Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти олий таълимнинг 5542000 – «Нефт ва газ конларини ишга тушуриш ва улардан фойдаланиш»


Газконденсат ва газ конларини ишлаш холати таҳлили



Download 9,63 Mb.
bet29/48
Sana12.07.2022
Hajmi9,63 Mb.
#781737
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   48
Bog'liq
Gaz va gazkoncensat

12.2. Газконденсат ва газ конларини ишлаш холати таҳлили

Газконденсат конини ишлаш лойиҳасини амалга оширишни биринчи давриданоқ олинган кон-геологик кўрсатгичларни ва ишлаш кўрсатгичларини таҳлил қилиш бошланади.


Кони ишлаш жараёнини бошланғич, ҳар кунлик таҳлил қилишни бошқарманинг геологик хизмати ёки марказий илмий-тадқиқот лабораторияси (ЦНИЛ) ёки илмий ва ишлаб чиқариш ишлари цехи (ЦНИПР) томонидан амалга оширилади.
Ишлашни бошланғич таҳлил қилишнинг вазифалари қуйидагилар:
1. Қудуқлар ва қатламларни геофизик газогидродинамик ва махсус тадқиқотлари натижаларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш.
2. Конни ишлашни назорат қилиш бўйича маълумотларни таҳлил қилиш.
3. Газконденсат олишни жадаллаштириш бўйича олиб борилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш.
4. Конни ишлаш лойиҳасини алоҳида қисмларига тузатиш киритиш.
Қудуқлар ва қатламларни тадқиқот қилиш натижаларини қайта ишлаш қуйидагиларга ёрдам беради:
- қатлам кўрсатгичларини аниқлайди;
- қудуққа нефтни оқим тенгламасидаги сирқиш қаршилигини аниқлайди;
- янги ва ишлатилаётгаи қудуқлар учун технологик тартибни ўрнатиш;
- қалинлик бўйича маҳсулдор ётқизиқларни сирқиш даражасини - ишловчи ва ишламайдиган оралиқларини аниқлаш;
- қудуқлар ва қатламларни жорий газконденсат таснифини ўрнатиш


12.3. Ишлатилаётган объектдан чиқарнлаётган газконденсат, газ, сув ўзгариши (динамикаси)

Қазиб олинаётган объектнинг асосий кўрсатгичлари ундан олинаётган махсулот ва умуман суюқликларнинг жорий (ойлик квартал ва йиллик) кўрсатгичлари хамда уларнинг жамланган кўрсатгичларидан иборатдир. Қазиб чиқарилаётган объектнинг ишлатилиш жараёнидаги ўзгаришларини қазиб чиқариш кўрсаткичларининг динамикаси деб аталади. Бундай кўрсаткичларни олиниши мумкин бўлган заҳираларга ва махсулот бераолишлик коэффициентига нисбати нуқтаи назаридан таҳлил қилинади ва ишлатилиш объектлари туркумининг қазиб чиқариш тажрибаси умумлаштирилади ҳамда бу ишларни бажаришда аксарият йиллик кўрсатгичлардан фойдаланилади.


Қазиб чиқаришнинг асосий кўрсатгичлари абсолют ўлчамларда (газконденсат, сув, суюқлик минг т., газ млн.м3) кўрсатилади. Баъзан қазиб чиқариш суръатини яхшироқ кўрсатиш учун, уни қазиб чиқарилиши лозим бўлган нефть миқдорига нисбатаи % ҳисобида берилиши мумкин, худди шу каби объектдан олинаётган сувнинг миқдорини чамалаш учун ҳам уни заҳираларга нисбатан % ҳисобида кўрсатилади. Гоҳида йиллик қазиб чиқаришнинг суръатини чамалаш мақсадида қолдиқ заҳирага нисбатан % кўринишда ҳам ифодаланади.
Газконденсат, билан бирга олинадиган сув миқдори эса кўпинча қатламдан олинган суюқликка нисбатан % кўринишида берилали. Қазиб чиқариш жараёнининг бошидан бошлаб олииган нефть, (газ) миқдори жамланган ҳолда унинг дастлабки баланс заҳираларига нисбатан олинса, бу кўрсатгич жорий газконденсат бераолишликни кўрсатувчи сон бўлиб қолади ва шу ҳисоб вақтига қатламдан маҳсулот олинганлик даражасини белгилайди
Шу кўрсатгичларнинг ўзгаришини (динамикасини) объектни қазиб чиқариш босқичларига қараб таҳлил қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Қатлам (уюм) қидирув ишлари тугатилгач ишга тушади ва ўзнинг 1 босқичини бошдан кечиради. Адабиётларда босқичларнинг 1 ва 2 ни олинадиган маҳсулотнинг ўсиш, 3 ва 4 ни унинг пасайиш даври деб ҳам юритилади. Маҳсулотнинг асосий қисми 1-2-3 босқичларда олиб бўлинади, деган тушунча хам мавжуд, лекин 4 яъни якунловчи босқичда ҳам узоқ йиллар давомида салмоқли нефть миқдори олинганлиги тажрибадан маълум
Қазиб чиқариш асосий кўрсатгичларининг ўзгариши қатламнииг геологик шароитларига ҳамда қўлланган технологиянинг мукаммаллиги, шунингдек қазиб чиқариш таркибининг самарадорлигига боғлиқ.



Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish