Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма – кетлиги
Назарий грамматиканинг долзарб муаммолари фани бошқа фанлар билан бевосита боғлиқ бўлиб, ушбу дарсларда магистрлар олган билимларини умумий тилшунослик, тил тарихи, назарий фонетика, грамматика, лексикология, стилистика, таржима, қиёсий типология, шунингдек, психология, педагогика, методика фанлари бўйича назарий курсларни ўрганиш жараёнида фойдалана билишлари шарт. Бу лисоний методлар фанининг ушбу фанлар билан алоқадорлигини ва мазмуний узвийлигини таъминлайди.
Фаннинг амалиётдаги ўрни
Хорижий филология таълим йўналиши бўйича магистр тайёрлаш босқичининг ажралмас бўғини сифатида назарий грамматиканинг долзарб муаммолари фан ҳисобланиб, талабаларнинг илмий изланишларида, умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида фаолият кўрсатишларига ёрдам беради.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Талабаларнинг назарий грамматиканинг долзарб муаммолари фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, илмий мақолалар, илмий тадқиқот ишларига ёзилган авторефератлар, тарқатма ва электрон материаллардан фойдаланилади. Ушбу фанни ўрганишда таълимнинг замонавий методларидан, яъни электрон почта, чат каналлар ва виртуал ҳақиқийликни ўзида жамлаган интернетдан фойдаланиш лозим, яъни электрон ўқув адабиётлар ва маълумотлар банки билан ишлаш интернет тармоғидан мақсадли фойдаланиш бу каби билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш ва ривожлантиришда катта самара беради.
Мустақил ишларни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатлар даврий нашрлари тилининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг таркибий тузилмалари, жанрлари; турли даражадаги ахборот хабарлари: аниқ воқеа-ҳодисалар тўғрисида сиёсий-иқтисодий-маданий ахборотлар; энг аҳамиятли воқеа ва ҳодисаларни изоҳлаб бериш; ўз мамлакати ва жаҳондаги аниқ сиёсий-иқтисодий-маданий воқеалар ва жараёнларни назарий жиҳатдан умумлаштириш. Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиши тавсия этилади:
- турли хил луғатлар, грамматик маълумотномалар ёрдамида лексик ва синтактик бирликлар устида чуқур иш олиб бориши;
-тил ва маданият борасида турли хил ўхшашликлар ва тафовутларни аниқлаши;
- компьютерлашган лингафон воситалари билан ишлаш;
- эркин мавзуда иншо ёки баён ёзиш; тақдимот қилиш, дебатда иштирок этиш;
- ўрганилаётган ва муаммоли мавзуларда лойиҳавий – тадқиқот ишларини олиб бориш;
- лисоний методлар материалига доир машқлар ва тестлар тузиш;
- газета, журнал мақолаларни ўқиш ва улардан таржимаи ҳол, резюме, аннотация ёзишда фойдаланиш;
- бадиий адабиёт ўқиш ва уни тақдимот қилиш;
- турли хил функционал услубдаги матнларни таржима қилиш;
- формуляр, анкета тузиш, таржимаи ҳол, резюме, аннотация ёзиш;
- Е-mail бўйича ахборот жўнатиш ва қабул қилиш;
- дебат, муҳокама, келишувлар, учрашувлар, ўйинлар ўтказиш.
Талаба мустақил ишни тайёрлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
Дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;
Тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
Махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
Интернет имкониятларидан фойдаланиш;
Масофавий (дистанцион) таълим имкониятларидан фойдаланиш;
Мустақил иш натижалари юзасидан ёзма ва оғзаки ахборот бериш;
Мустақил иш учун ажратиладиган вақт хажмини ва вазифани кўпайтириш;
Талабаларнинг мустақил ижодий ишларини назорат қилиш ва баҳолаш. Курс лойиҳасининг мақсади талабаларни инглиз тили назарий грамматикаси бўйича мустақил ишлаш қобилиятини ривожлантириш, олган назарий билимларини қўллашда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, улардан ўз фаолиятида унумли фойдаланиш, курс лойиҳаларини инглиз тилида ёзиш кўникмасини шакллантиришдан иборатдир. Курс иши мавзулари фан талабидан келиб чиқиб тузилади ва ҳар йили янгиланиб ва тўлдириб борилади. Курс ишлари мавзулари олдинроқ тайёрланади ва талабаларга таништирилади. Илмий раҳбар ҳар бир талабага шахсий топшириқ беради, курс ишининг режаси тузилади ва тегишли адабиётлар тавсия қилинади ва доимий равишда назорат қилиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |