нисбий намлик
На = Qc/Vг, [г/см3] (3.5)
нисбий намлик миқдори
Нн = H/Hmax·100, [%] (3.6)
бу ерда: На - табиий газнинг абсалют намлик миқдори, г\см3;
Qs - l м3 ҳажмдаги (Vr) табиий газ таркибидаги сув буғлари миқдори, г;
Нн - табиий газнинг нисбий намлиги, %да;
Нмах - табиий газнинг маълум бир шароитидаги максимал намлик миқдори.
Халқ хўжалигида ишлатилаётган, ёқилаётган газлар намлик миқдори махсус қурулма, яъни газ қуритгичлар билан қуритилиб, истеъмолчиларга етқазиб берилади.
3.3. Табиий газларнинг асосий физик хоссалари
Табиий газнинг асосий хоссаларига унинг молекуляр массаси М, зичлиги г, қовушқолиги г, критик параметрлари (Рк, Тк) ва ўта сиқилувчанлик коэффициенти Z киради.
Зичлик ёки ҳажм массаси деб, модданинг тинч ҳолатидаги массасининг унинг ҳажмига бўлган нисбатига айтилади. Газнинг оддий физик шароитдаги (яъни босим 101325 Па = 0,101 МПа ва ҳарорат 0'С) зичлигини унинг молекуляр массаси орқали аниқлаш мумкин. Яъни:
= М /22,41 (3.7)
бу ерда: М - газнинг молекуляр массаси;
22,41 - ҳар қандай бир кг газнинг физик шароитдаги ҳажми.
Газларнинг қовушқоқлиги унинг зичлигига, молекулаларнинг ўртача тезлиги ва эркин ҳаракатланиш масофасига боғлиқ бўлиб, у қуйидагича аниқланади:
г = V / 3, (3.11)
бу ерда: V - газ молекулаларининг ўртача тезлиги;
- молекулаларнинг ўртача эркин ҳаракатланиш
масофаси,
Қовушқоқлик ҳарорат ва босимга бевосита боғлиқ бўлиб, босим ортиши натижасида газнинг зичлиги ортади, молекулаларнинг эркин ҳаракати масофаси қисқаради ва молекулалар щаракати тезлиги деярли ўзгармайди. Шунинг учун босим ошиши билан бошланғич даврда қовушқоқлик деярли ўзгармайди, кейинчалик эса ошиб боради. Қовушқоқликнинг босим ва ҳарорат билан боғлиқлиги метан гази мисоли тариқасида 3.1- расмда келтирилган.
Ҳарорат, С
3.1-расм. Метан газининг қовушқоқлигини босим ва ҳароратга боғлиқлигини
Ҳарорат, С
3.2- расм. Баъзи газларнинг атмосфера босимидаги қовушқоқлигининг
ҳарорат билан боғлиқлилиги
Табиий газнинг атмосфера босими шароитидаги қовушқоқлигини аниқлаш учун қуйидаги тенгламадан фойдаланиш мумкин:
г = + 1 + 2 + 3 (3.12)
бу ерда: г – табиий газнинг атмосфера босимидаги ва берилган ҳароратдаги қовушқоқлиги,
– табиий газнинг график бўйича аниқланган қовушқоқлиги;
Газнинг нисбий (ҳаво) зичлиги
Газнинг молекуляр массаси
Газнинг молекуляр массаси
3.3-расм. Газларнинг атмосфера босимидаги қовушқоқлигини нисбий зичлик ва молекуляр масса билан боғлиқлилиги.
1 - табиий газ таркибидаги азот миқдорининг қовушқоқликга бўлган тузатмаси;
2 - табиий газ таркибидаги водород сульфид миқдорининг қовушқоқликга бўлган тузатмаси;
3 - табиий газ таркибидаги углерод 1У оксиди миқдорининг қовушқоқликга бўлган тузатмаси.
Келтирилган босим, Рк
3.4-расм. Табиий газнинг ўта сиқилувчанлик коэффициентининг келтирилган босим Рк ва келтирилган ҳарорат Тк билан боғлиқлилиги
Do'stlaringiz bilan baham: |