Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ овқат ва енгил саноат технологияси институти



Download 9,37 Mb.
bet37/65
Sana25.02.2022
Hajmi9,37 Mb.
#291478
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   65
Bog'liq
tikuv mahsulotlari texnologiyasi fanidan

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
1. Қайтармаси билан кўтармаси алоҳида бичилган ёқа, ёқа ўмизига қандай уланади?
2. Яланг қават ёқаларнинг қирқимларига қандай ишлов берилади?
3. Енгнинг қандай конструкцияларини биласиз?
4. Енгда қандай манжетлар бўлади?


ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
Куйлак, ёка, кутарма, кайтарма, магиз, енг, манжет, кесим, котирма.


МАЪРУЗА № 10


МАВЗУ: УСТ КИЙИМ ТИКИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ ЖАРАЁНЛАРИ


РЕЖА:
1. Кийим деталларига бошлангич ишлов бериш
2. Уст кийим майда деталларини тикиш
3. Уст кийим кесимини тикиш

Уст кийимлардан палто, костюм, пиджак, плаш кабиларнинг тикиш усуллари ўхшаш бўлади. Шунга қарамасдан бир қанча операциялар турли ускуналарда ва турлича тартибда бажарилиши мумкин.


Кийим тикишнинг умумий принципиал схемаси қуйидагича:
1. Олд бўлакни тайёрлаш ва борт қотирмасига улаш
2. Чўнтакларни тикиш
3. Адипни тайёрлаш ва олд бўлакка улаш
4. Олд ва орт бўлакни улаш
5. Ёқани тайёрлаш ва ёқа ўмизига ўтқазиш
6. Енгни тайёрлаш ва енг ўмизга ўтқазиш
7. Иситувчи қатламни ва астарни тайёрлаш, уларни аврага улаш
8. Кийимни сўнгги дазмоллаш ва унга сўнгги безак бериш.

Уст кийим деталларини турғунлаштириш ва фойдаланиш хусусиятларини яхшилаш учун, кейинги йилларда уларга тўқима ёки нотўқима материалларнинг бир томонига елим қоплаб, ясси ёстиқли махсус прессларда ёпиштирилмоқда.


Пиджакларга қотирма ёпиштириш, шакл бериш билан бир вақтнинг ўзида бажарилиши мумкин. Пиджакнинг елка қисми бўйлаб солқи ҳосил бўлмаслиги ва енг ўмизининг чўзилмаслиги учун қўйиладиган қотирма пиджак ипига 45 градус бурчак остида бичилади.
Дазмоллаб чўзганда чўзиш йўналишидаги иплар узаяди ва уларга перпендикуляр йўналишдаги иплар ораси очилиб, газлама сатҳи кенгаяди.
Газламага солқироқ тикиш йўли билан керакли шакл бериш газламанинг киришиши ҳисобига бўлади. Бунинг учун машинада чок солаётганда уланаётган деталларининг биттаси солқироқ тикилади. Масалан: енгнинг олд чокини ҳосил қилишда унинг остки бўлагининг тирсак қисми солқироқ қилиб тикилади ёки енг ўмизга ўтқазилаётганда енгнинг қияма қисми териб ўтқазилади.
Деталларни эластикроқ ва қаттиқроқ қилиш, уларга параллел бахяқатор солиш йўли билан ҳам эришиш мумкин. Газламанинг қалинлигига, бахянинг тортилиш даражасига ва бахяқаторлар орлиғининг катталигига қараб, деталнинг эгилишга қаршилик кўрсатиш ҳар хил бўлади. Эгилишга қаршилик узунасига (бахяқатор бўйлаб) энг кўп , кўндалангига эса энг кам бўлади. Елим билан ёпиштирилган деталлар қаттиқроқ ва эластикроқ бўлади. Бундан ташқари занжирсимон бахяқатор билан бириктирилган деталлар эластик бўлади.
Деталларни қаттиқрок қилиш учун улар қавилади. Масалан эркаклар қишлик палтосининг остки ёқаси қавилганда бахяқаторлар бир-бирига яқин солинади, шунинг учун ёқа тик турадиган бўлади. Пиджакнинг, палтонинг адип қайтармаси турғун шаклда бўлиши учун борт қотирмаси олд бўлакка бир неча бахяқатор юритиб тикилади ёки елим кукун билан ёпиштирилади.

Download 9,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish