МОЛИЯ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
СОЛИҚ АКАДЕМИЯСИ
“МОЛИЯ ВА КРЕДИТ”
КАФЕДРАСИ
МОЛИЯ
ФАНИ БЎЙИЧА
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
Тошкент – 2016
Курснинг тематик таркиби ва мазмуни
№
|
Мавзулар
|
Маъруза
|
Амалий (семинар)
|
Мустақил иш
|
|
Молиянинг моҳияти ва функциялари
|
2
|
2
|
4
|
|
Молиявий сиёсат
|
2
|
2
|
6
|
|
Молия тизими
|
2
|
2
|
6
|
|
Молиявий бошқарув
|
2
|
2
|
4
|
|
Молиявий режалаштириш ва тартибга солиш
|
2
|
2
|
4
|
|
Молиявий назорат
|
2
|
2
|
6
|
|
Молия назариялари
|
2
|
2
|
4
|
|
Хўжалик юритувчи субъектлар молияси – давлат молиявий салоҳиятининг асоси
|
2
|
2
|
6
|
|
Хўжалик юритувчи субъектларни молиявий ислоҳ қилиш
|
2
|
2
|
4
|
|
Асосий ва айланма капитал доиравий айланишнинг молиявий аспект (жиҳат)лари
|
2
|
2
|
6
|
|
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш чиқимлари, фойдаси ва рентабеллиги
|
2
|
2
|
6
|
|
Хўжалик юритувчи субъектларнинг баҳо сиёсати ва баҳоларни шакллантириш асослари, маркетинг стратегиясининг молиявий жиҳатлари
|
2
|
2
|
6
|
|
Ишлаб чиқаришни янгилаш ва модернизатсиялаш инвеститцион дастурларини молиялаштириш
|
2
|
2
|
6
|
|
Давлат бюджети
|
8
|
8
|
8
|
|
Бюджет тизими ва бюджет тузилмаси
|
4
|
4
|
4
|
|
Давлатнинг бюджетдан ташқарижамғармалари
|
8
|
6
|
12
|
|
Ижтимоий таъминот
|
2
|
2
|
6
|
|
Давлат кредити
|
2
|
2
|
4
|
|
Суғурта
|
2
|
2
|
6
|
|
Уй хўжаликлари молияси
|
2
|
2
|
6
|
|
Халқаро молия
|
4
|
4
|
6
|
|
Жами
|
58
|
56
|
120
|
1–Мавзу.Молиянинг моҳияти ва функциялари
1. Молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти
2. Молиянинг функциялари.
3. Такрор ишлаб чиқариш ва молия.
Таянч иборалар: ишлаб чиқариш, давлат,пул, иқтисодий қонунлар, қиймат қонуни, тақсимлаш, қайта тақсимлаш, назорат
1.Молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти
Молиядан ижтимоий ишлаб чиқаришда фойдаланишнинг мутлақ шарт-шароитлари ушбу категориянинг тақсимлаш ва молиявий назорат функцияларида акс этади. Улардан биринчиси, молиявий маблағлар ва мақсадли пул фондларининг ижтимоий ишлаб чиқариш умумий эҳтиёжлари ва алоҳида тузилмалари талабларига биноан шакллантириш зарурлигини ифодаласа, иккинчиси, жамиятдаги иқтисодий жараёнлар боришини акс эттириб, иқтисодиётда ва унинг айрим соҳаларида рўй бераётган барча жараёнларни қайд этиб боради.
МОЛИЯ – давлатнинг ўз функция ва вазифаларини бажариши ҳамда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш шартларини таъминлаш мақсадида марказлашган ва марказлашмаган пул фондларининг шакллантирилиши, тақсимланилиши ва фойдаланилиши билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар мажмуидир.
Молия муносабатларининг у ёки бу шакли шундай хусусиятга эгадир. Сифат жиҳатидан молиядан ижтимоий ишлаб чиқаришда фойдаланишнинг объектив шарт-шароитларини руёбга чиқариш молиявий маблағлар муомаласи қандай аниқ шаклларда рўй беришига боғлиқ бўлади.
Айни ташкилий шакллар туфайли молиявий маблағлардан фаол фойдаланишнинг потенциал имкониятлари реал воқеликка айланади. Кундалик хўжалик фаолиятида молиявий маблағлар категориясининг ўзигина эмас, балки молиявий муносабатлар юзага чиқишининг аниқ шакллари муҳим бўлиб, бу мазкур шакллар давлат томонидан белгиланади.
Давлат, маҳаллий ҳокимият органлари, хўжалик субъектлари, жисмоний шахслар тасарруфидаги пул маблағлари мажмуаси молиявий ресурслар деб аталади. Молиявий ресурслар манбалари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
Хўжалик субъектлари миқёсида: фойда, амортизация фонди, қимматли қоғозлар реализациялари, банк кредитлари, фоизлар, дивидендлар;
Жисмоний шахслар миқёсида: иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча иш ҳақи, ижтимоий тўловлар, сафар ҳаражатлари, тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар;
Давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари миқёсида: давлат унитар корхоналари фойдаси, давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушумлар, ташқи иқтисодий фаолиятдан даромадлар, солиқ тушумлари, давлат кредити, пул эмиссияси.
Молиявий ресурслар иқтисодиётга катта таъсир кўрсатиши мумкин. Бу икки нарсага боғлиқ, биринчидан, молиявий ресурслар тақсимот категорияси булгани ҳолда ишлаб чиқариш жараёнига умумий хизмат курсатади. Уларнинг таъсири доираси тақсимот айирбошлаш ва ишлаб чиқаришнинг бошқа даражаларига таъсири билан чекланмайди ва иккинчи, молиявий ресурслар тақсимлаш хусусиятидан келиб чикадиган иқтисодий жараёнларнинг катализатори хусусиятига эга эканлиги билан белгиланади.
Такрор ишлаб чиқариш жараёнида молиявий таъминлаш – бу такрор ишлаб чиқариш ҳаражатларини молиявий ресурслар ҳисобига қоплашдир.
Молиявий ресурслар - бу ЯИМ ва миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш натижасида хўжалик юритувчи субъектлар ва давлатнинг қўлидаги вақтинча бўш пул маблағлари йиғиндисидир.
|
ЯИМ
|
|
|
|
|
|
|
|
Моддий ҳаражатлар
|
|
Меҳнат ҳақи
|
|
Қўшимча маҳсулот
|
|
|
|
|
|
Амортизациялар
|
|
Давлат солиқлари
|
|
Фойда
|
Таннархдан геология кидирув ишларига
|
|
Маҳаллий солиқлар
|
|
Давлат солиқлар
|
Бошқалар
|
|
Ижтимоий суғурта тизимларига
|
|
Соф даромад
|
Молиявий ресурсларнинг манбалари қуйидагилардан иборатдир:
Миллий даромад;
Ташқи иқтисодий фаолиятдан тушумлар;
Миллий бойликнинг бир қисми;
Қарзга олинган маблағлар.
Молиявий ресурслар ўзининг давлат ва хўжалик субъектлари қўлида шаклланишига караб макродаражадаги молиявий ресурслар ва микродаражадаги молиявий ресурсларга бўлинади. Чунки, ЯИМнинг тақсимланиши натижасида давлат пул фондлари, аҳоли жамғармалари, корхона ва ташкилотлар жамғармалари ҳосил бўлади.
Молиявий ресурсларнинг элементлари қуйидагилардан иборат:
фойда;
турли солиқлар;
суғурта ташкилотлари ва кредит муассасаларининг маблағлари;
амортизаця ажратмалари;
ташқи иқтисодий фаолиятдан тушумлар;
аҳоли жамғармалари.
Такрор ишлаб чиқариш жараёни ҳаражатларини таъминлаш тўрт шаклда амалга оширилади:
1. Ўз-ўзини молиялаштириш. Бунда корхоналар такрор ишлаб чиқариш жараёнлари учун зарурий ҳаражатларни ички молиявий ресурслар ҳисобига қоплаши мумкин. Унинг молиявий манбаи корхоналар фойдаси ва амортизация ва бошқа ўзига тегишли молиявий ресурслар ҳисобланиши мумкин.
2. Кредитлаш. Бунда хўжалик субъекти ҳаражатларни муддатлилик, қайтарувчанлик, мақсадлилик ва таъминланганлик шакллари асосида банклар ва бошқа кредит муассасаларидан кредитлари эвазига қоплайдилар. Унинг молиявий манбаи ссуда капитали ва шакллантирилган ссуда фондлари ҳисобланади.
3. Жалб қилинган маблағларни шакллантириш. Бунда такрор ишлаб чиқариш жараёни ҳаражатлари молиявий бозорларга кимматбаҳо когозлар чиқариш йули билан копланиши мумкин. Унинг молиявий манбаи фиктив капитал ҳисобланади.
4. Давлатдан молиялаштириш. Бунда барча ҳаражатлар бюджет ва бюджетдан ташқари бошқа давлат фондлари воситасида копланади
Такрор ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз молиялаштиришда молиявий захиралар катта аҳамиятга эгадир.
Молиявий заҳиралар - давлат ва хўжалик субъектлари қўлидаги пул ресурсларининг бир қисми бўлиб, ўз эгасининг айланма маблағлари оборотида вактинчалик катнашмайдиган пул ресурсларидир.
Мамлакат иқтисодиёти–мураккаб халқ хўжалик мажмуаси бўлиб, жамият эҳтиёжлари нақадар ўзгарувчан, ишлаб чиқариш эса уларга мослашишга интилаётгани муносабати билан, унинг (яъни мажмуанинг) турли хил қисмлари баб-баравар ривожланмайди. Иқтисодиётнинг баб-баравар ривожланмаслиги, унинг алоҳида бўғинларининг олдинга чиқиб олиб, бошқаларининг ўсишида қолиб кетишига олиб келади. Ҳолбуки халқ хўжалиги мажмуаси унинг ҳар бир структурали бўлинмаси бошқа бўлинмалари билан узвий боғланган шароитдагина нормал ишлаши мумкин.
Иқтисодиёт турли қисмларининг уйғун равишда ишлашига уни бошқариш йўли билан эришилиб, бунда «бошқариш» деганда жамиятнинг ўзгарган эҳтиёжларига мувофиқ ишлаб чиқаришни қайта қуришга чақирилган алоҳида структурали бўлинмалар ўсиш суръатларининг ўзгариши тушунилади. Бозор шароитларида иқтисодиётни бошқариш молия ресурсларини қайта тақсимлаш йўли билан таъминланади.
Иқтисодиётни бошқариш, энг аввало, ўз-ўзини бошқариш воситасида содир бўлади. Ўз–ўзини бошқариш (тартибга солиш) ишлаб чиқариш иштирокчиларининг ўзлари ишлаб чиқарадиган ва фойдаланадиган ижтимоий ишлаб чиқаришнинг турли бўғинларида молия базасини шакллантиришнинг услублари билан ҳарактерланади. Ўз–ўзини бошқариш хўжалик юритувчи субъектларнинг эркинлигига, улар томонидан ўзларига шериклар ҳамда улар билан ўзаро муносабатлар шаклларини танлашга, ўз фаолиятн маҳсулотларини мустақил равишда тасарруф этиш ва ҳ.к. ларга асослангади.
Ўз–ўзини бошқариш бозор, шу жумладан, молия бозорининг фаолият кўрсатиш билан таъминланади. Айнан бозор, иқтисодиётининг мослашувчанлиги ва қайишқоқлигига, унда энг қисқа муддатларда структурали қайта қуришни амалга оширишга хизмат қилади.
Бироқ, баъзи ҳолларда, бозор механизми заиф бўлиб қолади. Молия ресурсларини оқилона тақсимлашга монополиялар тўсқинлик қилади. Танглик юзага келган вазиятларда бозор иқтисодиётини барқарорлаштиришга бўш таъсир этади. Шунинг учун ҳам иқтисодиётни бошқаришнинг қўшимча механизмига бўлган эҳтиёж вужудга келади.
Ўз–ўзини бошқариш (тартибга солиш) билан бир вақтда ижтимоий ишлаб чиқариш структурасига давлатнинг иқтисодиётга аралашуви катта таъсир кўрсатади. Бундай аралашувнинг зарурати бутун жамият талаб-эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ вазифаларини ечиш заруратидан келиб чиқади.
Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви ижтимоий ривожланиш жараёнларига таъсир этишнинг қонун чиқарувчи ва ижро идоралари томонидан қиймат қуролларвдан фойдаланишга асосланган. Давлат сармоялари, солиқ, бюджет ва амортизация сиёсати, турли давлат тузилмаларининг фаолияти ёрдамида иқтисодиётга таъсир этадиган ўша муайян материал ҳосил бўлиб, у, унинг (яъни иқтисодиётнинг) янги сифатга ўтишини таъминлайди. Давлат иқтисодиётга аралашуви объектив шартланган чегараларга эга бўлиши; ортиқча аралашув иқтисодий рағбатларнинг бўшашга, бутун бозор механизми фаолият кўрсатиш самарадорлигининг пасайишига олиб келишини эсда тутиш лозим.
Молиядан иқтисодиётни бошқариш жараёнларида кенг фойдаланиш ижтимоий ишлаб чиқаришнинг қайта ишлаб чиқариш, соҳа ва худудий тузилмаларини ўзгартириш учун зарурий шарт-шароитларни яратади.
Такрор ишлаб чиқариш мутаносибликлари ва нисбатларини бошқаришнинг асосий қуроли корхоналар молияси ҳисобланади. Унинг ёрдамида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг такрор ишлаб чиқариш таркиби бошқарилади, истеъмол ва жамғаришга юбориладиган маблағлар ўртасидаги мақбул нисбатни ўрнатиш асосида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжлари молиявий маблағлар билан таъминланади, меҳнат ресурсларига таъсир кўрсатилади.
Такрор ишлаб чиқариш таркибини бошқаришни, энг аввало, хўжалик юритувчи субъектнинг ўзи, ўз маблағларининг аниқ мақсадга белгиланган ички хўжалик жамғармаларига чегирмалари нисбатларини ўзгартиршп йўли билан амалга оширади. Бундай бошқариш хўжалик юритиш унумдорлигини ошириш, янада юқори тижорат самарасини олиш учун керак. Шу билан бирга, бозор шароитларида, солиқлар ёрдамида корхоналарнинг ўз молия ресурслари билан таъминланганлик даражасига таъсир этишга интиладиган давлатнинг бошқарув роли анча ўсади.
Такрор ишлаб чиқариш мутаносибликларини бошқаришда аста–секин ишлаб чиқариш барқарорлигини кафолатлашга хизмат қилувчи механизм–суғуртанинг ахамияти оша боради. Бозор иқтисодиёти шароитида соҳа мутаносибликларини бошқариш учун корхоналар маблағлари ва давлат бюджетидан фойдаланилади. Бунда корхона молия бозорида молия ресурсларини ишлатишнинг энг нафли соҳаларини қидиради, бошқа корхоналар акцияларини сотиб олади, ўз маблағларини кўчмас мулкка сармоялайди, уларни банк ва давлатга қарзга беради ва ҳ.к. Давлат бўлса, ўз бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалардан фойдаланиб, фаол амортизация ва божхона сиёсатини ўтказиб, нарх-навога таъсир қилиб ижтимонй ишлаб чиқаришнинг соҳа тузилмасини бошқариб боради. Иқтисодиёт ривожланиши ҳозирги босқичининг муҳим вазифаларидан бири -соҳа ва худудий мутаносибликларни самарали бошқариш жараёнида қийматни қайта тақсимлашнинг барча усуллари – молия, кредит, баҳо усулларининг бир–бирига мақбул уйғунлашишидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар биридан янада тўла ва тўғри фойдаланишга интилиш лозим.
Бозор шароитида янгича хўжалик юритиш тизимига ўтиш пайтида туфли хил воситалар ёрдамида амалга ошириладиган иқтисодий рағбатлантиришнинг роли анча ўсади. Молия уларнинг таркибида муҳим ўрин эгаллайди. Молия ўзининг тақсимловчи табиати туфайли, ишлаб чиқариш омиллари ва умуман бутун такрор ишлаб чиқариш жараёнига таъсир этишнинг катта имкониятларига эга. Мазкур имкониятлар турли шаклларда ва турли услублар билан амалга оширилади. Ҳозирги шароитда иқтисодий ўсишни ишончли ва барқарор манбалар билан таъминлаш, иқтисодиётни молиявий соғломлаштиришга эришиш, ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш энг муҳим вазифалардир.
Дархақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти, академик И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Олдимизда турган биринчи ва асосий вазифа – бу изчил иқтисодий ўсиш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни мукаммаллаштириш ва илғор технологиялар билан қайта қуроллантиришнинг бош шарти бўлган макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш муаммосидир».
Бу вазифаларни ҳал этиш учун молиявий рағбатлантириш усулларидан кенг фойдаланиш зарур бўлиб, уларга молия муносабатларининг шундай ташкилий шакллари кирадики, улар ёрдамида хўжалик юритувчи субъектларнинг моддий манфаатларига таъсир ўтказиш мумкин.
Молиявий рағбатлантириш бошқариш билан узвий боғлиқ бўлиб, мазкур икки жараён бир-бирига катта таъсир ўтказади. Такрор ишлаб чиқариш жараёнига таъсир этиш учун, ҳар қандай молиявий рағбат корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан узвий боғланган бўлиши лозим. Бу ерда хўжалик юритишнинг қуйи бўғинида ижтимоий маҳсулот ва миллий даромад яратиш, уларнинг максимал даражада ўсишини таъминлаш учун ҳам молиявий рағбатлар ташкил этилади. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва унинг самарадорлигини оширишни молиявий рағбатлантириш тадбирлари қаторида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш лозим:
- молиявий ресурсларни инвестициялашнинг самарали йўналишлари;
- рағбатлантириш жамғармалари;
- ишлаб чиқаришни жадаллаштиришнинг бюджет услублари;
- махсус молия имтиёзлари ва жарималари.
Ишлаб чиқаришга бевосита таъсир ўтказиш учун молиявий ресурслар самарали ишлатилишини таъминлаш лозим.
Молиявий рағбатлантириш давлат тадбирлари тизимида махсус рағбатлантириш жамғармалари – моддий рағбатлантириш, ижтимоий ривожланиш ва бошқаларни шакллантириш, улардан самарали фойдаланиш тизимига катта аҳамият берилади. Мазкур жамғармалар хўжалик юритишнинг қуйи бўғини - корхоналарда ташкил бўлиб, ходимларни янада жадал ва самарали меҳнатга ундашга хизмат қилади.
Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва унинг самарадорлигини оширишда бюджет рағбатлари муҳим роль ўйнаши мумкин. Уларнинг бошқа молия рағбатларидан фарқи шундан иборатки, давлат рағбатлантириш субъекти бўлиб ҳисобланади. Бир томондан, иқтисодий рағбатлар сифатида, турли солиқларнинг белгиланган мақсади узвий боғлиқлигига эришиган корхоналарнинг бюджетга тўловлари тизими, иккинчи томондан эса – бюджетли молиялаштириш барча элементларининг рағбатлантиришга йўналганлиги таъминланган бюджетли молиялаштириш тизими майдонга чиқишга қодир.
Бюджет даромадлари каби бюджетли молиялаштириш ҳам ўзи–ўзидан рағбат бўлиб ҳисобланмайди. улар ишлаб чиқариш катализаторларининг потенциал имкониятларини ўз ичига олган холос. Бюджет даромадлари ва буромадларининг реал иқтисодий рағбатларга айланиши фаолиятнинг энг яхши натижаларидан манфаатдор тўловчининг тўлов миқдорини ҳисоблаб чиқаришнинг тегишли тартиби ва хўжалик юритиш субъекти томонидан бюджет маблағларини тақдим этишнинг тегишли принциплари, шакл ва услубларини ўз ичига олган бюджетли молиялаштиришнинг тўғри қурилган тизими туфайли содир бўлади.
Ҳозирги вақтда бюджет даромадларининг баъзи турлари бўйича тўловларни ҳисоблаб чиқариш солиқ солинадиган объектдан оқилона фойдаланишга боғлиқ бўлади. Натижада ер солиғи, сув тўлови ва бошқа тўловлар бюджетнинг даромад манбалари бўлиб ҳисобланиб қолмасдан, балки бир вақтнинг ўзида халқ хўжалигида иқтисод ва тежамкорлик режимини кучайтиришга давлат таъсир воситалари сифатида чиқади.
Бюджетли молиялаштириш ҳам рағбатлантирувчи таъсирга эга. Иқтисодиёт ривожланишининг ҳозирги босқичида бюджетли молиялаштиришнинг рағбатлантирувчи таъсирини кучайтириш давлат сармояларининг юқори якуний халқ хўжалик натижаларига эришиш, катта молиявий наф олишга йўналтириш йўли билан таъминланиши мумкин.
Ижтимоий ривожлантириш жараёнларини рағбатлантиришда молиявий имтиғзлар ва жарималар тизими муҳим роль ўйнайдн. Молиявий имтиғзлар ишлаб чиқаришга пул ресурсларини янада самарали сармоялаштиришнинг имкониятларинп кенгайтирадн ва бу билан ўзининг ўсиши ва такомиллашуви учун мақбул шарт-шароитларни яратади. Молиявий имтиғзларга, масалан, асосий фондларни тезлаштирилган амортизациясини ўтказишга рухсат, илмий-техник ишланмаларга йўналитирлган корхоналар фойдасининг бир қисмига солиқ солишдан озод қилиш, табиатни мухофаза қилиш билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш ва ҳоказалар киради. Жарима (санкция)лар бўлса, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият якуний натижалари, шартнома, ҳисоб-китоб ва молия интизоми талабларининг бузилиши учун моддий масъулиятини кучайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |