўсиш тенденсиясига эга бўлиши мумкин. Шунингдек, молиявий бозоминг ривожланиши ва пенсия тизимининг ислоҳ қилиниши уй хўжаликлари бюджетларида «пенсия фондига суғурта бадаллари» харажатлар моддасининг ҳам ўсишига олиб келади.
Уй хўжаликлари бюджетлари харажатлар қисмининг мажбурий тўловларида солиқлар ва йиғимлар каттагина ҳиссани ташкил этади. Уй хўжаликлари даромадларининг солиққа тортилиши улар реал даромадларини қисқартиради. Шундай бўлишига қарамасдан, давлат молиясининг тақсимлаш функцияси доирасида жисмоний шахсламинг даромадлари ва мулкидан олинадиган солиқлар муҳим вазифалами ечишга хизмат қилади. Биринчидан, бу солиқлар мамлакат бюджет тизимининг турли б й у д же тла ри д а ра жа ла рид а д а ром а д лам ин г й э та рли ту ш иш ин и та ъминлайди. Иккинчидан, жисмоний шахсламинг даромадларидан олинадиган солиқлар олинган даромадлардан рационал фойдаланишни рағбатлантириш ва уларни шакллантириш йўллари билан уй хўжаликлари бюджетларининг таркибий тузилмасига ўз та ъсирини кўрсатади. Учинчидан, солиқлар воситасида даромадламинг бир қисми жамият ва уй хўжаликларининг ижтимоий муаммоларини ечиш у чун қайта тақсимланади.
Амалдаги қ о н у н ч илик к а мувофиқ м ам лак ат фу қ аро лари даромадларидан, мол-мулкидан (шу жумладан, ер солиғи ва ер учун ижара ҳақи) солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва йиғимлар (масалан, маъмурий жарималар, жисмоний шахслардан олинадиган хилма-хил маҳаллий йиғимлар) ва давлат божларини тўлайди. Бир вақтнинг ўзида, уй хўжаликларининг реал даромадларига, аҳоли даромадлари ва харажатларининг балансида мажбурий тўловиар сифатида ҳисобга олинмайдиган эгри (билвосита) солиқлар ҳам о ъз ин ин г т а ъсирини кўрсатади. Чунки бу солиқлар (аксизлар. қўшилган қиймат солиғи, божхона божлари ва бошқалар) товар баҳосининг таркибида бўлиб, улар товар сотиб олинаётганда тўланади. Товариар баҳосининг даражасини фақат эгри (билвосита) солиқлар ошириб қолмасдан, балки айрим тўғри (бевосита) солиқлар (ягона ижтимоий солиқ, корхоналаминг фойдасидан олинадиган солиқ, та ш к ило тлам ин г мо л-му лк ид ан олинадиган солиқ ва бошқалар) ҳам оширадики, улар ҳам қисман ёки тўлиқ товариар баҳоси орқали компенсация қилинади.
Аҳоли даромадлари ва харажатлари баланси харажатлар қисмининг бошқа моддалари («омонатлар ва қимматли қоғозлардаги жамғармаларнинг ўсиши», «хорижий валюталарни сотиб олиш бўйича аҳоли харажатлари» ва бошқалар) жамғариш жараёни доирасида уй хўжаликларининг молиявий муносабатларини акс эттирадики, уламинг ўзига хос бўлган хусусиятиари ушбу бобнинг навбатдаги параграфида кўриб чиқилади.



Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish