Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги давлат солиқ ҚЎмитаси



Download 1,65 Mb.
bet85/95
Sana01.05.2022
Hajmi1,65 Mb.
#601218
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   95
Bog'liq
moliya

Социал тўланмалар (ижтимоий трансфертлар) ўзининг аҳамиятига кўра уй хўжаликлари пул даромадларининг таркибий тузилмасида иккинчи ўринни эгаллайди. Уларни турли белгилар ва асослар бўйича классификация қилиш (таснифларга ажратиш, таснифлаш) мумкин. Хусусан, классификация меъзонлари сифатида қуйидагилами қайд этиб ўтиш мақсадга мувофиқдир:
• иқтисодий мазмунига кўра;
• ижтимоий тўланмаларнинг шакли бўйича;
• молиялаштириш манбаларига кўра. Иқтисодий мазмунига кўра ижтимоий тўланмаларнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд:
• меҳнат пенсиялари билан боғлиқ бўлган тўланмалар- меҳнат, ижтимоий ва ҳарбий пенсиялар;
• ижтим о ий х а ра к те рд а г и (та в с ифд а г и) то ъла нм а ла р - к ам та ъминланган оилаларга, бола парвариши бўйича, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича;
• индивидуал фойдаланиш хизматлари билан боғлиқ бўлган тўланмалар-соғлиқни сақлаш, маориф, бошқа нотижорий ташкилотлар хизматларини тўлаш;
• чекланган ҳаракатга эга бўлган то ъланмалар-ишсизлик бўйича нафақалар, стипендиялар.
Ўзларининг шакли бўйича ижтимоий то ъланм ала р қуйидаги кўринишларга эга бўлиши мумкин:
• пенсиялар-меҳнат, ижтимоий ва ҳарбий пенсиялар;
• нафақалар-кам та ъминланган фуқароларга нафақалар, оналик нафақаси, ишсизлик бўйича нафақа ва бошқалар;
• стипендиялар-олий, ўрта-махсус ва касбий та ълим, курслар ўқувчиларига, аспирантларга стипендиялар;
• имтиёзли тўланмалар, компенсациялар, субсидиялар-уй-жойкоммунал хизматларига, транспорт хизматлари, санатория-курорт даволаш масканлари ва даволаш воситалари билан та ъминлаш хизматларини тўлаш, уй-жой сотиб олишга субсидия ва бошқалар;
• суғурта қопламалари-кўзда тутилмаган сабабларга кўра суғурта ҳодисаси рўй бергандаги тўланмалар;
• моддий ёрдам-ишсизлар, қочоқлар ва мажбурий кўчиб ўтганларга бир марталик тўланмалар ва бошқалар.
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар уй хўжаликлари даромадларининг таркибий тузилишида навбатдаги муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Бундай даромадламинг таркибига хусусий бизнесни юритиш ва уй хўжалигида то ъп ла н г а н мулкнинг (бойликнинг) камайиши билан боғлиқ бўлмаган ҳолда вужудга келувчи даромадламинг ҳар қандай шалдлари киради. Бу даромадлар бизнеснинг ташкил қилинган (қайд этилган корхона) ва ташкил қилинмаган шакллари доирасида вужудга келади.
Кейинги йилларда уй хўжаликларининг даромадлари таркибида мулкдан олинадиган даромадларнинг салмоғи ошиб бораётир. Бундай даромадлар уй хўжаликларининг мулкида бўлган молиявий ва номолиявий ноишлаб чиқариш активларидан фойдаланиш натижасида вужудга келадиган пул даромадларидан иборат. Бунда молиявий активлардан олинадиган даромадлар пул маблағларини банк омонат - ларига, қимматли қоғозларга, хорижий валюталар билан операцияларга жойлаштириш натижасида вужудга келади. Номолиявий ноишлаб чиқариш активлардан олинадиган даромадлар уй хўжаликларига тегишли бўлган уй-жой бинолари ва ер участкаларини сотиш ёки ижарага бериш натижасида пайдо бўлади.
Шундай қилиб, кўриниб турибдики, уй хўжаликларининг мулкдан олинадиган даромадлари қуйидаги кўринишларда амал қилади:
• фоизлар;
• дивидентлар;
• ренталар.
Молиявий воситачилик, фонд бозори, патент ҳуқуқи бозори, хусусий мулкчилик, шу жумладан, ерга боиган хусусий мулкчилик институтларининг ривожланиши уй хўжаликлари даромадларининг умумий суммасида мулкдан олинадиган даромадламинг янада ўсишига олиб келишга о ъз та ъсирини кўрсатади.
Уй хўжаликлари турли гуруҳлари даромадларининг таркиби, таркибий тузилмаси ва динамикаси бир-биридан кескин фарқ қилиши мумкин. Бунда даромадламинг табақаланиши (дифференсиация қилиниши) жуда кўп объектив ва субъектив омиллар та ъсири остида содир бўлади. Уламинг энг асосийлари қуйидагилар:
• мулкчилик омили (унинг нотенг тақсимланганлиги);
• оилавий ижтимоий-иқтисодий аҳвол (оиианинг келиб чиқиши, ўлчами (кўлами), ижтимоий мақоми, жамғарилган (тўпланган) бойлиги;
• инсон капиталига қуйилмалар (маълумоти, малакаси, касбий маҳорати, уларнинг о ъсиш салоҳияти).
Фаровонликнинг умумий даражасига богМиқ бўлмаган ҳолда даромадламинг дифференсиация қилинганлиги (табақаланганлиги) барча мамлакатлар учун хос. Жамиятда жами даромадламинг тақсимланишидаги нотенгликни Жини коеффициенти (даромадламинг консентрациялашуви индекси) яққол кўрсатади. Унинг умумий кўтарилиши (юқорилиги) жамиятнинг чуқур ижтимоий қатламларга бўлинганлигидан дарак беради. Ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг ўсиши, ижтимоий-иқтисодий ривожланишда барқарор позитив (ижобий) тенденсияларнинг шаклланиши, даромадлами давлат томонидан та ртиб г а со лиш н ин г сама рали ин струм э н тла ри, к ам б аг ъа ллик н и огоҳлантириш механизмлари уй хўжаликларида эга бўлинган реал пул даромадларининг ўсишига, даромадламинг нотенглиги муаммосини юмшатишга о ъз т а ъсирини кўрсатади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish