Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги давлат солиқ ҚЎмитаси



Download 1,65 Mb.
bet82/95
Sana01.05.2022
Hajmi1,65 Mb.
#601218
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   95
Bog'liq
moliya

Уй хожаликлари молияси тартибга солиш (тартиблаш) функциясининг намоён бўлишини қуйидаги икки нуқтаи-назардан қараш мақсадга мувофиқ:
• макроиқтисодиёт;
• микроиқтисодиёт.
Макроиқтисодий ёндошув нуқтаи-назаридан уй хўжаликлари молияси, бир вақтнинг ўзида, давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солишнинг (тартиблашнинг) объекти ва инструменти ҳисобланади. Уй хўжаликлари молиясини тартибга солавериб (тартиблаб), давлат, энг аввало:
• бозор муносабатларига хос бўлган даромадлами дифференсиация қилиш (табақалаштириш) муаммосининг ўткирлигини камайтиради;
• аҳоли даромадлари манбаининг таркибий тузилиши ва динамикасидаги (ўзгаришидаги) тенденсияларни шакллантиради;
• истеъмолнинг минимал (енг кам) даражасини тартибга солади (тартиблайди);
• уй хўжаликларининг инвестицион потенсиалига (салоҳиятига) таъсир кўрсатади.
Микроиқтисодий ёндошув нуқтаи-назаридан эса уй хўжаликларининг иқтисодиёти унинг турли иштирокчилари ўртасидаги етарли даражада мураккаб бўлган муносабатлар комплексига асосланади. Бу муносабатлар ёш борасидаги фарқиар, характернинг белгилари, одамларнинг қилиқлари, улар даромадлари ва эҳтиёжларининг хилма-хил даражаси билан белгиланади. Шу билан биргаликда, фақат унинг иштирокчилари иқтисодий (молиявий) қарорлар қабул қилишда о ъзаро тушунишга эга (якдил) бўлсаларгина, уй хўжаликларининг соғлом (нормал) ривожланиши содир бўлиши мумкин. Ўз навбатида, уй х о ъжа лик ла рин ин г ту рли иш тиро к ч ила ри иқтисодий м ан фа а тла рин и мувофиқлаштириш уларни тартибга солиш орқали амалга оширилади. Бу ерда «уларни тартибга солиш» дейилганда, уй хўжалигининг бир а ъзосига то ъг ъри келадиган даромад бир қисмининг ўзгартирилиши назарда тутилаяпти. Демак, бундан уй хўжаликлари молиясининг яна бир функцияни-иқтисодий бирлик сифатида уй хўжалигининг баланслаштирилган (мувозанатли) тарзда ривожланишини қўллаб-қуwатловчи тартибга солиш функциясини-бажариши яққол кўриниб турибди.
Уй хўжаликлари молиясининг рағбатлантирувчи функцияси турли шакл ва мазмунда ўзини ифода этади. Бир томондан, у о ъз ўсиб борувчи эҳтиёжларини (еҳтиёжламинг ўсиб бориши объектив иқтисодий қонунининг ҳаракатига мувофиқ равишда) қондириш учун зарур бўлган даромадлами уй хўжаликлари томонидан оширишга интилиш туфайли намоён бўлади. Бошқа бир томондан эса, уй хўжаликлари даромадларининг ўсиши меҳнат фаолиятининг сифати ва натижаларига асосланган бўлмоғи лозим.
Уй хўжаликлари молиясининг рағбатлантирувчи функцияси аҳоли реал даромадларининг ўсишига йўналтирилган ишлаб чиқариш жараёнининг ривожланишига ва самарали бюджет сиёсатига асосланган рағбатлантирувчи молия механизмини (молиявий механизмни) яратиш орқали амалга оширилади.
Уй хўжаликлари молияси амал қилишининг ижтимоий аспектлари (йўналишлари, жиҳатлари) унга тегишли бўлган юқоридаги барча функцияларнинг таҳлилида кузатилади. Шундай бўлишига қарамасдан, ижтимоий функциянинг уй хўжаликлари молиясига тегишли бўлган алоҳида функция сифатида қаралишини, м а ълум м а ънода, етарли даражада асосланган деб ҳисоблаш мумкин. Чунки уй хўжаликларининг даромадлари, харажатлари ва жамғармалари аҳоли ва унинг алоҳида гуруҳлари ижтимоий-иқтисодий ҳолатини бевосита акс эттиради, шахснинг шаклланиши ва демографик жараёнларга о ъз та ъсирини кўрсатади. Ана шу маънода, уй хўжаликлари молияси жамият барча аъзоларининг ҳаётий таъминланиш даражасини шакллантириш ва истеъмол талаби таркибий ту зилиш ин ин г хусусиятларини аниқлайди, аҳоли д а ром ад ла рин и тақсимлашдаги боғлиқликларни ифодалайди, жамият ижтимоий-иқтисодий стратификациясига та ъсир кўрсатувчи асосий омил бўлиб ҳисобланади. Молиявий индикаторлар (масалан, ўртача жон бошига тўғри келувчи пул даромадлари, аҳоли даромадларининг дифференсиасияланиш (табақаланиш) коеффициенти, ҳаёт кўриш (яшаш) минимуми, минимал иш ҳақи ва бошқалар тараққиёт (ривожланиш) ижтимоийиқтисодий дастурларининг мажбурий элементи ҳисобланади, давлат ижтимоий сиёсатининг ишлаб чиқилиши учун асос бўлиб хизмат қилади, жамиятнинг фаровонлик даражасини баҳолашга имкон беради.



Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish