Назорат саволлари
1. Қовушқоқлик деб нимага айтилади?
2. Газларнинг қовушқоқлиги қайси формула билан ифодаланади?
3. Абсолют намлик деб нимага айтилади?
4. Нисбий намлик деб нимага айтилади?
5. Табиий газларнинг иссиқлик сиғимини таърифлаб беринг.
6.Реал газлар учун иссиқлик сиғими шу газларнинг қайси кўрсаткичларига боғлиқ?
7. Адиабата кўрсаткичи деб нимага айтилади?
8. Газлар энтропияси нима?
9. Жоул-Томсон эффектининг формуласи.
10. Газлар алангаланиш чегараси нима?
4-Маъуза. Газ конларини ишлатиш режимлари. Кристаллогидратлар ва уларнинг ҳосил бўлиш шароитлари
Маъруза режаси
1. Газ (газконденсат) конларининг иш тарзлари ва ўзига хос хусусиятлари
2. Кристаллогидратлар ва уларнинг ҳосил бўлиш шароитлари
Таянч иборалар
Газ режими, сув сиқувчи режими, эриган газ режими, газ сиқилувчанлик коэффициенти, қатлам босими, қатлам ҳарорати, газлар таркиби, қатламнинг тўйинганлик коэффициенти, қолдиқ газ, газ берувчанлик коэффициенти
Газ (газконденсат) конларининг (уюмларининг) иш
тарзлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари хусусида.
.
Газ тарзида ишловчи газ ва газконденсат уюмлари хусусида фикр юритадиган бўлсак, бундай уюмда чекка сувлар пассив бўлганликлари учун уюмдаги босим ҳар қанча пасайса ҳам қатламга ташқаридан сув кириб келиши кузатилмайди. Шунинг учун қатлам босими тўғри чизиқ бўйича камаяверади ва олинган газ миқдорига пропорционал бўлади.
Бундай ҳолатдаги уюмга олувчи қудуқларни бир текис қазиш ва ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Бундай уюмларда газ берувчанлик коллекторнинг бир текис ва юқори кўрсатгичлари мавжуд бўлганда энг максимал кўрсатгичга етади, яъни унинг миқдори 0,9-0,95 ҳатто 0,98 га етади. қатламнинг коллекторлик кўрсатгичлари паст бўлганда бу миқдор 0,85-0,9 атрофида бўлиб қолиши ҳам мумкин, лекин барибир бу кўрсатгич энг юқори ҳисобланади.
Cув сиқуви (ёки аралаш) тарзда ишловчи - газ ва газконденсат конларининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида фикр юритадиган бўлсак уларда маълум босим кўрсатгичидан сўнг газ (газконденсат) уюми худудига чекка сувларнинг кириб келиши ва уюмнинг бир қисмини сув босиши ўисобига газ берувчанлик коэффициенти пастроқ кўрсатгичга эга бўлади.
Коллектор яхши кўрсатгичларга эга бўлган ҳолларда газберувчанлик коэффициенти 0,8-0,85 даражасига етиш мумкин, лекин коллектор паст кўрсатгичларга эга бўлган ҳамда чекка сувлар анча фаол бўлган ўолларда қатламнинг газ берувчанлик коэффициенти 0,6-0,7 атрофида бўлиши мумкин. Бундай уюмларда газ қудуқларини уюмнинг марказий қисмига зичлаштириб қазилса ва ишлатилса максадга мувофиқроқ бўлади. Чунки ишлатувчи (олувчи) қудуқларни тезликда сув босмайди ва улар узоқ муддат уюмдаги газни олиш имкониятига эга бўладилар.
Газ уюмлари аксарият газ тарзида ҳамда сув сиқувчи тарзи билан газ тарзининг аралашмасидан ҳосил бўлган тарзда ишлайдилар.
Газ тарзида ишловчи уюмлар аксарият литологик тўсилган ва сув сиқивуга дучор бўлмаган ҳолатларда ишлатилади. Бундай ўолатларда қатлам босими энг минимал ҳолгача тушади, аниқроғи қудуқ оғзидаги босим 1 тага тенг бўлган ҳолатгача ишлаши мумкин. Сув сиқуви тарзи мавжуд бўлган жойларга мансуб газ уюмлари аксарият дастлабки даврларда газ тарзида ишлайдилар ва вақт ўтиши билан қатлам босими камая борган сари қатламга сув чегарадан кириб келади ва газ уюмини эгаллай бошлайди. Бундай ўолатда газ олаётган қудуқларни сув босади, уларнинг ишига сув албатта салбий таъсир ўтказади, натижада қатламнинг бир қисмини сув босиши натижасида қатламдаги газнинг бир қисми сувда эрийди, бир қисми эса босиб келган сув тазйиқи остида қатламда қолиб кетади.
Шундай олиб қараганда қатламнинг газ берувчанлиги ҳам худди нефтберувчанликка ухшаш қатламдаги мавжуд жамики газ заҳираларининг (баланс заҳиралари) ер юзасига чиқариб олиш ва ишлатиш имконига эга бўлган заҳираси кабидир, яъни газ берувчанлик коэффициенти жамики олинган газнинг ўша қатламдаги умумий (баланс) заҳирасига нисбатан ҳосил бўлган сондир. Бу сон ҳам нефтберувчанлик коэффициенти каби бирғбирликдан иборат ёки фоиз кўринишида ифодаланади.
.
Газ қудуқларида кислота билан ишлов бериш, қўшимча оралиқларни отиш, гидро-кумли тешгич билан ишлаш ва шу кабилар қудуқнинг маўсулдорлигини ошириш мумкин ва бу газберувчанликни оширишга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |