Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ овқат ва енгил саноат технологияси институти



Download 9,37 Mb.
bet35/65
Sana25.02.2022
Hajmi9,37 Mb.
#291478
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   65
Bog'liq
tikuv mahsulotlari texnologiyasi fanidan

Куйлаклар енгларини тикиш
Кўйлаклар бичими енг конструкцияси тузилишига ва енг ўмизининг ўйилишига қараб ўтқазма енгли, реглан енгли, орт ва олд бўлаклари билан яхлит бичилган енгли бўлиши мумкин. Енглар тор, кенг, енг учи уланма, қайтарма манжетли, манжетсиз, териб бурма ҳосил қилинган, тақилмали, узун, калта бўлиши мумкин. Улар бир, икки ва уч чокли бўлади. Бир чоклининг чоки остки томонда, 2 чоклининг енг олди ва тирсак чокли ёки устки ўрта чок ва остки чокли бўлади.
Букиб тикиладиган енг учлари андаза ёрдамида бўрланади. Енг учининг қирқими тескарига 0,7-1 см. букилиб ва букиш чизиғи бўйлаб яна букиб 0,1-0,2 см. кенгликда бостириб тикилади ( а ). Ипак ва жун газламадан тикилган бўлса ёпик қирқимли қилиб яширин бахяли машинада букиб тикилади (б). Енг учи қайтармали бўлса, белги чизиқ қайтарма кенглигидан 2 баравар ортиқ кенгликда чок ҳақи қўшиб белгиланади. Енг қирқими тескари белги чизиқ бўйлаб букилади ва сирма қавиқ билан кўкланади, ёки кўкланмай махсус игна билан қадаб қўйилади. Букиш ҳақи 0,5-0,7 см. кенгликда тескарига букилади ва зийидан 0,1-0,2 см. кенгликда бостириб тикилади ( в ).
Енг учида букиш ҳақи қолдирмай бичиладиган енгларнинг учига мағиз қўйиб тикилади. Мағиз ағдарма чок билан енг учига тикилади, чок ҳақи мағиз томонга қайтарилиб, ағдарма чокдан 0,1-0,2 см. оралиқда мағизга бостириб тикилади. Қалин газламадан тикиладиган бўлса очиқ қирқими йўрмаланади ва махсус яширин бахяли машинада тикилади ( г ). Енг учини мағиз чок билан тикишда, мағиз буклагич ёрдамида букилиб, 1 та бахяқатор билан тикилади (д). Енг учига эластик тасма қўйилса, енг учи ёпиқ қирқимли қилиб букилиб, бир йула ичига эластик тасма қўйиб тикилади (е). Енг учига безак ёки асосий газламадан бичилган бейка махсус мослама ёрдамида, қирқимлари ичкарига 0,7 см. букилиб, бостириб тикилади (5.5.1-расм, ж).


5.5.1-расм. Енглар учини тикиш.




Енглар тақилмаларини тикиш
Манжетли енгларнинг тақилмалари тирсак чокининг давомида ёки яхлит деталнинг кесимида тикилиши мумкин. Яхлит деталнинг кесими битта мағиз қўйиб тикилади. Бунда мағиз деталга ўнгини пастга қаратиб махсус мослама ёрдамида уланади. Мағизнинг тақилма юқори томонини ҳосил қиладиган қисмини тескари томонга букиб, бутун эни бўйлаб тақилма зийига бурчак остида 2 та бахяқатор юритиб пухталанади (5.5.2-расм.).


5.5.2-расм. Енг қирқимига битта мағиз 5.5.3-расм. Енг кесимини мағизсиз


қўйиб тикиш. тикиш.

Кесимдаги тақилмани мағизсиз ҳам тикиш мумкин. Бунда асосий детал белгиланган чизиқ бўйлаб танда ипи йўналишда қирқилади ва охирида тўғри бурчак остида 0,5-0,7см қирқма ҳосил қилинади. Сўнгра қирқмага параллел қилиб 0,5-0,7 см. наридан қирқмалар букилади. Тақилманинг устки томонини ҳосил қиладиган чети тескари томонга, остки томонини ҳосил қиладиган чети эса ўнг томонга букилади. Сўнгра улар устма-уст қўйилиб, тахлама ҳосил қилинади ва юқори қисми тўғри бурчак шаклида бахяқатор юритиб пухталанади (5.5.3-расм).


Енгнинг тирсак чоки давомида тақилмани тикиш учун тақилма жойида ишлов ҳақи ташлаб бичилади. Остки томон қирқим шаклига бичилган мағиз билан ағдарма чок солиб тикилади, ички қирқими эса очиқ қирқимли буклама чок билан тикилади. Мағизга чок солиб пухталанади (5.5.4-расм.)
Тирсак чоки давомида (ёки киритма чокида) планка қўйиб йўрмалаб тикиш мумкин (5.5.5-расм.)


5.5.4- Енг қирқимига мағиз қўйиб 5.5.5-расм. Енг қирқимига планка


тикиш. қўйиб тикиш.



Download 9,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish