9.3. Конни ишлаш ва жиҳозлаш тизимларини асосий кўрсатгичлари
Ишлашни ҳисобланган вариантлари асоалангандан кейин кўрилаётган ҳар бир вариат бўйича конни ишлаш ва жиҳозлаш кўрсатгичларини вақт давомида ўзгариши аниқланади. Конни ишлаш ва жиҳозлаш тизимларининг асосий кўрсатгичларига қуйидагилар киради:
1. Газни қудуқ тубидан магистрал газ қувурига киргунча ҳаракати давомида қатлам, қудуқ туби, усти босими ва ҳароратини вақт давомида ўзгариши.
2. Қудуқларнинг ёки алоҳида қудуқни вақт давомида маҳсулдорлигини ўзгариши.
3. Вақт давомида ишлатувчи, заҳира ва кузатувчи қудуқлар сонини ўзгаргани. Қудуқларни ишга тушириш кетма-кетлиги.
4. Газлиликни майдони ва қалинлиги бўйича қатлам сувларининг силжиш суръати. Ишлашнинг санаб ўтилган кўрсатгичлари кондан газ олишни кўрилаётган вариантлари учун, лекин қудуқларни конструкцияси ва диаметрининг, қатламга рухсат этилган депрессиянинг, қудуқларни жойлаштиришнинг, ишлатиш объектларини сонининг турли вариантлари учун аниқланади.
5. Газни йиғув ва ишлов бериш гуруҳ пунктларини сони ва жойлашиши.
6. Газ йиғувчи шлейф ва коллекторларнинг диаметри ва узунлиги.
7. Газни ажратиш босқичлари; ажратиш аппаратларининг тури; иссиқлик ажратиш аппаратларининг конструкцияси ва майдони; ДЭГ ёки гидрат хосил бўлишинннг бошка ингибиторларининг сарфи.
8. Газни совутиш тизимининг кўрсатгичлари.
9. Компрессорли ёки компрессорсиз ишлатиш даври, СКС (сиқув компрессор станцияси) ишга тушириш муддати ва босқичларининг қуввати ва б.
10. Конни ишлашнинг ва жиҳозлашнииг иқтисодий кўрсатгичлари.
9.4. Газ кониии ишлаш ва ишлатиш орасидаги алоқа
Мустақил ишлатиладиган ҳар бир қатлам бўйича ишлаш лойиҳасини тузишда ишлаш тизимини энг самаралисини аниқлаш учун бир неча вариантни кўриб чикиш зарур.
Барча кудуқлар қазиб бўлингандан кейин қатламнинг тавсифи ҳақидаги бизни билимларимиз унинг табиий шароитлардаги ҳолатини тўлиқ, ифодаламайди, шунинг учун ҳам конни ишлаш лойиҳаси бир неча босқични ташкил килади.
Уюмни ишлаш тизимларини лойиҳалаштиришга киришишдан аввал газ олиш давомида унинг асоссий хусусиятларини қанчалик ўзгарганлигини ўрнатиш лозим. Уюмда босим қандай тушади, унинг геометрик ўлчамлари ўзгарадими - йўқми аниқлаш лозим. Бу саволларни ечилиши кўпроқ уюмни ишлаш тарзига боғлиқ. Агарда у газ тарзига эга бўлса, геометрик ўлчамлари ўзгаришсиз қолади ва босим эса олинаётган жами газ миқдорига пропорционал ҳолда тушаверади.
Фақат уюмни ишлаш жараёнида олинаётган газ миқдорини кўпайиши давомида қатлам босимини тушиш хусусиятига қараб уни ишлаш тарзини аниқласа бўлади
Агарда уюмни ишлаш тарзи тоза газ тарзи бўлмасдан таранг-сув сиқув тарзи бўлса, уюмни ишлатиш давомида уюм остки сувлари кўтарила бошлайди, шунингдеқ угомни ҳажми камаяди ва унииг чегаралари силжийди; газ тарзига нисбатан босим секинроқ тушади.
Газ уюмини конни қидирув маълумотлари асосида тузилган ишлаш лойиҳасининг биринчи босқичига қудуқларни сони ва жойлашишини аниқлаш, уларнинг иш тартибини белгилаш, вақт давомида жами олинган маҳсулотга боғлиқ ҳолда қатламда босим тушишини ҳнсоблаш, кон жиҳозини танлаш ва б. киради.
Бу ҳисоблар одатда энг фойдали шароитлар учун тахминан қилинади. Масалан, қудуқларни жойлашиши ва ишлатиш қудуқларини қудуқ туби чуқурлигини ҳисоблаш масалаларини ечишда, ҳисоблар сув сиқуви тарзида, хақиқатда йўқ бўлиши мумкин бўлса хам, уюмни остки сувлари кўтарилиши мумкин деб олиб борилади.
Босим тушишини сув сиқув тарзига нисбатан босим тез тушадиган газ тарзига биноан ҳисобланади.
Уюмни ишлатиш жараёнида унинг у ёки бу хусусиятларини қандай ўзгаришини кўрсатувчи доимий кон тадқиқотлари ва кузатувларини ўтказишда бошланғич маълумотлар ва ҳисобларни аниқлаштириш мумкин. Шундай қилиб, масалан, газ олиниши билан қатламда босим тушиши хусусияти газ заҳиралари ҳақидаги маълумотларни аниқлаштиришда ёрдам беради.
Босимни тушиш хусусиятини кўриб чиқиш, уюмни остки сувларини сатҳи ва махсус ажратилган қудуқларда тазйиқнинг ўзгаришини доимий назорат қилиш уюмнинг тарзи ҳақидаги бошланғич маълумотларни аниқлаштиради.
Юқоридаги айтилганлардан маълумки, газ уюмини оқилона ишлаш уни ишлатиш билан узвий боғлиқ экан. Бошланғич маълумотлар асосида тузилган биринчи ишлаш тизими уюмни кейинги ишлатиш маълумотлари асосида тўғриланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |