Манжет тикиш ва енгга улаш
Манжетлар қотирма билан ёки қотирмасиз тикилади. Уланма манжет тикишда қотирма буклама чок билан уланади ( а ). Сўнгра ён томонлари ағдарма чок билан тикилади( б ). Бурчакларидаги чок ҳакидан 0,2 см. қолдириб ортиқчаси қирқиб ташланади ва манжет ўнгига ағдарилади. Манжетга 0,5 см. кенгликда безак бахяқатор юритилади (5.5.6-расм, в)
5.5.6- расм. Манжет тайёрлаш.
Уланма манжет чоклаш машинасида ёки тикиш-йўрмалаш машинасида енгга уланади. Манжетнинг остки қисми енгга уланиб, чок манжет томонга қайтариб қўйилади. Устки манжет улаш бахяқаторини ёпадиган қилиб 0,1 см. оралиқда бостириб тикилади (5.5.5-расм).
Тикиш-йўрмалаш машинасида манжет енг учи билан ўнгини ичкарига қилиб машинада йўрмаланиб уланади ( 5.5.7-расм). Қайтарма манжетли енгни тикишда бирта бўлакдан иборат манжетнинг ён томони бириктириб тикилади. Чоклар ёриб дазмолланади. Ўнгига ағдарилиб икки буклаб дазмолланади. Манжет енгнинг тескарисига қўйиб уланади, чок қирқими йўрмаланади. Чок ҳақи бириктирма чокдан 0,1-0,2 см. масофада енгга бостириб тикилади. Енг учи дазмолланади (5.5.8-расм).
5.5.7-расм. Манжетни енг учига тикиш- 5.5.8-расм. Қайтарма манжетли
йўрмалаш машинасида улаш. енгни тикиш.
Енгни енг ўмизига ўтқазиш
Енгни енг ўмизи ичига киритиб, уларнинг ўнгини ичкарига қаратиб қўйилади ва енг томондан махсус 302 кл. машинасида устки материалдан қиялама қисмида солқи ҳосил қилиб, енг ўмизига 1,2-1,5 см. кенгликдаги чок билан ўтқазилади. Ҳосил қилинган енг солқилари дазмолда ёки прессда кириштириб дазмолланади (ип газламадан тикилган бўлса кириштириб дазмолланмайди).
Бир чокли енгларни ўмизга ўтқазишда енг чоки ён чокига тўғри келтириб ўтқазилади, чок қирқимлари йўрмаланади.
Енгсиз кўйлакларнинг енг ўмизини тикиш
Енг ўмизини мағизли чок ёки мағиз қўйиб ағдарма чок билан тикиш мумкин. Мағизли чок билан тикишда, елка қирқимлари тикилгандан кейин мағизни махсус буклагич ёрдамида букиб, унинг орасига енг ўмизи қирқимини тўғрилаб, битта бахяқатор юритиб тикилади (Расм 8 ,а ).
Енг ўмизига мағиз қўйиб ағдарма чок билан тикишда асосий деталнинг ўнгига мағизнинг ўнгини қаратиб, қирқимларини тўғрилаб ағдарма чок билан тикилади. Чок ҳақини мағиз томонга букиб, ағдарма чокдан 0,1 см оралиқда мағизга бостириб тикилади. Мағиз детал тескарисига ўтказилади ва асосий деталдан 0,1-0,2 см кенгликда кант ҳосил қилиб дазмолланади. Мағизнинг ички томонидаги қирқими универсал машинада 0,1 см. кенгликда букиб тикилади ( Расм 8, б ) ёки махсус 51-А кл. машинасида йўрмаланади.
5.5.9. Енгсиз кўйлаклар енг ўмизини тикиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |