Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тасвирий санъат тарихи



Download 0,51 Mb.
bet5/32
Sana06.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#747079
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
MaruzaMatn-Tasviriy--TasviriySanatTarixi

Таянч тушунчалар.
Ритон - ҳайвонлар шохи ёки фил суягидан ясалган узун конуссимон, уч томони қайрилиб борувчи идиш.
Роза - думалоқ дераза.
Тампан - пештоқ. Ойна, эшик тепасида қолдирилган ярим арк ичидаги юза.

Саволлар:
1. Қадимги Шарқда қулдорлик давлатлари ҳақида сўзланг.
2. Қадимги Шарқда санъатнинг ривожланиши.


4-МАЪРУЗА.
МАВЗУ: ҚАДИМГИ МИСР САНЪАТИ.
Қадимги Миср санъати ва маданиятининг ўзига хос хусусиятлари.
РЕЖА:
1. Қадимги Миср санъати.
2. Унинг географик ўрни, даврий чегараси ҳамда унинг тараққиётининг асосий босқичлари.

Адабиётлар:
1. Ўзбекистон энциклопедияси. Том-7, Тошкент 1976
(282-287)
2. Абдуллаев Н.У. «Санъат тарихи» Том-1, Тошкент,
Ўқитувчи 1986 й. (22-28)

МАВЗУНИНГ МАТНИ:
Қадимги Миср санъати.
Африканинг Шимолий-шарқида, Нил дарёсининг қуйи воҳасида бугунги Миср Араб Республикаси ерларида жуда қадим пайтларда (эр.ав.VI минг йиллик) бир қанча қабилалар яшаган. Эрамиздан аввалги 4000 йилликда шу ерда ер юзида биринчи синфий жамият куртаклари ниш урди, қулдорлик давлатлари юзага келди, ривожланди. Эрамиздан аввалги 4000 йиллик охири-3000 йиллик бошларига келиб эса улар ягона йирик деспотик давлатга айланди. Қадимги Миср санъати тарихи ана шу давлатларнинг юзага келиши, ривожланиши ва инқирозидан тортиб то Македониялик Искандар (Александр Македонский)нинг юриши билан унинг эллинистик дунёга қўшилиб кетишигача бўлган даврни ўз ичига олади, ўрганади, таҳлил этади. Қадимги Миср узоқ йўлни босиб ўтди. Деярли 4000 йилдан ортиқ вақтни ўз ичига олган бу давр мобайнида тасвирий ва амалий санъат, меъморчиликнинг нодир дурдоналари юзага келдики, улар бугунги кунда ҳам ўзининг улуғворлиги ва юксак бадиийлиги билан кишиларни ҳаяжонлантиради. Қадимги Миср санъати ўзининг бутун тараққиёти мобайнида дин ва унинг турли маросимлари билан узвий боғлиқ ҳолда ривож топди. Меъморчилик эса санъатлар ичида етакчи ўринни эгаллаб, уларнинг характер ва услубига ўз таъсирини ўтказди. Эрамиздан аввалги XXVII асрларда Миср тарихида энг гигант пирамидалар қурилди. Пирамидалар ансамбли ичида энг каттаси Хеопс пирамидасидир. Баландлиги 146,6 метр, асоси эса 233 м. Тарихчи Геродотнинг таърифига кўра, Хеопс пирамидаси 20 йил мобайнида қурилган. Пирамидага тошлар олиб келиш учун керак бўлган йўлни қуриш учун эса 10 йил кетган.
Фивадаш Карнак ва Луксор ибодатхоналари гигант меъморчилик мажмуаларидандир. Карнак (эр.ав.XVI аср, меъмор Инени) ва Луксор ибодатхоналари (эр.ав. XV аср, меъмор кичик Аминхотеп) меъморлар биринчи бор очиқ ҳовли атрофини колонадали ечиб, янги подшолик меъморчилигининг ўзига хос томонларини шаклланишига асос солдилар. Бу мажмуаларда Қадимги Миср меъморлик анъаналарининг муҳим томонлари ўз ифодасини топди, шу билан бирга, тантанали ва ҳашаматли бўлиб бораётган маросимлар билан алоқадор бўлган меъморчиликнинг янги кўринишлари намоён бўлди.
Тасвирий санъат. Қадимги Миср тасвирий санъати меъморчилик билан боғлиқ ҳолда ривож топди. Ижтимоий ҳаётнинг мураккаблашиб бориши ва синфий жамиятнинг юзага келиши билан у бошқарувчи синфнинг кучли идеологик қуролига айланди.
Династиягача бўлган даврдан бизгача кўпгина ҳайкалтарошлик, рассомлик ва амалий санъат намуналари етиб келган. Шулар ичида турли диний-магик маросимлар ўтказишда бўёқлар қориштириш учун фойдаланилган ясси, юпқа, кул ранг, яшил, қора тош-шифер плиталар алоҳида ўрин эгаллайди.
Рассомликда янги мавзулар ҳам кенг ўринни эгаллай бошлади. Рассомлар ҳар бир образ хатти-ҳаракатини табиий ва гўзал бўлишига эътибор бера бошладилар. Майда пластинада жанрли композициялар яратиш, одамларни ҳаракатда кўрсатиш ҳоллари, оддий кишилар меҳнатини тасвирлаш бу даврда кенг ривожланди.
Қадимги Миср реалистик санъатининг энг гуллаган даври янги подшоликка тўғри келди. Рассом ва ҳайкалтарошлар задагонлар ҳаётига бағишланган сержило деворий суратлар, нафис рельеф ва ҳайкалтарошлик асарлари яратдилар. Улар асрлар мобайнида сақланиб келаётган канонлардан четга чиқиб ҳаётий композициялар яратдилар, эмоционал томонларига эътибор қаратдилар.
Амалий декоратив санъати борасида ҳам мисрликлар ажойиб намуналар яратиб қолдирдилар. Ганч ва тошлардан ясалган ажойиб кўзалар, инкрустация услубида олтин ва қимматбаҳо тошлардан ишланган безак буюмлар, нодир дарахт ёғочидан ясалиб, олтин ва фил суяги билан безатилган мебеллар қадимги подшолик давридаёқ юксакликка эришди. Ўрта ва янги подшолик даврида эса у янада нафисланиб борди. “Оқиб бораётган қиз” деб ном олган пардоз қошиқчаси шу ўринда диққатга сазовордир.
Эрамизнинг 1000 йилларидан бошлаб Миср ерларининг парчаланиши санъат тараққиётини бир мунча сусайтирди. Миср ижтимоий ҳаётидаги жонланиш эрамиздан аввалги VII асрларда бошланди. Лекин бу узоққа чўзилмади. Эрамиздан аввалги VI асрларда эронликлар, сўнгра эр.ав. IV асрда Александр Македонский томонидан Миср ерларининг босиб олиниши унинг ўзига хос санъатида аста-секин сўниш ва Эллин дунёси санъати билан қўшилиб кетишига сабаб бўлди.
Миср санъати умумжаҳон санъати тараққиёти жараёнида алоҳида ўзига хос қайтарилмас ўринни эгаллайди. Қадимги Мисрнинг юксак дид ва ақл заковат, билим бажарилган нодир санъат намуналари эса инсоният бадиий мактабининг ажойиб дурдонаси ҳисобланади. Бу намуналар ўзидан кейинги жаҳон санъати тараққиёти учун тақлид мактабини ўтади. Греция, Рим халқлари бу санъатдан баҳраманд бўлиб, уни ҳар томонлама ўргандилар, даврга мос асарлар яратиш имкониятига эга бўлдилар.


Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish