Газ окимига метанол юбориш. Метанол формуласи СНОН. Бу мода музлаш нуктасини камайтиради. Метанол сув буғлари билан биргаликда спиртли сувли эритма хосил килади, унгинг музлаш температураси 0 дан пастда булади. Бу методнинг камчилиги:
- Агар газда сув булса метанол сувда эрийди.
- Метанол захарли модда, одам организми учун хавфли, унинг буғлари хам захарли.
- Метанол ишлатилганда газ таннархининг ошиши, чунки 1000 м3 газга 50-300 см3 метанол еки ингибитор сарф бўлади.
Метанолдан ташкари газни иситиш, газни куритиш ва босимни пасайтириш оркали гидратни бартараф килиш мумкин.
Гидрат ингибиторларига куйидагилар киради. Метанол, гликонинг сувли эритмалари, хлорли кальций.
Метанолдан ташкари газни иситиш ,газни куритиш ва босимни пасайтириш оркали гидратни бартараф килиш мумкин.
Иситиш услубида газ кувурлари, фаввора арматурасига махсус жихоз ППУ ердамида буг оркали иситилади. Куритиш усулида газ конларда абсорберли, адсорберли ва паст хароратли сепарация ердамида куритилади
Назорат саволлари
1. Газ суюқликдан ўзининг қандай хусусиятлари билан фарқ қилади?
2. Қатлам шароитида тўйинганлик босимининг аҳамияти ва ундан самарали фойдаланиш усуллари қандай?
3. Табиий ва идеал газларнинг орасидаги фарқ нимадан иборат?
5-Маъруза. Газ ва газоконденсат конларини ишга туширишнинг хусусиятлари ва уларга геологик шароитнинг таъсири.
Маъруза режаси
1.Газ конларини ишга туширишнинг хусусиятлари.
2.Газоконденсат конларини ишга туширишнинг хусусиятлари.
3. Газ ва газоконденсат конларини ишга тушириш лойихаси ва унда геологик тафсилотлар.
Таянч иборалар
Газ конлари, газ хайдовчи кудуклар, газ хайдаш, кудук туби босими, чизикли харакат, турбулент харакат, сунъий усул, геологик тафсилот, газлифт кудукнинг махсулдорлиги (дебити)
5.1. Газ конларини ишга туширишнинг хусусиятлари.
Газ конларини ишлатиш нефт конларини казиб чикаришдан фарк килади. Агар газ усули булса, казиб чикариш давомида босимнинг пасайиши бир текис ва олинаётган махсулот хажмига караб тезгина давом этади, эластик сув сиқуви тарзида бироз секинрок содир булиши руй феради. Газ конларида маълум бир шароитда кудуклар кўп муддат ишлаши мумкин, катлам ва кудук туби босимлари орасидаги фарк бир текис булишига карамасдан, кудукнинг махсулдорлиги (дебети) камайиши мумкин. Бу кудук туби атрофида тезликни нихоятда ошиб кетиш натижасида, у ерда содир буладиган харакатнинг чизикли харакатдан турбулент харакатга айланиши натижасидир. Газ конининг яна бир ахамиятли жойи шуки у бутун бир газодинамик тартибни ташкил килган булиб, уюмни бир кисмидаги узгариш, иккинчи кисмига акс садо беради. Бу эса казиб чикариш жараёнини окилона олиб бориш имконини беради. Газ конларида босимни камайиши натижасида кудуклардан олинаётган махсулотнинг (уюмнинг хам) камайиши туфайли вакт утиши билан уюмга казилган кудуклар сони ортаверади. Лекин бу холии, яъни янги кудук казилиб ундан олиниши мумкин булган газни 60-70% олинганда тухтатилади.
Газ кудукларини сув босганда, уни тухтатилиб, урнига бошка янги кудук казилиши мумкин. Нефт кудукларини сув босса, уни ишлатиш давом эттирилади ва баъзи холларда ундан олинаётган суюкликни микдорини оширилади. Бу хол сувнинг микдори 95-99% гача етгунча давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |