К А Ф Е Д Р А С И
Рўйхатга олинди : «ТАСДИҚЛАЙМАН»
№ ___________ ўқув ишлари бўйича проректор
2015 й. «__» август доц. Ф.Ш.Рўзиқулов ______________
2015 й. « __» август
ЎРГАНИЛАЁТГАН ТИЛ НАЗАРИЙ ГРАММАТИКАСИ
ф а н и н и н г
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
(IV-курс бакалаврлар учун)
Билим соҳаси: 100000 Гуманитар соҳа
Таълим соҳаси: 120000 Гуманитар фанлар
Таълим йўналиши: 51201100 – Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили)
Семестр-VIII
Умумий соат миқдори: 76
Шу жумладан:
Маъруза: 26
Семинар машғулотлар – 18
Мустақил таълим соати – 32
САМАРҚАНД -2015
Фаннинг ишчи ўқув дастури ўқув, ишчи ўқув режа ва ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Тузувчи:
Усманов Ф.М. - СамДЧТИ инглиз тили тарихи ва грамматикаси кафедраси доценти в.б., ф.ф.н.
Тақризчилар:
Ашуров Ш.С - СамДЧТИ Илмий ишлар буйича проректори, доцент, ф.ф.н.
ШерматовА.А. – СамДЧТИ “Роман-герман филологияси факультети” декани, ф.ф.н.
Фаннинг ишчи ўқув дастури СамДЧТИ “Инглиз тили тарихи ва грамматикаси” кафедрасининг 2015 йил “ ” августдаги 1- сон йиғилишида муҳокамадан ўтган ва факультет илмий Кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган.
Кафедра мудири: ф.ф.н. Б.Б.Одилов
Фаннинг ишчи ўқув дастури Инглиз филологияси факультети кенгашида муҳокама этилган ва фойдаланишга тавсия қилинган
(2015 йил “ ” августдаги 1- сон баённома).
Факултет илмий Кенгаши раиси: доц.А.Р.Исмаилов
Келишилди:
Ўқув-услубий бўлим бошлиғи: доц. М. Ҳолиқов
Кириш
Мамлакатимизда олиб борилаётган барча ислоҳатларнинг инсон омилига қаратилганлиги, ахборот-комуникация технологиялари ривожланаётган, жаҳон бозорида рақобат тобора кучайиб бораётган бир даврда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875 қарорининг чиқарилиши республикамизда демократик тараққиёт, модернизация ва янгиланиш борасида белгиланган мақсадларга эришишда, фан ва техниканинг ривожланишида ёш авлоднинг кўп маданиятли дунёда рақобатбардош бўлиши учун хизмат қилади. Бу эса Ўзбекистоннинг узлуксиз таълим тизимини чет тилларни ўргатиш бўйича халқаро таълим стандартларини жорий қилиш билан таъминлайди. Бу таълим стандартлари “Чет тилларни эгаллашнинг умумевропа компитенциялар: “ўрганиш, ўқиш, баҳолаш” ҳамда тил материалини энг янги лисоний методлар ёрдамида тадқиқ қилиш даражаларига асосланади.
Ҳозирги замон инглиз тили назарий грамматикасида мавжуд бўлган, ўз ечимини кутаётган морфологик ва синтактик сатхлардаги жумбоқларни, яъни жаҳон тилшунослари ўртасида баҳсталаб масалаларни замонавий лисоний методлар ёрдамида бакалаврларга ўргатиш ва уларга келажакда илмий тадқиқот ишларида кенг фойдаланиш имкониятларини яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |