VIII – мавзу: Синтаксемаларга ажратиб таҳлил қилиш
Таълим мазмуни:Ядро икки карра предикатив 1 ўрнида келган синтаксемалар. Ядро бўлмаган тобе компонентлар ўрнида келган синтаксемалар.
Ҳақиқатдан ҳам, гап қурилмасини бундай лисоний методларга суяниб таҳлил қилиш тадқиқотчига қуйидаги имкониятларни яратади; биринчидан, гап таркибидаги синтактик бирликларнинг шаклий ва мазмуний хусусиятларини ўрганишга имконият яратилади; иккинчидан, гапларни синтактик ва синтактик сатхда семантик жиҳатдан таснифлашни асослаб беради.
Таълим технологиялари: Boomerang, Brain-storming, Ven diagram, Claster.
Адабиётлар: A5; А6; А3; А4; Қ15; Қ2; Қ3; Қ14;
IX – мавзу: Субстанциалликнинг нокатегориа белгилари
Таълим мазмуни:Ядро уюшиқ предикатив 1 ва 2 ўрнида келган синтаксемалар. Тобе уюшиқ компонентлар ўрнида келган синтаксемалар.
Синтаксис ва семантиканинг ўзаро бир бирига бўлган алоқалари борасидаги муаммолар тилшунослар томонидан мазмун планда эмас балки ифода план асосида тадқиқ этиш натижасидир.
Таълим технологиялари: Boomerang, Brain-storming, Ven diagram, Claster.
Адабиётлар: A1; А2; А3; А4; А6; Қ11; Қ12; Қ13; Қ14;
X – мавзу: Субстанциалликнинг нокатегориал белгилари
Таълим мазмуни:Субстанциаллик асосида ҳосил бўлган нокатегориал синтаксемалар вариантлари.
А.М. Мухиннинг таъкидлашича процессуаллик- жараён бўлиб, иш ҳаракатни ёки ҳолатни ифодаловчи синтактик бирлик; Субстанциаллик – шахсни, предметни, от, олмош, кабилар ёрдамида ифодаланиши; квалификативлик – предмет ёки шахснинг белгисини, сонини, ҳолатини, иш ҳаракат бажарилиш тарзини ифодалайди.
Таълим технологиялари: Boomerang, Brain-storming, Ven diagram, Claster.
Адабиётлар: A1; А6; А3; А4; Қ7; Қ8; Қ9; Қ10;
XI – мавзу: Просессуаллик ва квалификативлик белгилар асосида категориал синтаксемалар
Таълим мазмуни:Просессуаллик асосида ҳосил бўлган нокатегориал синтаксемалар вариантлари.
Анъанавий грамматикаларда “аниқловчи” деб талқин қилинган синтактик бирликларни гап қурилмасида эгага тобе бўлган, кесимга тобе бўлган, аниқловчининг ўзига тобе бўлган, тўлдирувчига тобе бўлган, ҳолнинг ҳар бир турига тобе бўлган ўринларини аниқлаш, уларнинг дифференциал синтактик ва синтактик сатҳда семантикасини аниқлаш, уларнинг вариантларини ҳамда аниқланган синтактик алоқалар асосида қандай синтаксемалар билан боғланиш имкониятларини аниқлаш каби систем таҳлилини кутмоқда.
Таълим технологиялари: Boomerang, Brain-storming, Ven diagram, Claster.
Адабиётлар: A5; А2; А3; А4;Қ15; Қ16; Қ17; Қ18;
XII – мавзу: Таълим мазмуни: Квалификативлик асосида ҳосил бўлган нокатегориал синтаксемалар вариантлари.
Синтактик бирликлар ўртасида аникланган синтактик алокалар гап таркибида иштирок этган компонентларнинг дифференциал синтактик белгиларини аниклашга кенг имконият яратади. Бундай дифференциал синтактик белгилар синтагматик йуналишда компонентларни қарама-қарши қўйиш ёки контраст усули орқали аниқланади.
Таълим технологиялари: Boomerang, Brain-storming, Ven diagram, Claster.
Адабиётлар: A1; А2; А3; А4;Қ1; Қ2; Қ3; Қ4;
XIII мавзу: Таълим мазмуни: Тобе уюшиқ компонентлар ўрнида келган синтаксемалар.
Бевосита иштирокчиларга ажратиб таҳлил қилиш методидан фойдаланилса, у асосан гап таҳлилига энг катта икки иштирокчиларга ажратиб, уларни яна кичик иштирокчиларга ажратиш усули орқали гапларни морфологик моделлаштириш орқали амалга оширилади. Шу борада қайд қилиш жоизки, у асосан гап таҳлилини синтактик сатхдан бошлаб, тилнинг қуйи сатхига, яъни морфологик сатхи асосида моделлаштиришни амалга оширади.
Таълим технологиялари: Boomerang, Brain-storming, Ven diagram, Claster.
Адабиётлар: A1; А5; А6; А4; Қ17; Қ2; Қ3; Қ18;
Do'stlaringiz bilan baham: |