Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тасвирий санъат тарихи



Download 0,51 Mb.
bet4/32
Sana06.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#747079
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
MaruzaMatn-Tasviriy--TasviriySanatTarixi

Таянч тушунчалар.
Каркас (франц. - скелет, асос) - бинонинг асоси синчи
Менсиртир - ибтидоий тузумга мансуб археологик ёдгорликлар, якка ва ҳалқа ёки «аллеялар» бўлиб жойлашган йирик тошлар.

Саволлар:
1. Ибтидоий жамоа тузуми тараққиёти босқичлари ҳақида сўзланг.
2. Ўзбекистон ҳудудидаги ибтидоий жамоа даври ёдгорликларини биласизми?

3-МАЪРУЗА.
МАВЗУ: ҚАДИМГИ ШАРҚДАГИ ҚУЛДОРЛИК ДАВЛАТЛАРИ САНЪАТИ.
Қадимги Шарқ халқлари ва давлатлари санъатининг ўзига хос хусусиятлари.
РЕЖА:
1. Қадимги Шарқ тушунчаси, унинг географик ва даврий чегараси.
2. Қадимги Шарқда қулдорлик давлатларининг юзага келиши.

Адабиётлар:
1. Абдуллаев Н.У. «Санъат тарихи» Том-1 Т., «Ўқитувчи»
1986 й.
2. «Всеобщая история исскуств» Том-2 М., «Исскуство»
1958 (34-47)

МАВЗУНИНГ МАТНИ:
Қадимги дунё санъати.
Қадимги дунё санъати тарихи ер юзида қулдорлик формациясининг пайдо бўлиши, ривожланиши ва инқирозга юз тутиши давридаги санъатни ўрганади ва таҳлил қилади.
Қулдорлик формациясининг майдонга келиши тарихий зарурат бўлиб, аввалги формацияга нисбатан прогрессив аҳамиятга эга эди. У ишлаб чиқариш куч ва маданиятининг кейинги тараққиётини белгилади. Қулларни эксплуатация қилиш ақлий меҳнатни жисмоний меҳнатдан ажратиб юборди.
Бу эса, ўз навбатида инсон маънавий дунёсининг ривожланишига, жумладан, санъатнинг равнақига замин яратди. Агар синфсиз жамият даврида санъат инсоннинг кундалик ҳаёти, ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бўлган бўлса, эндиликда у ижтимоий онгнинг ажралмас қисмига айланди ва синфий кураш ижтимоий ҳаётда муҳим ўрин тута бошлади. Ижтимоий ҳаётнинг мураккаблашиши санъатни образли билиш асосида кенгайтирди. Бу даврда санъат тараққиёти бевосита дин, мифологик тушунчалар замирида ривожланишини давом эттирган бўлса ҳам, лекин бирмунча тантанали руҳ ола бошлади.
Санъатда воқеликни образли билиш томонлари кучайди. Унинг тур ва жанрлари кенгайди. Бу даврда санъатда синтез масаласининг ҳал этилиши эса инсониятнинг қўлга киритган буюк ютуқларидан бўлди. Қадимги дунё санъатининг яна бир муҳим томони шу бўлдики, унда миллий ўзига хос томонлар яққол кўзга ташлана борди. Катта-катта маданият марказлари вужудга келди. Уларнинг санъатлари бир-биридан кўриниши, характери, воқелигини образли ифода этиши билан ажралиб туради.
Қадимги Шарқ санъати.
Қадимги Шарқ ибораси шартли бўлиб, одатда қадимги Грек-Рим давлатларидан Шарқда ва Жанубда жойлашган географик минтақа назарда тутилади. Шимоли-Шарқий Африкада Тунисдан (бу ерда қадимги Карфаген давлати мавжуд бўлган) то Япониягача чўзилган Ҳабашистондан (Эфиопия) Кавказ тоғларигача, Орол денгизининг жанубий қирғоқларидан Ҳиндистон, Хитой, Индонезия, Корея ерларигача ўз ичига қамраб олган бу катта майдонда қадим пайтларда бир қанча йирик қулдорлик давлатлари мавжуд бўлган. Улар жаҳон санъати тарихи тараққиётига катта ҳисса қўшдилар. Қадимги Миср подшолиги, Олд Осиёдаги Шумер, Аккад, Бобил (Вавилония), Оссурия, Урарту, Хетт давлатлари, Эрон империяси, Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий-Шарқий Осиёдаги давлат ва подшоликлар жаҳон маданияти тарихида ўчмас из қолдирдилар. Қадимги Шарқ халқлари санъати ва маданияти тарихи катта даврни ўз ичига олади. Эрамиздан аввалги 5000-4000 йиллардаёқ бу ерларда синфий жамият янги эранинг бошларигача давом этди.
Қадимги Шарқда санъат узоқ вақт ҳунармандчиликнинг бир қисми сифатида қолаверди. Ишланган асарларнинг техник томонига алоҳида эътибор бериш сезиларли даражада бўлди. Шарқ санъатининг реализми ҳам ўзига хос хусусиятга эга. У кўпинча воқелик, кишилар ва тушунчаларни фантастик образларда, рамзий ва шартли белгиларда тантанали, улуғвор қилиб ифодалайди. Албатта, Шарқ санъатида ҳаёт кўринишини ҳаётий шаклларда, туб моҳияти билан акс эттирувчи асарлар борлигини инкор этиб бўлмайди, (масалан, Миср ва Олд Осиё портретлари) лекин бу умумтараққиёт фонида маълум даврнинг ёрқин юлдузлари ёки босқичи сифатида пайдо бўлиб, яна сўнади.


Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish