Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги бухоро дaвлaт университети



Download 2,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/191
Sana06.07.2022
Hajmi2,95 Mb.
#744426
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   191
Bog'liq
нутқ ўс..

Ключевые 
слова

информационно-коммуникационные 
технологии, 
информатизация 
общества, 
дошкольное 
образование, компьютер, цифровая технология, электронное 
пособие, бумажная выставка, анимационный видеоролик.


277 
Annotation: the article describes an electronic mathematics 
textbook as a tool that enhances cognitive activity, worldview and 
motivation of preschool children. 
Keywords

information 
and 
communication 
technology, 
informatization of society, preschool education, computer, digital 
technology, electronic manual, paper exhibition, animation video. 
Ўзбекистон бугунги кунда ривожланган давлатлар қатори
рақамли даврга ўтмоқда, биз бундай ўзгаришларни аксарият
ҳолларда ишлаб чиқариш соҳаларида, савдо соҳасида, 
мактаб тизимида(онлайн мактаб, kundalik.uz платформаси), 
олий таълимда (moodle tizimi) ва бошқа соҳаларда яққол
кўрмоқдамиз.
Ҳозирги кунда айрим мактабгача таълим муассасаларида 
ҳам рақамли доскалар, компьютерлар, проекторлар ва 
бошқа оргтехника воситалари пайдо бўлмоқда ва 
тарбиячилар улардан турли машғулотларни ўтказишда 
фойдаланмоқдалар. Замонавий болалар рақамли медиа 
махсулотларини, рақамли тасвирларни жуда катта қизиқиш 
билан қабул қилмоқдалар, уларнинг таъсирида қоғозли
кўргазмалар уларда медиа маҳсулотларга нисбатан унча 
таассурот қолдирмаяпти. Юқорида айтиб ўтилган ҳолатлар 
тобора оммалашиб бораётганлигини гувоҳи бўляпмиз/2,3/. 
Аммо мактабгача таълимни бутунлай рақамлаштириш 
мумкин эмас, аммо таълимнинг ажралмас қисми сифатида
рақамли технологиялардан фойдаланиш юқори натижаларни 
бермоқда. 
Ўқув жараёнига рақамли технологияларнинг жорий этилиши 
- бу замон талаби ва улардан оқилона фойдаланиш тарбиячи 
ва ота-оналар зиммасидадир. Унутмаслик керакки, кичик ва 
ўрта гуруҳ ёшидаги болаларнинг телевизион кўрсатувлар ва 
видео фильмларни узлуксиз кўриш вақти 20 дақиқадан, катта 
ва тайёрлов гуруҳларида эса 30 дақиқадан ошмаслиги 
керак/4/. 
Мактабгача ёшдаги болаларнинг билим фаоллигини ошириш 
воситаси сифатида ахборот технологияларидан фойдаланиш
муаммоси долзарб масала бўлиб турган ва юртимизнинг 
мактабгача таълим тизимини модернизация қилиш, 
жамиятни ахборотлаштиришни ривожлантириш, мактабгача 


278 
ёшдаги болаларни тарбиялаш ва ўқитиш сифатини 
яхшилаш учун ижтимоий эҳтиёжлар, замонавий жамият 
шароитлари етарли даражада ривожланган вақтда бу борада 
тўғри йўл-йўриқ кўрсатадиган услубий асослар етарли эмас.
Ушбу муаммони инобатга олган ҳолда биз мактабгача таълим 
тизимининг “Илк қадам”давлат дастури асосида мактабгача 
ёшдаги болаларнинг элементар математик кўникмаларини 
ривожлантирувчи 
электрон 
кўлланма 
лойиҳасини 
тайёрладик. Бу қўлланма элементар математика
машғулотлари учун мўлжалланган бўлиб турли ёш 
гуруҳларига ажратилган, ёш гуруҳларининг “Илк қадам” 
дастури 
талабларига 
ва 
вақтмеерларига 
асосан 
мавзулаштирилган мавзуни ёритувчи видео роликлар
тўплами ҳамда мантиқий ривожлантирувчи кичик 
компьютер ўйинларидан иборат. 
Дастурда ҳар бир ёш гуруҳининг талаблари инобатга 
олинган ҳолда, компьютердан фойдаланиш вақт регламенти 
ҳам инобатга олинган. Ушбу лойиҳа Adobe Flash, Crazy Talk 
Animator ва бошқа график дастурлардан фойдаланган ҳолда 
тайёрланган, у такомиллаштирилиб борилмоқда ва энг 
асосийси ўзбек тилида. Ҳозирги кунда бизда рус ва инглиз 
тилида тайёрланган электрон ривожлантирувчи дастурлар
мавжуд, аммо улар ҳам “Илқ қадам” дастури талабларига 
жавоб бермайди, бизнинг минталитетимизга мос келмайди.
5-7 ёшли болаларнинг эгаллаши зарур бўлган “элементар 
математик кўникмалари” ни ўзлаштиришга мўлжалланган 
ўзбек тилидаги видео роликларни, ривожлантирувчи 
компьютер ўйинларини, дидактик материалларни ва 
тарбиячилар учун мўлжалланган электрон услубий қўлланма 
учун асос бўлган дастурга Ўзбекистон Республикаси Адлия 
Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги 
томонидан №DGU 08018 рақамли гувоҳнома олинди.
Яратилган дастурни амалда синовдан ўтказиш ва натижасини 
ўрганиш мақсадида Бухоро вилоят Когон шаҳар ва Когон 
туман МТМ тарбиячилари иштирокида “МТМ тарбиячилари 
компьютер саводхонлигини ошириш” мавзусида семинар-
тренинглар ўтказилиб тарбиячиларга дастурдан фойдаланиш 
йўриқномалари тушунтирилди. Ўтказилган синов-тажриба 
машғулотларининг натижалари умумлаштирилмоқда. 


279 
Давлат талабларига мос равишда бола психологиясининг ёш 
жиҳатларини ва ўзига хосликларини инобатга олган ҳолда 
яратилган электрон манбалар, таълимий эртаклар, босқичли 
ўйинлар, ўқув-услубий анимацион видеороликлар жуда 
самарали воситалар ҳисобланади. Машғулотлар анъанавий
усулларда ташкил қилинишидан фарқли равишда рақамли 
технологиялардан фойдаланиб инновацион усулларда, 
электрон манбалар асосида ташкил этилса, болага 
берилаётган билим ва кўникмаларга нисбатан қизиқишнинг 
уйғонишига, диққатини ўзига жалб қилиб ва хотирасида узоқ
вақт сақланишига хизмат қилади. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, хулоса қилиш мумкинки, 
ахборот технологиялари бир қатор янги имкониятлар 
эшикларини 
очади. 
Замонавий 
педагогик 
рақамли
технологиялардан тўғри фойдаланиш мактабгача ёшдаги
болаларнинг ютуқларини кафолатлайди ва кейинчалик 
мактабда мувофаққиятли ўқишини кафолатлайди. 

Download 2,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish