Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тасвирий санъат тарихи



Download 0,51 Mb.
bet1/32
Sana06.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#747079
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
MaruzaMatn-Tasviriy--TasviriySanatTarixi


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

БУХОРО ДАВЛАТ
УНИВЕРСИТЕТИ


ТАСВИРИЙ САНЪАТ ТАРИХИ

Маърузалар матни туплами
3-4 курслар учун

БУХОРО 2010

1-МАЪРУЗА

МАВЗУ: Санъат тарихига муқаддима. Тасвирй санъатнинг тур ва жанрлари. Санъатнинг тарбиявий аҳамияти. Тасвир ва ифода воситалари.
РЕЖА:

  1. Санъатнинг келиб чиқиши, мазмуни ва моҳияти.

  2. Тасвирий санъатнинг тур ва жанрлари ҳақида.


Адабиётлар:
1. Абдуллаев Н.У. «Санъат тарихи» Тема 1. Тошкент, Ўқитувчи, 1986 й. (5-19)
2. Абдиев В.И. «Қадимги Шарқ тарихи», Тошкент, 1965 й (4-13)
3. Пугаченкова Г.А., Ремпель Л.И. «История искусств Узбекистана», Тошкент 1984 й. (7-14)

МАВЗУНИНГ МАТНИ:
Санъат жуда қадим замонларда, меҳнат жараёнининг тараққиёти натижасида пайдо бўлди. Меҳнат жараёнида инсон тафаккури камол топди, гўзаллик ҳисси ортди, воқеликдаги гўзаллик, қулайлик ва фойдалилик тушунчалари кенгайди. Синфий жамият вужудга келиши билан эса ижтимоий тараққиётда катта ўзгаришлар содир бўлди; ақлий меҳнат жисмоний меҳнатдан ажралиб чиқа бошлади. Бу эса фан ва санъат ривожида муҳим аҳамият касб этди. Профессионал санъат ва санъаткорлар шу даврда пайдо бўлди. Санъат эса ўзининг ўзига хос хусусиятини, синфийлигини намоён этиб, ҳукмрон синфнинг идеологиясини тарғиб этувчи кучли ғоявий қуролга айланди. Лекин шунга қарамай, омма орасидан етишиб чиққан истеъдодли ижодкорлар меҳнаткаш халқ оммасининг орзу-истакларини, уларнинг гўзаллик ва худбинлик, олийжаноблик ва инсонпарварлик ҳақидаги тушунчаларини ифода этувчи асарлар яратдилар. Халқнинг турмуши, ҳулқ ва одатлари, ютуқ ва мағлубиятлари уларнинг асарларида ўз ифодасини топди. Ҳар бир даврда мавжуд бўлган ана шундай санъат ҳаёт гўзалликларини тасвирлаб, одамларда юксак хислат ва фазилатларни камол топтирди, уларни тенглик, озодлик, биродарлик, ёрқин келажакка интилишга даъват этди.
Ҳақиқатдан ҳам инсоният яратиб қолдирган маданий қадриятлар оддий бойликлар бўлиб қолмай, балки ўзида инсон ақл-заковати, ҳаёт тўғрисидаги фикр-ўйларини акс эттирувчи кўзгу ҳамдир. Жаҳон санъати тарихини ўргатиш, унинг тараққиёт қонунларини тушуниш, нодир ёдгорликлар билан танишиш, ўтмиш одамларнинг ҳис-туйғу, ҳаётий тажрибаларини ўрганиш ғоявий-истетик қарашларнинг шаклланишини билиш демакдир. Бу сўзсиз, кишиларда ҳаётий тажрибаларнинг бойишига, ҳаётга янада кенг ва атрофлича ёндошишга ёрдам беради. Тасвирий санъат турларига рангтасвир, архитектура, графика, ҳайкалтарошлик киради.
Рангтасвир тасвирий санъатнинг энг муҳим турларидан бўлиб, махсус полотноларга, деворларга ишланади. Тасвирий санъат асарларида ифодаланган мақсад ва мазмунни очиб беришда ранг муҳим ўрин эгаллайди.
Рангтасвир асарлари хусусиятига кўра дасгоҳли маҳобатли монументал, декоратив, мўъжаз, турларга бўлинади.
Монументал рангтасвир меъморчилик билан боғлиқ бўлиб, улар уйларнинг деворларини, шифтларини безашда қўлланилади. Катта ҳажмда узоқдан кўришга мўлжалланганлиги учун булар яхлитлаштирилган ҳолда ишланади, ранглар ҳам шартли равишда олинади.
Мўъжаз санъат асарлари турли мамлакатларда шу жумладан Ўзбекистон ҳудудида жуда ҳам қадим замондан тараққий этиб, қадимий қўлёзмаларга ишланган. Чунончи, Алишер Навоийнинг “Хамса” асарларига ишланган расмлар бунга мисол бўла олади.
Дастгоҳли рангтасвир асарлари кенг тарқалган бўлиб, махсус матолар, картон, ёғоч, ромкага тортилган мато-холст ва шу кабиларга ишланади. Дастгоҳли рангтасвир мойбўёқ, гуашь, сувбўёқ, темпера буёқларида махсус дастгоҳ (молберт)ларга ўрнатилиб ишланади.
Графика - лотинча “графо” сўзидан олинган бўлиб, “ёзаман”, “чизаман” деган маънони англатади. Тасвирий санъатнинг бу турига оддий ва рангли қаламда кўмир, пастель, сангина, сувбуёқ, гуашь ва тушда ишланган безаклар, турли плакатлар, ҳажвий расмлар ва ҳақазолар киради.
Ҳайкалтарошлик - тасвирий санъат турларидан бири. У лотинча “скульпо” сўзидан олиниб, қаттиқ материалларга “қирқиш, кесиш, ўйиш, тарошлаш” орқали ишлов бериш маъносини англатади.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish