Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бобур номидаги Андижон Давлат университети



Download 31,81 Mb.
bet72/94
Sana25.02.2022
Hajmi31,81 Mb.
#275420
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   94
Bog'liq
Қатоғонлик сиёсати бакалавр

ХОЛБОТИР ДУМА ВА УНИНГ
ҚАТАҒОН ҚИЛИНГАН ТЎРТ ЎҒЛИ


1898 йилдаги Андижон қўзғолони келиб чиқишига сабабчи бўлган Андижон уезди бўйича маҳаллий раҳбар ходимлардан 57 нафар шаҳар оқсоқоллари, волост бошқарувчилари ва қишлоқ, овул оқсоқоллари эгаллаб турган лавозимидан император кўрсатмаси билан бўшатилган. Ўша рўйхатдаги биринчи сонли амалдор Андижон шаҳри катта оқсоқоли Холботир Рўзадорбиев бўлган. Императорнинг топшириғига асосан генерал-майор Усаковский 1898 йил 28 сентябрда Туркистон ўлкаси генерал-губернаторига йўллаган 3040-сонли телеграммада Андижон шаҳри катта оқсоқоли Холботир Рўзадорбиевни хизматидан озод қилиш кўрсатилган. Кейинчалик Холботир Рўзадорбиев Андижон шаҳар д умасига ҳам сайланган эди.
Шоҳрух Холботиров Андижоннинг Кўтар тегирмон маҳалласидан бўлган. Унинг отаси Холботир дума шаҳарнинг машҳур кишиларидан, йигирманчи аср бошларида думага депутат бўлиб сайланганлиги учун уни шу ном билан атардилар. У ошини ошаб, ёшини яшаб, умри охирлаганида ўғилларига шундай васият қилган экан: «Бир туғилиш ва бир ўлиш ҳамманинг бошида бор. Ўлим ҳақ. Ундан ҳеч ким қочиб қутулган эмас. Мен сизларга бошқа оталар сингари катта ер-сув, обжувозу тегирмон, мол-дунё мерос қолдирмадим. Кўнглингизга отамиз топганини улфатлари билан еб-ичиб, айшини, давру давронини суриб ўтаверган экан-да деган гап келмасин. Мен сизларга уларнинг ҳаммасидан ортиқроқ бўлган нарса – илм бердим, қўлимдан келганча инсофли, бардошли бўлишга ўргатдим. Сизларни яхши-ёмонни ажрата оладиган, кишилардаги яхши фазилатларнинг қадрига етадиган, ёмонликлардан узоқ юрадиган қилиб тарбиялашга интилдим. Шунинг учун сизлардан хотиржамман. Сизлар рус-тузем мактабини битириб, рус тилини она тилидек гапирадиган бўлдинглар. Қачонки Петербург, Москва томонларга борибман, сизларга совға-салом қилиб кийим-кечак, зебу зийнат эмас, китоблар келтирганман. Бу ишларимга кўпчилик кулган ҳам. Аммо одамзодга мол-дунё келадию кетади. Улуғлар айтмоқчи, «қўлнинг кири». Илм эса одам билан абадий қолади. У туганмас хазина».
Холботир дума каромат қилганидек, унинг ўғиллари оталари номига доғ туширадиган фарзанд бўлмадилар.
Султонмасъуд Холботиров – 1888 йили Андижон шаҳрида туғилган, Андижон шаҳри бош оқсоқоли Рўзадорбийнинг ўғли. Рўзадорбийнинг Султонмуҳаммад, Султонмасъуд, Шоҳрухмирзо, Султонмаҳмуд исмли ўғиллари бўлиб, улар рус-тузем мактабида таҳсил кўрганлар. Султонмасъуд 11 ёшида мактабни битира олмай, тирикчилик билан машғул бўлган. Учқўрғонда мирза, Избоскан приставида тилмоч, А.Улуғхўжаев заводида мирза, Кўгарт ирригация тизимида, Норин, Ҳаққулобод сув хўжаликларида ишлаган. Февраль инқилобидан кейин жамоат хавфсизлиги ижроия комитетида фаолият юритган, шаҳар думасига сайланган, 1919 йил февралида большевиклар партияси аъзоси, Андижон совети ижроия комитети маъмурий бўлими бошлиғи, уезд-шаҳар халқ маорифи бўлими мудири, ревком аъзоси, 1920 йилнинг августидан Сирдарё вилоятида маориф бўлими мудири, 1921 йил августида Андижонда Кампирравот сув омбори инқилобий комитети раиси, 1922 – 1923 йилларда маҳаллий хўжалик бўлими мудири, уезд-шаҳар ижроқўми раиси ўринбосари, бошқарув бўлими мудири лавозимларида ишлаган. Шоир Абдулҳамид Чўлпон унинг маориф соҳасидаги хизматлари ҳақида «Андижонда маориф ишлари» номли хабарини «Дархон» газетасида эълон қилганди. Уни айнан келтирамиз:
«Савнарком олдида тузулган Маориф ёрдам қўмитасининг йўлида ишламак учун ижроқўм қошида Маорифга ёрдам бюроси тузулди. Доимий бўлган бюронинг умумий ҳайъати шу ўртоқлардан иборат: Раҳматулла ўғли (ижроқўмдан), Бесров (фирқақўмдан), Касаткин (маорифдан), Эшонхўжа ўғли (ёш коммунистлардан), бир киши касабалар ташкилотидан.
Бюро ишга киришди.
Маориф нозирлиғиға шаҳримизнинг фаол ишчиларидан ўртоқ Султон Масъуд Холботир ўғли тайинланди. Унинг ҳаракати билан маориф ишларининг жонланиб кетишига умид бор.
Ижроқўм томонидан маориф назоратига буюрулғандурким, уезд мактабларига кўбрак аҳамият бериб, исметада уезд учун чиқарилған пулларни тугал уездга сарф қилсун.
Шаҳардаги интернатнинг кўб болалари уездлик бўлғани учун интернат шаҳар-уезд интернати аталиб, таъминотига уезд пулидан ҳам олинадурған бўлди».54
1925 – 1936 йилларда Андижондаги 20-сон пахта заводини бошқарган.
1937 йил 11 октябрда С.Холботиров қамоққа олинган. ЎзССР НКВДси Андижон сектори 3-бўлим бошлиғи Берг томонидан тайёрланган айблов хулосасида С.Холботировга йирик помешчикнинг оиласида туғилган, Андижон шаҳар думасига сайланган, «Миллий иттиҳод» аксилинқилобий ташкилотнинг фаол аъзоси, босмачилар билан алоқа қилган, «халқ душманлари» Файзулла Хўжаев, Абдуллажон Каримов билан алоқадор, пахтачилик саноатида ишлаб ёмон ният билан ўзбек ишчилари ва европалик ишчилар ўртасида миллий адоват уйғотган, ноҳақдан ишчиларни ишдан бўшатган, совет ҳокимиятидан норозилигини билдирган каби айблар қўйилиб, ЎзССР НКВДси ҳузуридаги учликнинг 1937 йил 13 ноябрдаги ҳукми билан 10 йил қамоқ жазосига ҳукм этилган, жазони Амур лагерида ўтаган, 1938 йилда ҳалок бўлган. Андижон вилоят суди 1957 йил ноябрида С.Холботировнинг ишини қайта кўриб чиқиб, «учлик»нинг 1937 йил 13 ноябрдаги ҳукмини бекор қилган.
Султонмасъуд Холботировдан икки қиз ва бир ўғил қолган. Улар турли соҳаларда Андижон шаҳрида фаолият кўрсатиб эл-юрт ҳурматини қозонган. Уларнинг сурати қуйида берилмоқда.


Шоҳрух Холботиров (1890, Андижон – 1938, Ярославль) – партия ва хўжалик ташкилотларида ишлаган. Отаси сув иншоотлари назоратчиси ва шаҳар бош оқсоқоли бўлган. 9 ёшида отасидан ажраган Ш.Холботиров мусулмон мактабида, сўнгра рус-тузем мактабида ўқиб, 1911 йили Қўқонқишлоқ судида мирзалик қилган. Октябрь тўнтаришидан сўнг Балиқчи волостида ариқ оқсоқоли бўлиб ишлаган ва советга аъзо этиб сайланган. 1920 йилдан партия аъзоси бўлган ҳамда Жалолобод инқилобий қўмитаси раиси ўринбосари, Ҳаққулобод инқилобий қўмитаси раиси, Андижон уезд-шаҳар совети ижроия комитети аъзоси вазифаларида ишлаган. 1923 йил май – сентябрь ойларида Андижон уезди бўйича оч қолганларга ёрдам кўрсатиш комиссиясини бошқарган. Сўнгра ЎзССР Ер-сув ишлари халқ комиссарлигида сув хўжалиги бошлиғи лавозимида ишлаган. 1930 йили республика пойтахти Самарқанддан Тошкентга кўчирилгач, у Зарафшон водийси сув хўжалиги бошлиғи бўлиб Самарқандда қолади.
1936 йил 19 сентябрда Ш.Холботиров аксилинқилобий унсурлар билан алоқаси борликда айбланиб, Зарафшон водийси сув хўжалиги бошлиғи вазифасидан бўшатилган, партиядан ўчирилган, 1937 йил январда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Советларга қарши кайфиятда бўлганликда, Ўзбекистон Компартияси раҳбариятига қарши террорчи кайфиятдаги унсурларни тўплаб, улар билан биргаликда катта миқдорда молиявий суиистеъмолликларга қўл урганликда айбланган. Дастлаб 1937 йил ноябрь ойида Республика Олий суди томонидан олий жазо – отувга ҳукм қилинади. Бироқ иш СССР Олий суди томонидан қайта кўриб чиқилиб, 1938 йил 6 апрелда отув ҳукми 20 йил қамоқ жазоси билан алмаштирилган. Ш.Холботиров жазо муддатини ўташ учун Ярославль области Рибинск шаҳрига этап қилинган ва у ерда 1938 йил декабрида оғир касалликдан вафот этган. 1958 йил 21 февралда СССР Олий суди Ш.Холботировга қўйилган айбларни бекор қилган. Ҳозирда Андижон шаҳри кўчаларидан бири шу кишининг номи билан аталади.
Шоҳрухмирзо Холботировдан икки қиз қолган эди. Ойимчахон ва Жўрахон Холботировалар Андижон вилояти соғлиқни сақлаш тизимида ҳалол меҳнат қилиб эл-юрт ҳурматига сазовор бўлишган.




Султонмаҳмуд Холботиров (1890 – 1938). Андижон думаси аъзоси Холботир Рўзадорбийнинг 4-ўғли Султонмаҳмуд Андижон шаҳри Кенгаш маҳалла 9-уйда туғилган.
1937 йил 2 октябрь куни НКВД Андижон сектори 3-бўлими ходимлари ҳибсга олиб, шаҳардаги Латтазаводдаги(Андижон турмасини маҳаллий аҳоли Латтазавод деганининг маъноси шуки бу турманинг ўрнида аввал пахта заводи бўлган – Р.Ш.) турмага тиқишади. Унга берилган маҳбус анкетасини қуйидагича тўлғизган: 1890 йили туғилган55, рус-тузем мактабида таҳсил кўрган, маълумоти қуйи, 1918 йилдан 1934 йилгача партияда бўлган, партия тозаловида Марҳамат туман халқ маорифида ишларни издан чиқаргани, аппаратни ёт унсурлар билан тўлдиргани, берилган кредитдан фойдаланмагани учун партиядан ўчирилган. Касби савдогар, ҳибсга олинган пайтда Норин тумани Шўрариқ қишлоқ матлуботида магазин мудири бўлиб ишлаган. Оиласида аёли Аропатхон, ўғли Насибхон 17 ёшда, қизлари Насибахон 9 ёшда, Наимахон 5 ёшда, Шириной 1 ёшда эди. 1918 – 1919 йилларда қизил гвардияда хизмат қилган.
1923 йили Султонмаҳмуд Холботиров Андижон шаҳар хўжалиги бошлиғи вазифасида ишлаётгани ҳақида «Дархон» газетаси 1923 йил 3 июлдаги 3-сонида Чўлпоннинг «Шаҳар хўжалигимиз» номли хабарномаси эълон қилинган. Уни айнан келтирамиз:

«ШАҲАР ХЎЖАЛИҒИМИЗ


(шаҳар хўжалиғи бошлиғи ўртоқ С.М.Холботириф билан гаплашиш)



Download 31,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish