Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бобур номидаги Андижон Давлат университети



Download 31,81 Mb.
bet74/94
Sana25.02.2022
Hajmi31,81 Mb.
#275420
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   94
Bog'liq
Қатоғонлик сиёсати бакалавр

Тиётр биноси

Иона ва ёрдам пуллари билан ишлана бошлаған тиётр биноси битишга яқинлашқан вақтида маблағ йўқлиғидан сўнг вақтда ишлари тўқталуб қолған эди. Ҳозир рефкўм қарорига мувофиқ бинони тугатиш иши шаҳар хўжалиғи шуъбасига топшурулди. Шуъба ҳозирдан ҳаракатга кирди ва тездан битиришга урунадир.




Дўканлар

Икала шаҳардаги подишоҳлиқ дўканларининг эски ижоралари тугалгани учун биринчи июлдан бошлаб олти ой миддат билан янги ижора қилинадир.




Мактаб бинолари

Мактаблар ва бошқа бутун маориф муассасалари жойлашқан бинолар шаҳар қўлида деб ҳисобланадир. Уларнинг шикаст-рихтларини тузатиш жуда лозим бўлса ҳам, маблағ йўқлиғидан бу иш тўқталиб туруб эди. Ҳозир ул тўғрида ҳам ҳаракат ва ҳозирлиқ кўрулуб турадир. Биринчи фурсат чиқиши билан ишга бошланур.




Молия ишлари

Шаҳарнинг молия ишлари яхши эмас, оғир. Бунинг катта сабаби, албатта, шаҳарнинг бир неча йиллар тинчсиз бўлушидир. Энди шаҳар тинчланмоққа бошлади. Тинчлиқ бўла бериши нисбатида шаҳарнинг моли сарвати ҳам ўса борса керакдир.


Терговчи Войлошников Султонмаҳмуд Холботиров ҳибсга олинган куниёқ уни сўроқ қилган. Тергов баённомасида отаси ҳақидаги саволга отам Андижон эски шаҳарида бош оқсоқол бўлган, 1899 йили вафот этган, унинг ўлимидан сўнг хўжалик қолган эмас, чунки ер ва бошқа мулк қолган эмас, ўзимнинг ҳам инқилобгача ва ундан сўнг ҳам ҳеч қандай хусусий мулким бўлмаган, ёлланиб меҳнат қилганман, партия тозалови ўтказилган вақтда Марҳамат туманида халқ маорифи бўлими мудири бўлиб ишлаётган эдим, 1926 – 1927 йилларда Андижонда аксилинқилобий, миллатчи ташкилот мавжудлигидан хабарим йўқ деб жавоб қилган. Терговчи ундан ҳибсга олинган бир қанча андижонликларнинг аксилинқилобий ташкилотдаги фаолиятини айтиб беришни талаб қилган.
Сержант Чалий 1937 йил 4 ноябрда С.Холботировни Жиноят кодексининг 67-моддаси билан айблайди. Унинг жинояти 4 бандда баён қилинади:
а) аксилинқилобий кайфиятда бўлиб, «Миллий иттиҳод» миллатчи, аксилинқилобий ташкилотида фаол иштирок этган, яширин ташкилотнинг Марказий Комитети аъзоси Ёқубжон Исақулов (у отилган) ва ташкилотнинг Андижон филиали раиси Ҳасанхон Ниёзов раҳбарлигида аксилинқилобий, миллатчилик ишлари олиб борган;
б) 1932 – 1933 йилларда Марҳамат тумани халқ маорифи мудири лавозимидалигида «Миллий иттиҳод»нинг Марҳамат тумани филиали йиғилишларида фаол қатнашган, ташкилотга шахсан ўзи янги аъзоларни тортган;
в) ташкилот топшириғи билан халқ маорифи бўлими аппаратига душман унсурларни жойлаштирган ва халқ маорифи бўлими аппарати ишини узил-кесил издан чиқарган;
г) колхозга қарши тарғибот олиб бориб, колхозларнинг бузилиб кетишига ҳаракат қилган».
Унинг иши кўриб чиқиш учун ЎзССР НКВДси қошидаги учликка юборилади. Учлик 1937 йил 13 ноябрда Султонмаҳмуд Холботировни 10 йилга қамоқ жазосига ҳукм этади.
У ҳам акалари Султонмасъуд, Шоҳрух каби ўлимидан сўнг оқланади, ноҳақдан жазолангани исботланади. Ўша мудҳиш 1936 – 1938 йилларда Андижонда қатағонликни амалга оширган Чалий, Войлошников, Берг ва бошқалар ҳам «ижод» қилган «ихтиролари» учун олий жазога ҳукм этилганлар.



Download 31,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish