110
Гель хроматографияси.
Бу хроматографиянинг мутлақо ўзига хос
тури
бўлиб,
молекулаларнинг
ўлчамлари
орасидаги
фарқдан
фойдаланишга асосланган. У гель хроматографияси ёки элак
хроматографияси дейилади.
Гель хроматографиясида тақсимланиш хроматографиясидан фарқли
равишда қўзғалмас ва ҳаракатчан фаза сифатида битта суюқлик-
эритувчининг ўзи хизмат қилади. Бунда қаттиқ ташувчи қатлами гель
доначаларини ювиб ўтадиган суюқлик ҳаракатчан фаза вазифасини ўтаб,
ажратилувчи аралашма компонентларини колонка бўйлаб силжитади. Шу
суюқликнинг бошқа қисми гель доначаларининг ғовакларига
жойлашиб,
қўзғалмас фаза вазифасини бажаради.
Аралашма таркибидаги молекулалар ўлчамлари жиҳатдан турлича,
гель ғовакларининг диаметри эса ўзгармас бўлганида моддалар
аралашмаси таркибий қисмларга ажралади. Бунда ўлчамлари гель
ғовакларининг диаметридан кичикроқ бўлган молекулалар гелда тутилиб
қолади. Текширилувчи аралашма фильтрланганда майдароқ
молекулалар
гель ғовакларига кириб, шу ғоваклардаги эритувчида тутилиб қолади ва
гель қатлами бўйлаб ғовакларга киролмаган йирикроқ молекулаларга
нисбатан секинроқ ҳаракатланади. Гель хроматографияси моддалар
аралашмасини шу моддалар молекулаларининг ўлчамлари ва массаларига
боғлиқ равишда ажратиш имконини беради. Аралашмаларни ажратишнинг
бу
усули анча оддий, тезкор ва энг муҳими бошқа хроматографик
усуллардан осонроқ шароитларда амалга оширилиш имкони билан
фарқланади.
Гель хроматографиясида табиати ва хоссалари жиҳатдан
турлича
бўлган ҳар хил геллардан фойдаланилади. Улар юмшоқ, ярим қаттиқ ва
қаттиқ гелларга бўлинади. Буларнинг ҳар бири гидрофил ёки гидрофоб
бўлиши мумкин.
Гель хроматографиясида ишлатиладиган эритувчилар аралашманинг
барча
компонентларини эрита олиши, гель сиртини ҳўллайдиган бўлиши
111
ва гельда адсорбиланмаслиги керак. Гель ғовакларини ва гель доначалари
орасидаги, бўшлиқни тўлдирувчи эритувчилар хроматографияланувчи
моддаларнинг молекулалари билан бир хилда ўзаро таъсир этиши керак.
Шунда эриган моддаларнинг ғовакларга кириши фақат диффузияланиш
туфайли бўлади.
Эритувчининг қовушоқлиги ҳам катта аҳамиятга эга,
масса
алмашиниши тезлиги ана шунга боғлиқ. Диффузияланиш коэффициенти
кичик бўлган юқори молекуляр бирикмаларнинг эритмалари учун
эритувчининг қовушоқлиги айниқса кичик бўлиши керак. Гель
хроматографиясида
эритувчи
танлаш
қўлланилувчи
детекторлаш
системасига ҳам боғлиқ.
Гель хроматографияси амалда юқори
молекуляр бирикмалар
аралашмаларини таркибий қисмларга ажратишда қўлланилади. Лекин
ундан қуйи молекуляр бирикмалар аралашмаларини таркибий қисмларга
ажратишда ҳам баъзан фойдаланилади, чунки бу
усулда аралашмаларни
хона ҳароратида ҳам ажратиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: