Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ овқат ва енгил саноат технологияси институти



Download 9,37 Mb.
bet58/65
Sana25.02.2022
Hajmi9,37 Mb.
#291478
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   65
Bog'liq
tikuv mahsulotlari texnologiyasi fanidan

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
Устки ёка, остки ёка, котирма, ёка умизи, детал, адтп, раскеп, кайтарма, кутарма.
МАЪРУЗА № 18


МАВЗУ: УСТКИ КИЙИМ ЕНГЛАРИ, АСТАРИ, ИСИТУВЧИ КАТЛАМИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИ АВРАГА УЛАШ


РЕЖА:

  1. Енгларни тайёрлаш

  1. Тақилмали уланма манжетли енгни тикиш

  2. Қайтарма манжетли енгни тикиш

  3. Енг иситувчи қатлами ва астарини тикиш

  4. Енг ўтқазиш

  5. Иситувчи қатлам тайёрлаш

  6. Астар тайёрлаш

  7. Елка тагликларини улаш

Конструкцияси жиҳатдан енглар қуйидаги турларга бўлинади: ўтқазма, реглан, олд ёки орт бўлак билан яхлит бичилган.


Мавсумбоп кийимларнинг енги астарли, қишки кийимларники эса иситувчи қатламли ҳам бўлиши мумкин.
Енгларни тикиш 2 босқичдан иборат:
1. Енгларни тайёрлаш (авраси, астари, авраси ва астарини ўзаро улаш)

  1. 2. Енгларни енг ўмизларига улаш.



Енгларни тайёрлаш

Икки чокли енглар устки ва остки бўлаклардан, худди шундай қисмлардан иборат астардан иборат. Енгнинг тирсак қирқимлари «ПФАФФ» фирмасининг 3518 кл. 2 ипли занжирсимон бахяли машинаси ёрдамида тикилиб «Вестра» фирмасининг махсус ёстиқли «ТЕСТ» АРВС турдаги пресси ёрдамида чоклари ёриб дазмолланиши мумкин.


Андаза қўйиб енгнинг ўнгидан енг учини букиш чизиғи белгиланади. Енг учи пишиқрок бўлиши учун енг учи букиш чизиғига махсус ГПКС (р) махсус прессида қотирма ёпиштириш мумкин. Бунда енг учига рулондан келаётган қотирма ёпиштирилиб, енг учи буклаб дазмолланиб, букиш ҳақи қотирмага ёпиштирилади (6.5.1-расм, а ).
Енг авраси астари билан тайёрланганда, енгни астарга улаётган пайтда қотирмани ҳам улаш мумкин. Бунда енгнинг авра ва астарини юзма-юз қўйиб, авра тескарисига қотирмани енг учи букиш чизиғига қирқими тўғри келадиган қилиб, 7-10 мм. чок кенглигида бириктириб тикилади (6.5.1- расм, б ).



а б


6.5.1-расм. Енглар учига ишлов бериш.


Енг аврасининг пастки қирқирқимини енг астари пастки қирқимига бириктириб тиккандан кейин. Енг авраси ва астарининг олд қирқимлари бир вақтнинг узида «ПФАФФ» фирмасининг 5487 кл. икки ипли занжирсимон бахяли машинасида тикиш мумкин.(6.5.2-расм).


Астарнинг тирсак чоки авранинг тирсак чокига универсал машинада астарнинг тирсак қисми солқирок қилиб, пухталаб қўйилади. Бунда бахяқатор енг учига 5 см, юқори қирқимига эса 12-15 см. етказилмайди. Енг ўнгига ағдарилиб тўғриланади ва прессда махсус ёстиқлар ёрдамида дазмолланади.


6.5.2-расм. Авра енг учини астар енг учига улаш.


Кўпинча устки кийимлар енгларининг тирсак чокида кесим ишлов берилади. Кесимлар ағдарма чокли ва очиқ кесимли бўлади.



Download 9,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish