Қадимги Хитой санъати.
Эрамиздан аввалги 4-3 мингинчи йилларда Хитойда лойдан ишланган одам ҳайкаллари, одам бошини эслатувчи кўзалар, тошдан ишланган турли бадиий буюм ва ҳайкаллар учрайди. Булар қадимги Хитой маданиятининг бой ва ранг-баранг бўлганлигидан далолат беради.
Эрамиздан аввалги 2 мингинчи йилларда Хуанхе дарёси воҳасида Хитойда биринчи бор давлат пайдо бўлди. Бу давлатни Шан династияси бошқарди. Синфий қулдорчилик жамияти шаклланиб, ривожланиб борди. Биринчи шаҳарлар юзага келди. Улар аниқ режалаштириш асосида қурилди. Деҳқончилик, ҳунармандчилик ривожланди. Савдо-сотиқ ишлари жонланди. Шан давридан бизгача сақланиб келган ёдгорлик Анъян районидан топилган катта шаҳар қолдиқлари ҳисобланади.
Қадимги Хитойнинг муҳим ёдгорлиги Буюк Хитой деворидир. Эрамиздан авалги IV-III асрларда қурила бошлаган бу девор дастлабки пайтда Хитойнинг шимолий чегараларини кўчманчи қабилалардан сақлаш учун хизмат қилган ва 750 км.ни ташкин этган. Девор тепасида йўл мавжуд бўлиб, ҳар 100м.да катта миноралар ишланган. Буюк Хитой девори кишиларнинг куч-шижоати ва катта иродасини акс эттирувчи, ўз характери жиҳатидан Миср эҳромлари билан тенглашувчи ва одамлар бирлашса, буюк мўъжизалар ярата олишини кўрсатувчи ёдгорлик тарзида ҳамон кишини ҳайратлантиради.
Қадимги Хитой санъати ва маданиятининг энг ривожланган босқичи эрамиздан аввалги III асрдан эрамизнинг III асригача бўлган даврга тўғри келади. Бу даврда мамлакат ягона марказлашган йирик давлатга айланди. Цинь (эр.ав. 221-206 йиллар) ва Хань (эр.ав.206 - янги эранинг 220 йили) сулоласи ҳукмронлик қилган пайтида авваллари мустақил бўлган қатор давлат ва қабилалар Хитой империясига қўшилди. Хитой Ўрта Осиё, Эрон, Сурия, Рим империялари билан савдо-сотиқ ишларини жонлантирди. Хитойнинг тасвирий, амалий ва меъморчилик санъати ҳам ниҳоятда ривожланди.
Сичуандаги мақбара рельефлари бир мунча динамик характерга эга бўлиб, у ерда ов манзаралари, йиғим-терим кўринишлари тасвирланган. Хань даври мақбараларида кўплаб деворий сурат намуналари учрайди. Улар ёрқин бўёқларда ишланган, воқеа ва ҳодисаларнинг ҳаётий ва ифодали бўлишига эътибор берилган. Хань даврида портрет рассомчилиги ҳам ривожланди. Мақбара ва сарой деворларига портретлар ишлаш кенг одат тусига кирди. Деворга ишланган шундай портретлардан бири Лоян яқинидаги Хань даври мақбараси сақланиб қолди. Шундай портрет ишлашда танилган рассомлардан бири эрамиздан аввалги I аср охирларини ўзига жуда ўхшатишга, ҳатто идеаллаштиришга уста бўлган. Унинг портретларидан тасвирланувчи одамнинг ёши ва ҳатто ҳулқини билиш мумкин бўлган.
Кулолчиликда ранг кенг қўлланилган. Бадиий каштачилик ва тўқимачилик ҳарбий Осиё ва Европа мамлакатларида юқори баҳоланди. Нефритдан ишланган турли буюм ва ҳайкалчалар кўпчиликка манзур.
Қадимги Хитой санъати Хань давлатининг инқирозга юз тутиши билан ўз умрини тугатади. Лекин қадимги даврларда, айниқса Хань даври санъатида пайдо бўлган анъаналар Хитой санъати ва маданияти тараққиётига катта таъсир қилди, унинг характерли томонини белгилашда муҳим ўрин эгаллади.
Do'stlaringiz bilan baham: |