Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бобур номидаги Андижон Давлат университети


АНДИЖОНДА ҚАТАҒОН ҚИЛИНГАН ТРУБЕЦКОЙЛАР



Download 31,81 Mb.
bet75/94
Sana25.02.2022
Hajmi31,81 Mb.
#275420
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   94
Bog'liq
Қатоғонлик сиёсати бакалавр

АНДИЖОНДА ҚАТАҒОН ҚИЛИНГАН ТРУБЕЦКОЙЛАР

1937 – 1938 йиллардаги мудҳиш «Катта қирғин» собиқ Совет давлатидаги барча халқларнинг ҳаётига мислсиз даражада талафотлар келтирди, минглаб бегуноҳ кишилар жазо органи – НКВД томонидан қириб ташланди. Бу мудҳиш тарихий хунрезлик содир этилганидан бери қарийб 80 йил ўтди. Аммо унинг фожиали оқибатлари ҳали-ҳануз инсониятни ларзага солиб келмоқда. Ҳатто АҚШда «Коммунизм қурбонлари хотираси» мажмуаси фаолият кўрсатмоқда. «Катта қирғин» СССР ҳудудидаги барча миллат ва элатларнинг энг сара вакилларини ўз домига тортган. Унинг даҳшатли ажал қўрғони бошқа халқлар қатори рус халқини ҳам аяб ўтирмаган.


Маълумки, 1380 йили Москванинг буюк князи Дмитрий Иванович Донской бошчилигидаги рус полклари билан Олтин Ўрда ҳукмдори Мамай раҳбарлигидаги мўғул қўшинлари ўртасида Куликово майдонида жанг бўлади. Бу жангда кўплаб рус князлари 150 минг кишидан иборат жангчилари билан қатнашган. Шу жангдаги ғалаба, айниқса, Амир Темур томонидан Олтин Ўрда хони Тўхтамишхонга берилган зарба натижасида Москва кучайиб, Рус давлатининг ташкил этилишида муҳим аҳамият касб этди. Шу жанг иштирокчиси Брянск, Стародуб ва Трубчевск князи – Дмитрий Ольгердовичнинг набираси Гедиминдан Трубецкойлар сулоласи бошланган. Бу сулола вакиллари Россия тарихида катта из қолдирган. Улар 1812 йилги Ватан урушида қатнашишган, 1825 йилги Декабристлар қўзғолони номини олган дворянлар исёнининг иштирокчилари бўлган. Сергей Никитич Трубецкой (1829 – 1899) Эрмитаж директори, Николай Николаевич эса Минск губернатори, Николай Никитич Москвадаги масонлик ҳаракати раҳбарларидан бири бўлган. Бу сулола вакиллари Россиянинг ижтимоий-сиёсий, маданий тараққиётида жуда катта ўрин тутганлар. Москва консерваториясининг очилиши, Украинада виночилик, Москвадаги Узкое усадьбанинг ташкил этилиши улар билан боғлиқ. Шунингдек, Трубецкойлардан дипломатия, жамоат ва сиёсий публицистика, диний-фалсафий соҳадаги жамоат арбоблари, лингвистика, фалсафа, Евроосиё идеологлари ҳам етишиб чиққан. Трубецкойлар сулоласининг вакилларидан Владимир Сергеевич (1892 – 1937) ёзувчи ва мемуарист бўлган.
Владимир Сергеевич Трубецкой рус дворянлиги ва либерал зиёлиларнинг энг маърифатли анъаналарини ўзида мужассам этган. Унинг отаси Сергей Николевич (1862 – 1905) профессор, Москва университетининг ректори бўлган.
В.С.Трубецкой ёшлигидан театр ва мусиқага қизиққан, гимназияни тамомлагач Москва давлат университети физика-математика бўлимига кирган ва у ерда ярим йил ҳам ўқимасдан императорнинг «Штандарт» яхтаси эскорти таркибидаги «Всадник» мина ташувчи кемасига юнга бўлиб ишга кирган. Кейинчалик ҳарбий хизматда бўлган, императорнинг кирасирчилар полкида лейб-гвардия офицери бўлган. У 1912 йили Елизавета Владимировна Голицинага (1889 – 1943) уйланган, Варвара, Григорий, Андрей, Александра, Владимир, Ирина, Сергей, Георгий исмли фарзандлар кўрган.
Владимир Сергеевич Трубецкой 1-жаҳон урушида иштирок этган, жанговар фаолияти учун Георгий хочи билан тақдирланган, кейинчалик жанглардан бирида ярадор бўлган ва 1915 йилдан Жануби-ғарбий фронтда генерал Брусиловнинг штабида хизмат қилган.
1917 йил Февраль инқилобидан кейин яширин монархия ташкилотининг аъзоси бўлиб, подшоҳ Николай II ни озод қилиш учун амалга оширилган дастлабки уринишлардан бирида иштирок этган.
1920 йили Қизил армияга чақирилган. Брусилов тавсияси билан у Орёлдаги Жанубий фронт штабига хизматга юборилган. Хизмат жойига кетаётганида Богородицда яшаётган оиласи олдига борган жойида қамоққа олинган, кейинчалик қамоқхонада сил касали тарқалгани учун аввал озод этилган, сўнгра демобилизация қилинган.
1934 йили Владимир Сергеевич Трубецкой ва унинг қизи Варвара (1917 – 1937) ҳибсга олиниб, иккаласи ҳам 5 йил муддатга Андижонга сургун қилинган, Трубецкой, унинг хотини ва олтита фарзанди Андижон шаҳрига кўчиб келишган.
В.С.Трубецкой Андижон шаҳридаги балет студиясида мусиқачи, кафе-ресторанда пианиночи бўлиб фаолият кўрсатади. Е.В.Голицина тавсияси билан тўрт қисмдан иборат эсдаликларини ёзишни бошлайди. «Наше наследие» журналида 1991 йили чоп этилган «Записки кирасира» асари рус ҳарбий мемуарларининг ёрқин намуналаридан бири бўлиб қолди. 2006 йили унинг «Записки кирасира», «Приключения Бочёнкина и Хвоща» асарлари чоп этилган, унинг
эпистоляр мероси инглиз тилида АҚШда чоп этилган (Vladimir Sergeevich Trubetskoi. A Russian Prince in the Soviet State. Hunting Stories, Letters from Exile, and Military Memoirs / Translated from the Russian by Susanne Fusso. ‒ Evanston, ILL: Northwestern University Press, 2006).
копия
Выписка из протокола
Заседания Коллегии ОГПУ (судебное) от «29» марта 1934 г.



СЛУШАЛИ

ПОСТАНОВИЛИ

Дело №2554 по обвин. гр. ТРУБЕЦКОГО Владимирова Сергеевича из пот. дворян по 3/4, 10, 11 ст. УК.
(Дело рассм. в пор. постан. раз. ЦИК СССР от 9/6-27 г.)

ТРУБЕЦКОГО Владимира Сергеевича заключить в исправтрудлагерь, сроком на ПЯТЬ лет, сч. срок с 11/1-34 г. с заменой высылкой через ППОГПУ в Ср. Азию (Андижан) на тот-же срок.

(подпись) верно:



Download 31,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish