Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги давлат солиқ ҚЎмитаси


йил 26 майда “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-386-сонли Қонуни имзоланди



Download 1,65 Mb.
bet80/95
Sana01.05.2022
Hajmi1,65 Mb.
#601218
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   95
Bog'liq
moliya

2015 йил 26 майда “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-386-сонли Қонуни имзоланди.
Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач, “Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобил транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ўрнига кучга киради.
Бунда таъкидлаш жоизки, йўловчиларни мажбурий шахсий суғурта қилишнинг амалдаги тизими ташишда йўловчиларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши кафолатланишини таъминламаяпти, ҳамда шаҳар атрофига қатновчи темир йўл, ички сув ва автомобил транспорти йўловчилари; шаҳар ичида қатновчи автомобил транспорти йўловчилари; бир вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси доирасида қатновчи автомобил транспорти йўловчилари учун 50 километр масофагача мажбурий суғуртаси қўлланилмайди, шунга кўра барча йўловчиларнинг тўлиқ қамрови таъминланмаяпти. Шу билан бирга хорижий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, йўловчиларнинг манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш учун йўловчиларнинг мажбурий шахсий суғуртаси ўрнига ташувчининг йўловчилар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш механизми қўлланилмоқда.
“Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транспорт воситаларининг барча турларида ташишни амалга оширишда йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши кафолатланишини таъминлашга қаратилган.
Мамлакатимизда йўловчиларни ташиш ҳажми ўсиб бораётганлиги боис, “ташувчининг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги” деган тушунчасининг долзарблиги ошмоқда. Йўловчи унга ташиш чоғида етказилган зарарнинг ўрни, қандай турдаги транспорт воситасида бўлишидан қатъий назар, ўз вақтида ва тўлиқ қопланишига умид қилишга ҳақли. Бундан ташқари йўловчи ташишнинг барча жараёнида ва барча турдаги транспорт воситаларида унинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарар қопланишига ишонч ҳосил қилиши керак.
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тизими йўловчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган, ҳамда йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича ҳаражатларни камайтириш йўли билан ташувчиларнинг молиявий барқарорлигини таъминлайдиган механизм сифатида хизмат қилиши кутилмоқда.
Бугунги кунда “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш юзасидан тегишли ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда ва у билан қуйидагиларни ўз ичига олган ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари тасдиқланиши назарда тутилмоқда:
- шартнома шартлари ва уни тузиш тартиби;
- йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарар миқдорини аниқлаш тартиби;
- суғурта полиси бланкасининг намунаси ва уни тайёрлаш тартиби;
- суғурта пули, ҳамда суғурта тарифлари, уларнинг энг юқори даражалари, суғурта тарифларининг тузилиши ва уларнинг суғурталовчи томонидан қўлланилиш тартиби;
- ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта шерикчилигининг иш тартиби ва бошқалар.
Аксиядорлик шаклидаги суғурта ташкилотларининг фаолияти «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонун билан бир қаторда «Аксиядорлик жамиятлари ва аксиядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳуқуқий тартибга солинади. Аксиядорлик суғурта ташкилотлари ёпиқ ва очиқ турда ташкил этилиши мумкин. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорида бошқа мулк шаклидаги суғурта ташкилотлари билан бир қаторда аксиядорлик суғурта ташкилотлари ҳам муваффақиятли фаолият кўрсатишмоқда. Улар жумласига очиқ аксиядорлик жамияти шаклида ташкил этилган «Ўзагросуғурта» ва «Кафолат» аксиядорлик жамиятларини, «Мадад» суғурта агенлигини, «Капитал суғурта» очиқ аксиядорлик жамиятларини мисол сифатида келтириш мумкин.
Очиқ аксиядорлик жамияти шаклида ташкил этилган суғурта ташкилотларининг ўзига хос хусусиятларидан бири – улар аксияларининг фонд бозорида эркин савдога қўйилишидир. ҳозирги кунда ушбу суғурта ташкилотлари томонидан сотувга чиқарилган аксиялар тўлиқ инвесторлар ўртасида жойлаштирилган бўлсада, улар иккиламчи қимматли қоғозлар бозорида олди-сотди объектига айлангани йўқ.
Ўзбекистон Республикасининг «Аксиядорлик жамиятлари ва аксиядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, аксиядорлик шаклидаги жамиятларнинг, шу жумладан суғурта ташкилотларининг олий бошқарув органи – аксиядорларнинг умумий йиғилиши ҳисобланади. Аксиядорларнинг умумий йиғилиши махсус ваколатига қуйидагилар киради:

  • Суғурта ташкилоти низомига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;

  • Суғурта ташкилотини қайта ташкил этиш;

  • Суғурта ташкилотини тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний балансни тасдиқлаш;

  • Суғурта ташкилоти кузатув кенгашининг таркиби ва сонини аниқлаш, унинг аъзолари ва раисини сайлаш;

  • Еълон қилинган аксияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

  • Суғурта ташкилотининг устав капиталини кўпайтириш;

  • Суғурта ташкилотининг аудиторини тасдиқлаш;

Шуниси диққатга сазоворки, аксиядорларнинг умумий йиғилиши бир йилда камида бир марта чақирилади. Аксиядорларнинг умумий йиғилиши унда қатнашаётган аксиядорлар ёки уларнинг вакилларининг камида 60 фоиз овозга эга бўлса, ваколатли деб ҳисобланади.
Суғурта ташкилоти кузатув кенгаши аксиядорлар орасидан сайланиб, улар умумий йиғилиш орлағида аксиядорларнинг манфаатларини ҳимоя этади.
Суғурта ташкилоти кузатув кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Суғурта ташкилотининг устувор йўналишларини белгилайди;

  • Аксиядорлар умумий йиғилиши кун тартибини белгилайди;

  • Облигациялар ва қимматли қоғозларни жойлаштиради;

  • Суғурта ташкилоти филиаллари ва ваколатхоналарини ташкил этади ва тугатади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 16-боби хусусий мулкка бағишланган бўлиб, унинг 207-моддасида «хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир», деб кўрсатилган. Суғурта ташкилотлари хусусий мулк шаклида ҳам ташкил этилиши мумкин. Шунингдек суғурта ташкилоти маспулияти чекланган ҳамда қўшимча маспулиятли жамият шаклида ҳам ташкил этилади.
Маспулияти чекланган жамият деганда бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти тушунилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг «Маспулияти чекланган ҳамда қўшимча маспулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасида алоҳида қайд этилган. Маспулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар.
Биз юқорида суғурта ташкилоти қўшимча маспулиятли жамият шаклида ҳам барпо этилиши мумкин, деб таъкидлаган эдик. Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорлардаги улушларга бўлинган хўжалик жамияти қўшимча маспулиятли жамият ҳисобланади.
Юридик ва жисмоний шахслар маспулияти чекланган жамият шаклида тузилган суғурта ташкилотининг иштирокчилари бўлади. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари маспулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари бўлиши мумкин эмас. Таъкидлаш жоизки, маспулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилган суғурта ташкилоти иштирокчиларининг сони эллик кишидан ошмаслиги лозим.
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларига суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи амалдаги лицензиялар реестрига кўра 2014 йил 1 август ҳолатига республикамизда жами 33 та суғурталовчилар ва суғурта брокерлари лицензияларга эга.



Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish