Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги давлат солиқ ҚЎмитаси


Толов баланси ва уни тартибга солиш йўллари



Download 1,65 Mb.
bet90/95
Sana01.05.2022
Hajmi1,65 Mb.
#601218
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   95
Bog'liq
moliya

4. Толов баланси ва уни тартибга солиш йўллари
Мамлакат тўлов балансининг ҳолати бугунги кунда нафақат мамлакатнинг халқаро операцияларини акс эттирувчи оддий ҳужжат, балки ушбу мамлакат иқтисодиётининг очиқлик даражаси, унинг иқтисодий-географик ва инвестицион имкониятлари, олтин-валюта захиралари ва мавжуд валюта муносабатларининг қай даражада эканлиги ҳамда халқаро рақобатбардошлиги ҳақида аниқ хулосалар шакллантириш имконини берувчи иқтисодий категория ҳисобланади.
Тўлов баланси бу шундай ҳужжатки, унда мамлакатнинг хорижий давлатлар билан бўладиган алоқалари натижасида юзага келадиган валюта тушумлари ва тўловларининг ҳақиқатдаги суммаси акс эттирилади. Тўлов баланси - маълум вақт оралиғида резидентлар ва норезидентлар ўртасидаги барча ўтказмаламинг ўлчовидир.
Тўлов балансининг стандарт компонентлари ҳисоб варақламинг икки асосий гуруҳи бўйича ажратилиши мумкин:
- жорий операциялар ҳисоб варагМ, унда товариар, хизматлар, олинган даромадлар ва жорий трансфертларни қамраб олувчи иқтисодий битимлар ҳисобга олинади;
- капиталлар ва молиявий инструментлар билан боғлиқ операциялар ҳисоб варағи, унда капитал трансфертлари, номолиявий активлами сотиб олиш, шунингдек, молиявий талаблар ва мажбуриятлар билан боғлиқ операциялар ҳисобга олинади.
Иқтисодий адабиётларда тўлов баланси моддаларининг уч асосий аналитик гуруҳлари ажратиб кўрсатилади:
1) савдо баланси;
2) жорий операциялар баланси;
3) умумий тўлов баланси ёки расмий ҳисоб-китоблар баланси.
Жорий операциялар ҳисоб варағининг муҳим таркибий қисми - бу савдо баланси бўлиб, товариар экспорти ва импорти ўртасидаги фарқни ифода этади. Савдо балансининг ўзгариши турлича талқин қилиниши мумкин. Масалан, экспортнинг импортдан ошиши мамлакат товарларига жаҳон бозорларида талабнинг ошганлиги билан изоҳланади. Агар бутун дунё мазкур мамлакатнинг экспорт товарларини харид қилса, шунингдек, унинг резидентлари маҳаллий товарлами импорт товарларидан афзал билса, демак, хулоса қилиш мумкинки, мамлакат иқтисодиётининг ҳолати яхши ҳисобланади. Аксинча, савдо балансининг дефицити мазкур инамлакал екьрой Ловаилаж иаинг етарли даражада рақобатбардош эмаслиги ва аҳоли турмуш тарзини ҳимоя қилиш учун зарурий чоралар кўриш лозимлигидан далолат бериши мумкин. Бундай таҳлил агар савдо балансидаги ўзгариш ҳақиқатда мазкур давлат товарларига бўлган талабнинг ортиши ёки камайиши ҳисобига юз берса мақсадга мувофиқ саналади. Бироқ савдо балансига бошқа омилламинг таъсири ҳам сезиларли бўлиши мумкин. Жумладан, қулай инвестицион муҳит мамлакатга хорижий инвестициялар оқимини рағбатлантириш билан бирга хориждан сотиб олинадиган асосий воситалар миқдорининг ҳам ортишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳолат ҳам савдо баланси дефицитини юзага келтиради, лекин мамлакат иқтисодиётига кескин салбий та ъсир кўрсатмайди.
Жорий операциялар баланси кенгроқ ахборотни ўзида жамлаб, товар ва хизматлар ҳаракати билан боғлиқ активлар оқимини акс эттиради. Жорий операциялар бўйича ижобий салдо товар, хизмат ва хадялар ҳаракати бўйича кредит дебетдан юқорилигини англатади. Бошқача айтганда, ижобий салдо мамлакат бошқа мамлакатларга нисбатан нетто инвестор ҳисобланади. Аксинча жорий операциялар бўйича дефицит мамлакатнинг соф қарздор эканлигидан далолат беради.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish