АННОТАЦИЯ
Ушбу ўқув-услубий мажмуа ҳозирги замон инглиз тили назарий грамматикасининг, жумладан, морфологик сатҳда сўз туркумлари ҳамда грамматик категориялар муаммоси, синтактик сатҳда гап қурилмасини таҳлил қилишда, синтактик алоқалар, дифференциал синтактик белгилар ҳамда уларнинг синтактик сатҳдаги семантик майдонини аниқлашда лингвистик методлар асосида гап қурилмаларини моделлаштириш (юнкцион, компонент, синтаксем) усулларидан фойдаланиш йўллари тасвирланади. Мазкур ўқув-услубий мажмуа асосан филологик йўналишдаги 4 босқич талабаларга мўлжалланган.
ФАННИНГ НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Рўйхатга олинди Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус
№ БД – 51201 – 3.06 таълим вазирлигининг
2011й.“17”сентябрдаги
2011й.“23” Сентябрь “17” сонли буйруғи
билан тасдиқланган
АСОСИЙ ЎРГАНИЛАЁТГАН ТИЛ
фанининг
ЎҚУ В Д А С Т У Р И
Билим соҳаси: 100000 – Гуманитар фанлар
Таълим соҳаси: 120000 – Гуманитар фанлар
Мутахассислиги: 5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш
(инглиз тили)
Тошкент – 2011
Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-услубий бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2011 йил “9”сентябрдаги “3” - сон мажлис баёни билан маъқулланган.
Фаннинг ўқув дастури Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университетида ишлаб чиқилди.
Тузувчилар:
Мадраҳимов Т.А. – ЎзДЖТУ инглиз тили грамматикаси ва тарихи кафедраси доценти, ф.ф.н.
Ирискулов М.Т. . – ЎзДЖТУ инглиз тили грамматикаси ва тарихи кафедраси профессори, ф.ф.н.
Саидова М.С. . – ЎзДЖТУ инглиз тили лексикологияси кафедраси мудири, ф.ф.н., доцент
Матякубов Ж.И. – ЎзДЖТУ инглиз тили лексикологияси кафедраси доценти, ф.ф.н.
Қўлдошев А.М. – ЎзДЖТУ инглиз тили грамматикаси ва тарихи кафедраси мудири, ф.ф.н., доцент
Шатунова А.С. – ЎзДЖТУ инглиз тили фонетикаси кафедраси мудири, катта ўқитувчи
Глазырина С.А. – ЎзДЖТУ инглиз тили стилистикаси кафедраси мудири, ф.ф.н., доцент
Тақризчилар:
Имяминова Ш. – ЎзМУ хорижий филология факультети декани, ф.ф.н., доцент
Икромов Т.Т. – Республика тил ўқитиш маркази доценти, ф.ф.н.
Фаннинг ўқув дастури Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Илмий кенгашида муҳоқама қилинган ва тасдиқлашга тавсия қилинган (2011 йил “23”июндаги “11” - сонли баённома).
КИРИШ
Асосий ўрганилаётган чет тили ихтисослик фани сифатида тилни ўрганилаётган мамлакатларнинг бадиий адабиёт намуналарини ўқиш ва мазмунини англаш, даврий матбуот нашрларда баён этилган асосий воқеа-ҳодисалар тўғрисида ўқиб, маълумотга эга бўлиши ҳамда уларни оғзаки сўзлаб бериш, мазмунни ёзма баён этишга ўргатиш кўзда тутилади. Ушбу фандан ўтиладиган амалий машғулотларда матн билан ишлаш асосида талабаларнинг нутқий малакасини ошириш орқали турли хил нутқ услубларини билиб олиш имкониятини ҳосил қилди.
Асосий чет тили, амалий (назарий) фонетика ва грамматика, лексикология, стилистика, қиёсий типология дарсларида талабалар олган билимларини умумий тилшунослик, тил тарихи, назарий фонетика, грамматика, лексикология, стилистика, таржима, қиёсий типология, шунингдек психология, педагогика, методика соҳалари бўйича назарий курсларини ўрганиш жараёнида фойдалана билиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |