Фойдаланилган адабиётлар руйхати
1. Э.А.Бакиров, В.И.Ермолкин, В.И.Ларин и др. Геология нефти и газа Уч. Пос. Недра 1989.
2. В.Г.Каналин, М.Г.Ованесов, В.П.Шугрин. Нефтегазопромысловая геология и гидрогеология Москва. Недра 1985.
3. И.Х.Абрикосов, С.Н.Гутман. Общая, нефтяная и нефтепромысловая геология. Москва. Недра 1982.
4. М.А.Жданов. Нефтегазопромысловая геология и подсчет запасов нефти и газа. Москва. Недра 1986.
5. Н.Г.Середа, В.М.Муравьев. Основы нефтяного и газового дело. Москва. Недра 1980.
2-Маъруза. Газларнинг ҳолат тенгламалари ва газ уюмларида сиқилувчанлик коэффициенти
Маъруза режаси
2.1. Идеал газлар учун Менделеев-Клайперон тенгламаси
2.2. Газлар учун жараёнлар.
2.3.Табиий газларнинг таснифи.
2.4.Газ уюмларида сиқилувчанлик коэффициенти.
Таянч иборалар
Идеал газ, изотермик жараён, изохорик жараён, реал газ, критик кўрсатгич, сохта критик босим, сиқилувчанлик коэффициенти, босим, ҳарорат, ҳажм ва масса кўрсаткичлари
2.1. Идеал газлар учун Менделеев-Клайперон тенгламаси
Ер қатламида газларнинг физик хоссаларини ўрганиш учун газларнинг ҳолат тенгламаларини ўрганиб чиқамиз. Бунинг учун босим, ҳарорат, ҳажм ва масса кўрсаткичлари ўзгартириб, газ ҳолатини ҳарактерловчи тенгламаларни келтирамиз.
Идеал газлар учун Менделеев-Клайперон тенгламаси
PV = mRТ, (2.1)
Бу ерда: Р – босим;
V – идеал газнинг ҳажми;
m – газ массаси;
R – газ доимиси;
Т – ҳарорат.
Идеал газ деб ўзаро молекуляр таъсири нолга тенг, яъни молекуляр ишқаланиши бўлмаган газлардир.
2.2. Газлар учун жараёнлар.
Табиий газлар идеал газлар қонунига бўйсинмайди. Шунинг учун қуйидаги қонуниятлардан фойдаланамиз:
Бойль Мариотг қонуни:
P1V1 = P2V2 (2.2)
Бу ерда ҳарорат ўзгармас бўлиб, фақат босим ва ҳажм орасидаги мунособат қаралади, бундай ҳодисаларни изотермик жараёнлар дейилади.
Яъни PV=const.
Гей-Люссак қонуни:
V-V0/V0 = α t (2.3)
бу ерда: V0 – ҳарорат to бўлгандаги газ ҳажми;
V – ҳарорат t га кўтарилгандаги газ ҳажми;
α – ҳажм кенгайишининг ҳарорат коэффициенти.
Бу қонунда газ босими ўзгармас бўлиб изобарик жараёндир. Газни бир ҳолатдан иккинчи бир ҳолатга ўтишини қуйидаги кўринишда ифодалаш мумкин:
V1/ V2 = T1/T2, (2.4)
Шарль қонуни. Газ ҳажми ўзгармас бўлган ҳолда босим билан ҳарорат орасидаги боғлиқлик кўрсатилган:
Р1/Р2 = Т1/Т2, (2.5)
Бундай ўзгаришни изохорик жараён деб қаралади. Бундай келтирилган ҳолат тенгламалари табиий газларнинг ҳамма параметр кўрсатгичларини ўз ичига олмаган. Бу ҳолат тенгламаларидан фойдаланиб, газларнинг ўта сиқилувчанлик коэффициентини ифодалаш мумкин.
PV = ZmRT, (2.6)
бу ерда: z – ўта сиқилувчанлик коэффициенти. У босим ва ҳароратга боғлиқ бўлиб, газларнинг идеал газлар қонунидан чекланиши кўрсатилади. Ўта сиқилувчанлик коэффициента z бир хил шароитда реал газ ҳажмининг идеал газ ҳажмига нисбатидир.
Z = V/V0. (2.7.)
Бу кўрсатгич тажриба асосида аниқланади. Z коэффициентини топиш вақтида ўртача критик кўрсатгич аниқланади. Буни сохта критик нуқта деб аталади. Сохта критик кўрсатгичларни қуйидагича берилган:
(2.8.)
(2.9.)
I=1 бўлса Ркр ва Ткр I-чи компонентнинг босим ва ҳарорат Xi I-чи компонентнинг аралашмадаги улуши (бирнинг бўлаги билан ўлчанади). Келтирилган босим ёки ҳарорат қуйдагича аниқланади:
Ркр = P/Pckp
Tкр =Т/Тckp
Do'stlaringiz bilan baham: |