Иситувчи қатлам тайёрлаш
Қишки кийимларда ишлатиладиган иситувчи қатлам кўпинча ватин ёки пенополиуретандан тайёрланади. Иситувчи қатламнинг юқори қисми пастдан кўра қалинроқ бўлади, чунки у 1,5 – 2,5 қаватдан иборат бўлиши мумкин.
Пенополиуретан иситувчи қатламнинг юқори қисми икки қават, пастки қисми эса бир қават қилиб тайёрланади. Иситувчи қатламнинг кийим олд бўлагидаги иккинчи қавати борт а 1-1,5 см етмаслиги керак, шунда иситувчи қатламнинг қалинлиги аста – секин камая боради.
Асосий қават билан иккинчи қават универсал машинада борт қирқими бўйлаб, ундан 1 см масофада бостириб тикилади. Иккинчи пенополиуретан қавати ва чоклар кийимнинг астари томонда бўлиши керак. Бириктирма чок унчалик қаттиқ тортилмаслиги, бахяқаторнинг йириклиги 0,5 см. бўлиши керак.
Мактабгача ёшдаги болалар кийимларида иситувчи қатлам бир қаватдан иборат бўлади.
Астар тайёрлаш
Астар устки кийимларда уларнинг чидамлилигини ошириш ва кийиб суғуришда қулайлик яратиш учун ишлатилади. Шунинг учун улар сирғанчик газламалардан тайёрланади. Аёллар кийимида астарлик газламадан илгак ва бар тутгич тайёрланади.
Бар тутгич астарлик газламадан тайёрланади. У узунчоқ қилиб бичилган парча ўнгини ичкарига қаратиб, икки буклаб 1 см. ли ағдарма чок солиб тикилади. Махсус мослама ёрдамида ўнгига ағдарилади. Ўртасидан 2 букланади ва учбурчак қилиб, тугма сиғадиган изма қолдириб, 2 та бахяқатор юритиб пишиқланади. Ёки мослама ёрдамида четлари букланиб, бостириб тикилади . Бахяқаторлардан биттаси учбурчакнинг асоси бўйлаб, иккинчиси ундан 1,5-2 см. масофада кўндалангига юритилади (ҳар қайси бахяқаторнинг узунлиги 0,5-0,7 см). Бар тутгич дазмолланади .
Астарни тайёрлашда аввал витачкалари тикилади, сўнгра ён, елка қирқимлари, енгларнинг тирсак ва олд қирқимлари орқа бўлакнинг ўрта қирқимлари кенглиги 1 см. чок билан бириктириб тикилади. Енг астарини астар ўмизига ўтқазиш учун енгнинг олд ёки тирсак чокида 20-25 см. узунликдаги жой тикилмай қолдирилади. Астарнинг этак қирқими авранинг этак қирқимига тикиладиган бўлса, орқа чокнинг ўрта қисми кийимни ўнгига ағдариш учун 30-35 см. узунликда тикилмай қолдирилади.
Бар тутгич учи ён чокка ёки енг ўмиз чокига қўйиб тикилади. Астар этак учига етмайдиган бўлса унинг пастки чети букланиб тикилди.
Астар этак учига етмайдиган бўлса, унинг пастки чети букланиб, букиш чизиғидан 0,1 см. масофада бахяқатор юритилади.
Астар аврага уланмайдиган бўлса, астар ён қирқимлари, орқа бўлак ўрта чоки қирқимлари махсус машинада йўрмаланади.
Енг астари астар енг ўмизига, уларнинг белги кертимлари тўғри келтирилиб, универсал машинада ўтқазилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |