ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО-МУҲАНДИСЛИК ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
БАКАЛАВРИЯТ ТАЛАБАСИ
ВОХИДОВ ШАХЗОД КЕНЖАЕВИЧНИНГ
Беруний номидаги давлат стипендияси танлови учун
”Архитектура” йўналиши бўйича
5340100-”Архитектура”(турлари бўйича)
Гуруҳи 800-17 АРХ (Архитектура)
Таййорлаган ҳужжатлари
БУХОРО-2020
ТАҚДИМ ЭТИЛГАН ҲУЖЖАТЛАР
РЎЙХАТИ
Институт кенгаши йиғилиши баённомасидан кўчирма
Деканат ва кафедра тавсияномаси
Рейтинг дафтарча нусхаси.(ҳар бир варвғи декан имзоси ва мухри билан тасдиқланган бўлиши шарт)
Синов натижалари гувоҳномаси.
Чоп этилган илмий ишлар рўйхати.
Илмий (ижодий) ишлар нусхалари. (ИИБ проректор томонидан имзоланади ва мухр билан тасдиқланади)
Илмий (ижодий) ишларнинг аннотацияси.
Талабанинг илмий изланиши тўғрисидаги кафедра ва илмий раҳбар фикр мулоҳазаси. . (ИИБ проректор томонидан имзоланади ва мухр билан тасдиқланади)
Паспорт нусхаси, 2та расм 4х5(През. Стипен. 10х15 2та расм)
Сўровнома таржимаи ҳол.
Эришган ютуқлари.
Бухоро муҳандислик-технология институти ”Механика ва Архитектура-Қурулиш” факултети 800-17 АРХ гурух талабаси
Вохидов Шахзод Кенжаевичга
ТАВСИЯНОМА
Вохидов Шахзод Кенжаевич 1998-йил 23-апрелда Бухоро вилояти Бухоро шахрида таваллуд топган. 2017-йилда Бухоро муҳандислик-технология институти, ”Механика ва Архитектура-Қурулиш” факултетининг 5340100-”Архитектура”(турлари бўйича) йўналишига контракт асосида ўқишга қабул қилинди.
У ўқишининг илк кунларидан ўзининг қизиқувчанлиги, илм олишга интилиши, изланувчанлиги ва жамоатчилик ишларида тенгдошлари орасида ажралиб туради. Қолаверса Ёшлар иттифоқи гуруҳ етакчиси бўлиб, масъулятли вазифасини сидқидилдан ҳис этган ҳолда барча топшириқларни ўз вақтида бажариб келмоқда. Илм-ҳунар эгаллаш билан бирга, ўқитувчи устозлар ва талабалар қалбига тўғри йўл топа олди. Факултет ва институт миқёсида ўтказилган жамоат ишларида, ўқув семинарларда фаол иштирок этиб, диплом, сертификат ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.
2018 йил 20-октабрда ”Бухоро шахри куни” доирасида ташкил қилинган ”Энг яхши архитетор” кўрик танловида иштирок этиб фахли 3-ўринни эгаллаганлиги учун шахар хокими томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланган.
2019 йил 18-ноябрда ”Бухоро шахри куни” доирасида ташкил қилинган ”Энг яхши архитетор” кўрик танловида иштирок этиб, ”Бино ва иншоотлар архитетураси ва реставрация” номинацияси бўйича фахли 1-ўринни эгаллаганлиги учун шахар хокими томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланган.
2019 йил 18-ноябрда Бухоро шахар ёш архитекторлари ва архитетор талабаларининг ижодий ишлар фемтивалида фаол иштирок эгаллаганлиги учун институт томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланган.
2019 йил 10-12 май кунлари Тошкент шахрида отказилган ”ХII- Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида фаол иштирок этган.
2020 йил 16-июнда Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган Республика онлайн фан олимпиадасида ”Инглиз тили” фанидан фаол иштироки учун СЕРТИФИКАТ билан тақдирланган.
Бундан ташқари карантин даврида бир қанча халқаро онлайн олимпиада ва конкурсларда қатнашиб диплом ва сертификатлар билан тақдирланган.
Вохидов Шахзодна келажакда ўз сохасининг етук мутахасисси бўлиб етишишига ишонамиз ва унинг номзодини Ўзбекистон Республикаси бакалаврлари учун таъсис этилган ”Беруний” номли давлат стипендиясига тавсия қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |