Ключевые
слова:
коммуникатив
компетенция,
инновационные технологии, развитие речи, дошкольный
возраст, коммуникативная компетентность.
Annotation:
the main and leading aspect of preparing students
for school education in the organization of preschool education is
the formation of these communication skills. At the same time, it is
important to apply innovative educational technologies in the
process of speech development. The article examines the
advantages of effective methods for the development of children's
speech.
Key words:
communicative competence, innovative technologies,
speech development, preschool age, communicative competence.
Мактабгача
ёшдаги
болалар
нутқини
ривожлантириш “Илк қадам” Давлат ўқув дастурида
281
белгиланган болаларга таълим беришда компетенциявий
ёндашувнинг муҳим қисми саналади. 6-7 ёшли боланинг
умумий муҳим компетенциялари сифатида биринчи
навбатда, коммуникатив компетенция, яъни мулоқот
воситаларидан турли вазиятларда фойдалана билиш
кўникмасини
шакллантириш
белгиланган.
Демак,
тарбияланувчиларнинг
ўйин,
билиш
ва
ижтимоий
компетенцияси қаторида мулоқот компетенцияси асосий
ўринни эгаллайди. Шундай экан, МТТда ҳар бир таълимий
фаолият мазмунида боланинг нутқини ўстириш ва
мулоқотчанлик кўникмаларини шакллантириш асосий вазифа
ҳисобланади.
Бола янги билимларни ўйинлар ва дидактик воситалар
асосида ўзлаштирганида самарадорлик юқори бўлади. Яъни
бадиий адабиётни оддий ўқиб беришдан кўра инновацион
таълим технологияларини қўллаган ҳолда фаолиятга татбиқ
этиш ҳар бир боланинг нутқини ривожлантириш жараёнини
таъминлайди, тезлаштиради ва шу билан таълим сифатини
оширишга ёрдам беради. Бунинг учун мактабгача ёшдаги
болалар
нутқини
ривожлантиришнинг
янги
технологияларини ишлаб чиқиш ва жараёнда фаол қўллаш
талаб этилади.
Мактабгача ёшдаги болалар нутқини шакллантириш муҳим
ва қийин вазифадир. Ушбу муаммони муваффақиятли ҳал
қилиш ҳам болаларни яқинлашиб келаётган мактабга
тайёрлаш учун, ҳам бошқалар билан қулай мулоқот қилиш
учун зарурдир. Болалар нутқини ривожлантириш бўйича
юртимиз ва МДҲ давлатлари педагоглари қатор изланишлар
олиб боришганки, хусусан, Р. Иноғомова, Л. Мўминова, В.
Гербова, М.Конин, Г. Лямина, О. Ушаковаларнинг
педагогик хазинасидан фойдаланиб МТТда нутқ ўстириш
ишларини мазмунли ташкил этиш мумкин.
Инновацион технологиялар – бу педагогик фаолият
натижасига самарали эришишни таъминлайдиган тарбиячи ва
тарбияланувчилар
ўртасидаги
ўзаро
таълимий
муносабатларнинг янги усуллари ва услубларидир. Бундай
таълимий муҳит замонавий шароитларда боланинг шахсий
ривожланишидаги динамик ўзгаришлар туфайли ижобий
натижага эришишга қаратилган таълимий усуллар, методлар,
282
воситаларни ўз ичига олади. Айнан МТТда нутқ ўстириш
жараёнида бадиий адабиётнинг ўрни беқиёслигини эътироф
этган ҳолда, бадиий асарларни янги технологиялар
воситасида болаларга ўргатишнинг самарадорлиги юқори
эканлигини кузатдик.
Мактабгача ёшдаги болалар нутқини ривожлантириш кўп
жиҳатдан қуйидагиларнинг тўғри ҳал этиш билан боғлиқ:
– нутқни ривожлантиришга доир дидактик материаллар
таркибига ота-оналар, тарбиячининг маълум мақсадга
қаратилган нутқи, болаларга ўқиб ёки айтиб бериладиган
эртак, шеър, қўшиқлар, ҳикоялар мунтазам киритилиши;
– таълимнинг дидактик материалларни фойдаланадиган
тарзда замонавий ташкил этилиши;
– таълимий ўйинларда болаларнинг фаол нутқий мулоқотда
бўлишини таъминлаш.
Бугунги кунда мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси
болаларнинг нутқ қобилиятини шакллантиришда қуйидаги
қийинчиликларга дуч келмоқда:
– ҳар бир боланинг индивидуал қобилиятларини аниқлаш ва
мос равишда ривожлантириш;
– ҳамкорликка асосланган таълим муносабатларида болани
фаоллаштириш;
– нутқий қобилияти яширин болалар билан олиб бориладиган
алоҳида ўйинли вазиятлар яратиш.
Шундай қилиб, анъанавий равишда бадиий асарларни ўқиб
беришдан кўра инновацион шаклда бадиий асар билан
таништиришнинг амалий афзалликларини таснифлаймиз.
Мактабгача ёшдаги болалар учун анъанавий таълимий
фаолият тарбиячининг ҳикоя қилиб бериши, ўқиб бериши ва
такрорлатган ҳолда ёд олдиришини тан олади. Аммо тажриба
шуни кўрсатадики, болалар тарбиячининг ҳикоясини кичик
ўзгаришлар билан такрорлайдилар, ҳикоялар камбағал сўзлар
воситасида талқин қилинади холос. Шунинг учун, ҳикояни
ўқиб бериш жарайни ниҳоясига етгач, болалардан қайта
ҳикоя қилиб бериш эмас, шу ҳикоя асосидаги аралаш
картинкаларни магнитли доскага ўз ўрнига кўра териб
чиқишини талаб этадиган “Расмларнинг ўрнини топ” ўйини
болаларни фаол нутқий вазиятга ундайди. Улар воқеалар
283
кетма-кетлигига кўра расмларни излаб топиш жараёнида
нафақат нутқи балки, диққати, кузатувчанлиги, мантиқий
фикрлаши ривожланади. Ўзлари ҳосил қилаётган ҳикоя
композициясини
кузатиш
тарбияланувчиларни
фаоллаштиради ва янги сўзлар билан тасвирлашга уринади.
Ушбу фаолият болаларни зерикишдан ҳимоя қилади, бутун
гуруҳни қайта ҳикоя қилдиришга имкон бўлмаган тақдирда,
бу усул воситасида барча болалар иш жараёнига жалб
этилади. Айниқса тарбиячи асосий ижрочи ролидан
кузатувчи даражасига статусини ўзгартириши болаларга
эркинлик беради. Педагогнинг ижрочи-болалар хатти-
ҳаракатларини рағбатлантириши эса нутқий фаолликка йўл
очади.
Шу каби инновацион технологияларни танлашда қуйидаги
талабларга эътибор қаратиш керак:
– технологияни ўқиб бериш эмас, балки болаларнинг мулоқот
қобилиятини
ривожлантиришга,
нутқ
маданиятини
тарбиялашга йўналтириш;
– ҳар бир бола учун унинг ёши ва индивидуал
хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳар хил фаолият
турларида фаол нутқ амалиётини ташкил этиш.
Шундан келиб чиқиб, мактабгача ёшдаги болаларнинг изчил
нутқини шакллантириш ва фаоллаштириш учун анъанавий
усул ва методлар билан бир қаторда қуйидаги инновацион
технологиялар қўлланилади:
1. Визуал моделлаштириш технологияси.
2. АКТ технологиялари.
1. Мактабгача ёшдаги болаларни ўқитишда визуал
моделлаштириш самаралидир. Ушбу усул ёрдамида тарбиячи
ва бола соддалаштирилган схематик тасвирлар – белгилар,
белгилар ёрдамида объектлар, ҳодисалар, ҳаракатлар,
тушунчалар,
эпизодларни
тасвирлайдилар.
Визуал
моделлаштириш болаларга турли хил билимларни етказиш
усули сифатида ажралиб туради. Шунингдек уларнинг ақлий
ва нутқ қобилиятларини ривожлантириш воситаси сифатида
муваффақиятли ишлатилади. Юқорида келтирганимиз
“Расмларнинг ўрнини топ” ўйини визуал моделлаштиришга
мисол бўла олади.
284
2. Психологларнинг таъкидлашича, болаларга компьютерда,
катта экранда намойиш этиладиган ҳар қандай янги маълумот
жозибали ҳисобланади. Замонавий болалар баъзида
маълумотларни оддий эшитганидан кўра компьютер
технологиялари воситасида тезроқ ўрганадилар. Биргина
мисол, эшитган ҳикояси персонажларини ёдидан кўтарилиши
мумкин, лекин мультфильм қаҳрамонларини узоқ муддат
эслаб қолади. Шунинг учун бугунги кунда мактабгача
таълимда АКТдан фойдаланиш зарурати аниқ. Нутқни
ривожлантириш
учун
таълимий
жараёнда
АКТдан
фойдаланиш жуда кенг имкониятларни тақдим қилади.
Хусусан, электрон ресурслар ёрдамида бадиий асар матнини
эшитиш
болаларга
монотонли
ҳикоядан
кўра
таъсирлироқдир. Чунки электрон ресурсда мусиқа қўшиш ва
қушлар, сув, шамол овози каби воситалардан фойдаланиш
матн
самарадорлигини
таъминлайди.
АКТ
асосида
тингланган матнларга ҳам болалар ҳозиржавоблик ва
қизиқиш билан жавоб беради.
Нутқни ривожлантиришнинг асосий вазифалари – сўз
бойлигини бойитиш ва фаоллаштириш, нутқнинг грамматик
тузилишини
шакллантириш,
изчил
нутққа
ўргатиш
мактабгача ёш даврида ҳал қилинишини инобатга оладиган
бўлсак, ижодий таълим технологияларига алоҳида эътибор
қаратиш лозим. Хусусан, нутқ ўстириш фаоллик марказини
бадиий қўлланмаларга ва дидактик материалларга бой тарзда
жиҳозлашга эътибор бериш керак. Болалар нутқининг барча
қирраларини ривожлантиришга йўналтирилган мавзуга мос
сюжетли
расмлар
тўпламлари,
саҳналаштиришга
мўлжалланган ўйинчоқлар тўпламларидан, босма дидактик
ўйинлардан ташкил топган методик банкни яратиш тарбиячи
зиммасидадир. Бадиий адабиёт билан таништириш нутқни
ривожлантиришда муҳим рол ўйнашини эътироф этган
ҳолда, гуруҳларда китоблар бурчаклари ва "Ақлли китоблар
токчаси" ташкил этилиши муҳим. Чунки тарбияланувчилар
бундай материаллар билан бевосита янги таассуротлар,
билим, кўникмалар билан танишади. Диалогик, ҳиссий
жиҳатдан бой нутқи шаклланиши учун қулай муҳитда
бўлади. Бадиий асарлар воситасида болаларнинг нутқи ва
тафаккури ривожланар экан, бир пайтнинг ўзида боғланишли
285
диалогга киришади, фикрларини баён этишга киришади. Бу
болага завқ ва қувонч бағишлайди, бу туйғулар нутқни фаол
идрок этишни рағбатлантирадиган ва мустақил нутқ
фаолиятини яратадиган энг кучли воситадир. Буни амалиётда
кузатганимизда ўйинлар ва самарали таълим технологиялари
асосида нутқ ўстириш машғулотлари ўтказилганида
болаларнинг фаоллиги, фикрларини дадил асосда баён
қилгани, жараёнда зерикиш билмаганлиги, луғатида янги
сўзларни
қўллаганлиги, қизиқишлари
туфайли
янги
маълумотларни ўзлаштиришга иштиёқ уйғонганлиги маълум
бўлди. Бу эса МТТда болаларни мактаб таълимига
тайёрлашда
умумий
муҳим
компетенцияларни
шакллантиришнинг асосий ва зарур талабидир.
Мана шуларни инобатга олган олган хулоса қилиш
мумкинки, мактабгача таълим ташкилотларида олиб
бориладиган нутқ ўстириш таълимий фаолият жараёни ва
нутқ ўстириш фаоллик марказидаги жараёнлар замонавий
технологияларни қўллаган ҳолда олиб борилиши зарур.
Чунки мактабгача таълим ташкилоти ишига инновацияларни
киритиш мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш ва
ислоҳ қилишнинг энг муҳим шартидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |