Илмий рахбар: катта.укт Ғ.Б.Рабиев
“Механика ва архитектура-қурилиш”
факультети декани: Ш.М. Мурадов
“ИИ ва ИБ” проректор: т.ф.д. Н.Н.Садуллаев
Бухоро муҳандислик-технология институти
“ Механика ва архитектура-қурилиш ” факультети 800-17 АРХ гурух талабаси Вохидов Шахзод Кенжаевичнинг “Қишлоқ жойларида якка тартибдаги турар-жой бинолари қуриш муаммолари” мавзусидаги илмий ишига
ТАҚРИЗ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябр-даги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларида наъмунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2639-сонли қарори талабларига асосан Республикамиз қишлоқларида кам таъминланган оилалар учун арзонлаштирилган 2 сотихли уй-жойлар қуриш ишлари олиб борилмоқда. Аммо бундай уй-жойларга талабгорлар кўплиги туфайли барча уй-жойга муҳтожларнинг талабини қондириш анчагина маблағ ва вақт талаб этади.
Ушбу масаланинг долзарблигини хеч кимга исботлаш ёки тушун-тиришнинг зурурати йук, чунки хар бир киши ва хар бир оила қаердадир яшаши керак. Асосан янги уй-жойга эхтиёж янгидан ташкил бўлган ёш оилаларда пайдо бўлади, ушбу ёш оиланинг бошлиғи - ёш йигит қаерда яшаши ва қанча даромад қилиши хали маълум эмас. Биз мисол сифатида ўртача даромад кўрадиган оилани оламиз. Демак ушбу оила янгидан якка тартибда уй-жой қуриши учун аваламбор мазкур оилага ер участкаси ажратилиши лозим, ундан кейин курилиш ишларини бошлаши мумкин бўлади. Албатта оила даромадига ишонч булса, уй-жойни пудрат ташкилотлари орқали курдириш тўғри бўлади, аммо хаммада хам бундай имконият бўлавермайди. Демак кўпчилик ахоли ўз уйини ўзи куришига тўғри келади, бу жараёнда иложи борича маблағ ва материаллар иктисод қилиниши табиийдир.
Хамма ҳам бино томини темир бетон плиталар билан қоплаб билмайди, бунинг урнига ёғоч болорлар ишлатилади, пойдеворга тушадиган босимнинг камайиши хисобига бино пойдевори курилишини 10-12 фоизга арзонлаштириш мумкин. Бинонинг ташқи деворларини ташки табиий мухитдан ҳимоя қилиниши нуктаи назаридан 1,5 ғишт яъни 38 см қилиб қуриш эътиборга моликдир, ички деворларни эса бир ғишт яъни 25 см қилиб куриш хисобидан ҳамда деворнинг 0,8-1,0 метрли сатхидан юқори кисмини хом ғиштдан қуриш мумкиндир, бу ғиштларни ўзаро оддий лой (глинянный раствор) билан терилади. Хом ғиштдан қурилган деворларнинг шувоқини сомон-андова усулида бажариш тўғри бўлади, чунки хом ғиштга оддий лой яхши ёпишади ва ёзнинг иссиқ кунларида жуда мустаҳкам бўлиб, экологик ва табиий нуқтаи назаридан тўғри бўлади. Ушбу шувоқни пардозлаш максадида устидан шпаклёвка суртилади холос. Бу тадбир яна 10-15 фоиз маблағни тежайди. Бундан ташқари, асосий катта харажат бино томини қоплашга (кровля) сарфланади. Биз Осиё давлатида яшаймиз, табиатимиз иссиқ бўлиб, ёғингарчилик кунлари кўп ҳисобланмайди. Кўз олдингизга шарк давлатини келтиринг, Европа давлатларидаги бинолардан бизнинг бинолар асосан том қопламаси билан фаркланади. Бизнинг воҳамизда бино томлари текис қилиб ёпилган (плоская кровля), факатгина бу усул кейинчалик ривожлантирилмасдан яъни бизнинг табиатимизга мос янги материаллар ва технологиялар ишлаб чикилмасдан европача том копламаси хаётимизга киритилган. Кўпчилик менинг бу фикримга қўшилмаслиги мумкин, 21-асрда бошқача бўлиши керак дейилади, аммо шуни билиш керакки дунёнинг нисбатан бой давлатлари: жумладан Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Эрон ва бошкалар, улар хам 21 - асрда яшамокдалар, аммо улар ўз тарихий курилиш усулларидан ва миллийлик йуналишидан чекинган эмаслар, балки улар шу усул ва йуналишни ривожлантирмокдалар. Ушбу давлатларда курилаётган биноларни дунё тан олмокда. Бизнинг биноларнинг миллийлигини йукотмасдан текис томли, чиройли ва замонавий уй-жойлар лойиҳалаш ва қуриш мумкин деб ҳисоблайман.
Мен ўзимнинг Бухоро мухандислик технология институтининг "Архитектура" йўналиши талабалиги даври давомида (тез орада) устозлар ёрдамида қишлоқ ахолиси учун нисбатан арзон ва қулай уй-жойнинг наъмунавий бир нечта вариантини яратишни ўз олдимга мақсад қилиб қуйганман. Бу хукуматимизнинг "Қишлок тараққиёти ва фаровонлиги миллий дастури" талабларига жавобан қилинган харакат бўлади.
Юкоридагилардан шу келиб чиқадики, том қопламаси ҳисобидан яна 15-20 фоиз маблағ иқтисод қилинади. Бундан ташқари хоналарнинг полини 100 фоиз тахтадан қилиб чикиш анча маблағ талаб этади. Бу ерда иқтисод қилишнинг қуйидаги усули таклиф этилади: Уйдаги ётокхоналардан бошқасининг полини, керак бўлса меҳмонхонанинг ҳам полини, жумладан ошхона ва хаммом, ёрдамчи бошқа хоналарнинг полини бизнинг воҳамизда минг йиллар давомида синалган оби ғишт билан қоплаш керак. Худди шундай бино томини хдм оби гишт билан томга тушадиган ёмғир-қор сувини кўчиришни назарда тутган ҳолда қоплаш мумкин. Дарвозахона ва ҳовли юзини ҳам худди шу усулда қоплаш тавсия этилади. Оби ғишт- табиий материал бўлиб, узимизда ишлаб-чиқилади, нисбатан анча арзондир, ундан ташкари уни коплашга алоҳида махсус малака талаб этилмайди, бизнинг халқимиз жуда меҳнаткаш бўлиб, бундай ишларни ўз кучи билан бажариши мумкин ва бу билан оила маблағининг анчагина қисмини тежаш имконини беради.
Вохидов Шахзодна келажакда ўз сохасининг етук мутахасисси бўлиб етишишига ишонамиз ва унинг номзодини Ўзбекистон Республикаси бакалаврлари учун таъсис этилган ”Беруний” номли давлат стипендиясига тавсия қиламан.
Илмий рахбар: катта.укт Ғ.Б.Рабиев
Do'stlaringiz bilan baham: |