Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тасвирий санъат тарихи



Download 0,51 Mb.
bet8/32
Sana06.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#747079
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32
Bog'liq
MaruzaMatn-Tasviriy--TasviriySanatTarixi

Таянч тушунчалар.
Периптер - ҳамма томондан устунлар билан ўралган айлана ёки тўртбурчак шаклидаги антик ибодатхона.
Саволлар:
1. Қадимги Эроннинг яқин Шарқ халқлари санъати ва маданиятидаги ўрни.
2. Аҳмонийлар даври санъатида меъморчиликнинг тутган ўрни.
3. Кўйқирилган қалъа ҳақида сўзланг.

7-МАЪРУЗА МАВЗУ: ҚАДИМГИ ҲИНДИСТОН ВА ХИТОЙ САНЪАТИ.
РЕЖА:
1. Қадимий Ҳиндистон тарихи ва маданиятига хос бўлган хусусиятлар.
2. Меъморчилик, тасвирий ва амалий санъат ҳамда Қадимги Хитой санъати.

Адабиётлар:
1. Исскуство стран и народов мира, Краткая художественная энциклопедия. М, 1964. Том-2 (48-53)
2. Дмитриева И. «Краткое история искусства. Очерки. Вып. 1. (97-101)

МАВЗУНИНГ МАТНИ:
Ҳиндистоннинг шимолий ғарбидаги Ҳинд дарёси ҳавзаси Мохенжо-Доро (Синд вилояти) ва Хараппадан топилган қадимги шаҳар қолдиқлари, маданият ёдгорликлари эрамиздан аввалги 3-2 мингинчи йиллардаёқ Ҳинд санъати ўзига хос ёрқин ва жозибадор, фантазияга бой санъат бўлганлигини тасдиқлайди ва мифология асосида қимматли санъат намуналари яратилганлигини англаш имкониятини беради.
Эрамизгача бўлган даврдан бир неча аср олдинроқ, бу ерда математика, тилшкнослик, фалсафа, тиббиёт равнақ топган, ҳунармандчилик ривожланган, ёзув пайдо бўлган. Меъморчилик, ҳайкалтарошлик ва рассомлик санъати бир-бири билан уйғунлашган ҳолда ривож топган. Эрамиздан аввалги бир мингинчи йилларнинг иккинчи ярмида бу ерда дастлабки давлат пайдо бўлган. Адабий манбаларга кўра шу давлатларда ажойиб, ҳашаматли ёғоч меъморчилиги равнақ топган. Бу ерда пайдо бўлган буддизмнинг Осиёга тарқалганлиги ҳам шундан далолат беради.
Ҳиндистон санъати ҳам қатор босқичларни босиб ўтган, гоҳ грек санъатининг таъсирида бўлган. Лекин шунга қарамай унинг санъатида ўзига хослик мавжуд бўлиб, у асосан халқ санъати, айниқса, ҳунармандчилик таъсирида бўлган.
Ҳиндистон Шумер, Аккад ва Месопотамиянинг бошқа давлатлари, шунингдек Миср билан яқин алоқада бўлган, улар орасида савдо-сотиқ ривожланган.
Қадимги Ҳиндистон санъатининг гуллаган даври Маурья сулоласи (эр.ав. 322-185 йиллар) айниқса, Ашока императорлиги даври (эр.ав. 272-232 йиллар)да содир бўлди. Ашока ҳукмронлик қилган даврда буддизм кенг ёйилди. Бу дин дастлаб Ҳиндистонга, кейинроқ Шарқнинг қатор давлатларига тарқалган. Буддизмнинг тарқалиши у билан боғлиқ ибодатхоналар қурилишига, тасвирий санъат намуналарининг пайдо бўлишига олиб келди. Буддага бағишланган меъморчилик композицияларида қадимги Ҳинд меъморчилигидаги мавжуд анъаналар, халқ мифологиялари, Будда ҳаёти ва фаолияти билан қўшилиб кетган афсоналар ўз ифодасини топди.
Буддизмнинг муҳим ёдгорликларидан яна бири устунлардир. Улар яхши пардозланган яхлит тошдан ишланган бўлиб, Будда таълимотини тарғиб этишда фойдаланилган ҳамда империянинг ягоналигини ва жипслигини кўрсатадиган ўзига хос ҳайкал ҳисобланган. Бу устунлар ҳайвонлар тасвири ишланган капитель билан тугалланган. Сарнатхдаги стамбх ва унинг шерлар тасвири ишланган капители машҳурдир.
Будданинг дарвешона ҳаёт кечирганининг рамзий маъноси ғорларда ишланган ибодатхоналардир. Бундай ибодатхоналар қоялар ичига ишланган, ичкарида кохинлар хонаси ва ибодатхона жойлашган. Унинг хоналари қоя ичига ўйиб кирган, деворлари эса ҳайкалтарошлик ва рангтасвир билан безатилган. Кирадиган эшигининг тўғрисида, хонанинг думалоқ қилиб ишланган томонига эса ступа ўрнатилган.
Қадимги Ҳинд сўнгги тараққиёти Гупталар сулоласи (320-450 йиллар) даврига тўғри келади. Бу Ҳиндистоннинг қулдорликдан феодал муносабатларга ўтиш даври бўлиб, санъат ва маданиятнинг янада равнақ топиш даври ҳисобланади. Аджанта ғоридаги ибодатхона ва унинг бадиий безаклари, деворий суратлари қадимги Ҳинд санъатининг энг яхши томонларини ўзида мужассамлаштиради.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish