Саволлар:
1. ХХ аср бошларида ўзбек санъатида қандай ўзгаришлар содир бўлди?
2. Ўзбек санъатида реалистик дастгоҳ санъатининг ривожланишида анъана ва ўзига хослик нимада?
3. Ўзбек санъати тараққиётининг асосий босқичларини айтинг.
4. ХХ асрларда Ўзбекистонда қандай рассомлар яшаб ижод қилиб келганлар?
5. Б.Ўамдамийнинг “Иш тугади” асари қайси давр ҳақида ҳикоя қилади?
6. П.Беньковнинг ижоди тўғрисида нималар биласиз?
24-МАЪРУЗА МАВЗУ: МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ.
РЕЖА:
Шу давр санъаткорлари ва уларнинг асарлари билан таништириш.
Адабиётлар:
1. Ойдинов Н. Тасирий санъат тарихидан лавҳалар. Тошкент «Ўқитувчи» 1997. (60-89)
МАВЗУНИНГ МАТНИ:
Ўзбекистон тасвирий дастгоҳ санъати жуда қисқа вақтда ривожланиб, катта ютуқларга эришди. Ўзбекистон санъати зафарли йўлни босиб ўтди. Республикамиз рассомлари кўпгина кўргазмаларда фаол иштирок этиб, санъатимиз таъсирчанлигининг ортиб бораётганини намойиш этдилар. Бизнинг рассомларимиз кўпгина жанрларда ижод қилиб келмоқдалар, манзара, натюрморт, портрет ва бошқа. Натюрмортда бозорларимизнинг тўлиб тошган ноз-неъматларини, манзара жанрида эса, ўлкамизнинг гўзаллигини ва бепоёнлигини, оддий табиат кўринишидаги гўзалликни тўлақонли ифодалашга ҳаракат қилмоқлар. Шу билан бирга қадимдан қолган бутун дунёга таниқли ажиб меъморчиликнинг нодир ёдгорликларини ўз асарларида кўрсатдилар. Портрет жанрида эса Ватанимизнинг илғор кишиларини, меҳнаткаш халқни, шоир, рассом, мусиқачиларни тасвирладилар. Бизнинг Ўзбекистон Ватанимиз ажойиб истеъдодли рассом ва ҳайкалтарошларни етказиб берди. Булар ичида Искандар Икромов, Чингиз Аҳмаров, Малик Набиев, Маннон Саидов, Дамир Рўзибоев, Илҳом Жабборов, Жавлон Умарбеков, Баҳодир Жалолов, Алишер Мирзаев, Акмал Икромжонов, Неъмат Ўакимов, Осимхон Восихонов, Темур Саъдуллаев, ўофур Абдураҳмоновлар алоҳида мавқега эга. Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзаев рангтасвир устаси халқимиз анъаналарига, бой ва сермазмун ўтмиш тасвирий санъат меросига ҳурмат билан қарайди. Рассом ўз халқига хос психологик кечинмаларни чуқур таҳлил қила олади. Рассом она-табиат бағрида ўзбекона анъаналарни, тўйларни, беғубор ўзбек болаларини, лобар қизларни, муштипар оналар каби образларни акс эттира олишга муваффақ бўлди. Жумладан, “Тошкент - тинчлик ва дўстлик шаҳри” триптихи, “Бола хонада”, “Интизорлик”, “Ёш оила ҳақида қўшиқ” каби ўнлаб асарлар мойбўёқда яратилган. Умуман рассом табиат ва жамиятда бўлаётган ўзгаришларни эътиборсиз қолдирмайди. Рассом рангтасвирларга шундай жон бағишлайдики, ундаги гўзаллик сирлари одамларни эзгуликка етаклайди. Рассом асарлари бугунги кунда халқимиз ҳурматини қозониш билан бирга, кўпгина хорижий давлатларда ҳам маълум ва машҳурдир.
Баҳодир Жалолов ҳам Ўзбекистон халқ рассоми бўлиб, замонавий рангтасвир санъати ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган истеъдодли рассомлардан биридир. Б.Жалолов тасвирий санъат борасидаги таҳсилни давом эттириб, кейинчалик Ч.Аҳмаров, Р.Чориев, Е.П.Мелников, Б.Д.Королёвлардан тасвирий санъат сирларини ўрганди. Шу сабабли ҳам у яратган портретларда юксак маҳорат аниқ кўзга ташланиб туради. Унинг ижодидаги туйғулар уйғунлиги томошабинни ўзига маҳлиё этиб қўяди. У портрет санъатида кўп ютуқларга эришди. Унинг тўлақонли асарларида ўзбек халқининг севимли фарзандлари сиймоси ўз ифодасини топган. У бир катта серия портретларни яратади, булар ичида академиклар, рассом ва бошқа таниқли одамлар образлари бор. Б.Жалолов ижодида олам сирлари ўзгача талқин этилади. Бунга, “Гул ва Райҳон афсонаси”, “Нидо”, “Бахт қуши”, “Абадий ва навқирон Ҳиндистон”, “XXI аср Мадоннаси” каби кўплаб асарларини мисол қилиб келтириш мумкин. Мустақил Ўзбекистон тарихига бағишланган Ўзбекистон халқлари тарихий музейи деворига ишланган монументал кўринишдаги сурат жиддий ва мазмунли тарихий далиллар орқали салобатли тасвирланиши билан ҳар қандай томошабин эътиборини ўзига жалб қила олади. Полотнони кузатган томошабин бой тарих саҳифаларига эга бўлган ўзбек халқининг буюк ва қудратли эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилади. Б.Жалолов ижоди шу жиҳати билан қадрлидир.
Ҳайкалтарошлик санъатининг ўлкамиз ҳудудидаги замонавий жиҳатларини ижодкор Дамир Рўзибоев фаолиятида яққол қуриш мумкин. Дастлаб рангтасвир ва графика санъати билан шуғулланган Д.Рўзибоев ҳайкатарошлик оламига асоан 60 йилларда кириб келди. Санъаткор ижодида шакл ва ҳажмларнинг ўзига хослигини ҳаракатларни табиийлик билан тасвирланиши, у танлаган мавзуларнинг ранг-баранг ва кенг қамровлигидан ҳам яққол сезиш мумкин. Унинг бир қанча ҳайкалларида халқимизнинг маданий ҳаёти ва зиёлилар қиёфасини акс эттирган асарларига дуч келамиз. Шу билан бирга у портрет жанрида ҳам ижод қилади. Санъатшунос олим Р.Тоқташ образи, рассом В.Савицкий ва Саида портретларида замондошларимиз образлари тўлақонли ўз ифодасини топган. Д.Рўзибоев ҳайкалтарошлик санъатида катта бир мактабни ўтаб келаётир. Унинг изланишлари ранг-баранг услубларга бой. Буни биз санъаткор ижодида рангли ҳайкалтарошлик санъатининг юзага келганлиги орқали гувоҳи бўлишимиз мумкин. Рўзибоев ҳайкалларидаги шакл ва ҳажмларга бўёқ бериш билан уларнинг сеҳрли оламини янада мўъжизали қила олади. Санъаткор бу билан қониқмасдан ҳайкалда акс эттирилаётган воқеани рангин сирларини матоларда янада тўлдиради. Яна бир муҳим томони Д.Рўзибоевнинг изланишлари келажак муаммоларини талқин қилишга қаратилган. Санъаткор кўтаринки руҳ билан мусиқа, рангтасвир асарларини ўрганиб, ўз ҳайкалларида мужассамлашга интилади. Ўайкалтарошнинг ажойиб фазилатларидан яна бири унинг асарларида ҳиссий мазмундорлик бойиб бораётганлигидадир. Ана шундай мазмундорлик орқали у инсон маънавиятини тобора тўлароқ қамраб ифодалашга ҳаракат қилади. Ўзбекистон тасвирий санъати тарихи - жаҳон тасвирий санъати тарихининг ажралмас қисмидир. Ўзбекистон санъати бой меросга эга. Ўозирги замонда эса бизнинг рассомларимиз ва ҳайкалтарошлар бутун дунёга таниқли бўлиб қолган. Декоратив-амалий санъатимиз эса қадим замонлардан одамларни завқлантириб келган. Усталаримиз ижоди нафақатгина мустақил Ўзбекистонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам ўз обрў-эътиборига эга.
Саволлар:
1. Замонавий Ўзбекистон санъати тўғрисида нималар айтиб бера оласиз?
2. Замонавий Ўзбекистон рассомлари ижодида қандай мавзулар етакчи ўринни эгаллайди?
3. А.Мирзаев ҳаёти ва ижоди ҳақида нималарни биласиз?
4. Хайкалтарош Д.Рўзибоев ҳаёти ва ижоди ҳақида нималарни биласиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |