Большевизм не должен уйти от ответственности за насильственный и незаконный государственный переворот в 1917 году и начавшуюся вслед за ним политику «красного террора».
Большевизм не должен уйти от ответственности за уничтожение российского крестьянства (жумладан Ўрта Осиё деҳқонларининг хам – Р.Ш). Попраны нравственность крестьянской России, ее традиции и обычаи производительные силы деревни подорвались у нас настолько, что и сегодня страна закупает прокормление за рубежам. До сих пор власть не дают крестьянам землю...
Большевизм не должен уйти от ответственности за развязывание братоубийственной гражданской войны, в результате которой были разрушена страна, а в ходе бис мысленных и кровавых боев было убито, умерло от голоде, эмигрировало более 13 миллионов человек.
Большевизм не должен уйти от ответственности за уничтожение христианских храмов, буддистских монастыря ей, мусульманских мечетей, иудейских синагог, молельных домов, за расстрелы свяҳенно служителей, за гонения на веруюҳих, за преступление против совести покрывшие страну позорам.
Большевизм не должен уйти от ответственности за практику неслыханных фальсификаций, ложных обвинений, в несудебных приговоров, за расстрелы без суда и следствие, за истязание и пытки, за организацию концлагерей, в том числе для детей заложников, за применение отравляюҳих газов против мирных жителей. В мясорубке ленинско-сталинских репрессий погибли более 20 миллионов человек.
Большевизм не должен уйти от ответственности за преступлений против бывших советских военнопленных, которых из немецких концлагерей перегнали, как скот, в советские тюрьмы и лагеря. Практически все крупнейшие стройки СССР стоят на костях политзаключенных. Им сооружались химические заводы, урановые рудники, северные поселения и многое другое...1
Большевизм бу соҳадаЎрта Осиё, жумладан Ўзбекистон халқлари олдида, ўтган ва ҳозирги, келажак авлодларимиз олдида ҳам катта жиноятчи гуноҳкор сифатида тарихимиздан жой олган.
Сиёсий курашда террорчиликнинг ролини XIX аср охирида ўша Лениннинг ўзи кўрсатиб берган.
Бир жойда Ленин террорга сиёсий кураш усули сифатида қарашдан кескин воз кечиш керак, олий даражада бунга йўл қўймаслик керак деб айтади (Ленин В.И. ПСС. Т. 7, стр. 251). Яна бир жойда эса «революцион армия отрядлари тузиш кераклигини, улар нимаики бўлса, револьвер, бомба, пичоқ билан, портлатиш учун керосин билан қуролланиши зарур деб чиқди (ПСС. Т. с. 339)».
Қизиқ, агар террорни сиёсий кураш формаларидан бири деб қаралмаса, у ҳолда қуроллий отряд ва бомбаларга не ҳожат?
«Тил инсонга фикрини яшириш учун берилади» деган машҳур формулага ҳар жиҳатдан амал қилиб иш кўрганнинг ўзи ҳам Лениндир. Бу формуладан мафкуравий душманларни ҳамда рақобатдош сафдошларини йўлдан олиб, суриб чиқариб қўйишда, сиёсий провакациялар ва иқтисодий экспроприация ташкил этишда, бандитлар ҳужумларини ва қуроллий босқинларни уюштиришда кенг фойдаланилган.
Бу каби террорчилик душманлари париклардан, ясама соқол ва мўйловлардан, пичоқ ва бошқа қуроллар, сохта ҳужжатлардан, олиб қочилган транспорт воситаларидан фойдаланганлар. Улар поездлардан соқчиларни улоқтириб, жандармчилар ва полициячиларни сотиб олиб, турма ва лагерлардан қочиб, яширин ҳорижга чиқиб кетиб, нолегал мамлакатга кириб олганлар. Улар маълум бўлган қоида-мақсад йўлида ҳар қандай восита фойдалидир, деган ақидага амал қилиб, маънавият ва оққўлқопликни четлаб ўтганлар. Уларнинг лидери турли вақтда ҳар хил фикрлар, ҳаракатлар қилиб, гоҳида революцион ҳаракатда террор керак деб, баъзи ҳолатларда ундан воз кечиб, айрим холларда эса умуман бундай муаммони ўзи йўққабилида иш кўрган.
Ана шу боис турли тадқиқотчилар уни қонхўр террорчи деб атаса, бошқа бири буюк гуманист деб таърифлайдилар. Ҳақиқат эса бизнингча у томонда ҳам, бу томонда ҳам эмас, қаердадир уларнинг ёнидадир.
Бундай одамнинг исми, шарифи Владимир Ильич Ленин эди. У янги типдаги партиянинг асосчиси ва раҳбари эди. Большевиклар деб ном олган бу партия аъзолари ё террор учун ё террорга қарши бўлишни англаб ҳам етмасдилар. Большевиклар зўравонлиги амалда ҳар доим бўлиб келганига тарих шоҳиддир.
Октябр тўнтаришининг ўзи террорчилик, зўравонлик, қонунсизлик натижаси эди. Бу тузумда биринчи бўлиб қонхўрликни ўша Лениннинг ўзи бошлаб берган. Бу ўринда Лениннинг қонхўрона сиёсатини ўз вақтда танқид остига олишга рус ёзувчиси Максим Горький биринчилар қаторида журъат этган эди. Мана бу ҳақда унинг «Туркестанские ведомости» газетасида эълон қилинган хати. Унда Ленин ва Троцкий халқни ўз орқаларидан эргаштириб мамлакатда қонли жанжалларни бошлаб юборганликлари, матбуот эркинлигини бўғаётганликлари, ҳокимият деспотизмини ҳар жиҳатдан оқлаётганликлари, бу икки арбоб ортидан бораётганларнинг уларга тобелиги худди мактаб ўқувчиларининг ўз муаллимларига бўлган итоаткорлигига ўхшаб кетаётгани кўрсатилганди. Оқибатда улар қотиб қолган ақидалар қулига айланиб қолганликлари, Ленинчилар ўзларини Наполеон Бонапартдек ҳис этиб Россияни вайрон қилаётганликларини очиқ-ошкора айтганди.
«Рус халқи, - дейилади ўша хатда, - бунга қонлар денгизи билан жавоб бермоқда. Лениннинг ўзи жуда кучли шахс, йигирма беш ёшидаёқ у социализм учун курашчиларнинг олдинги сафидан борган. Унинг исътедод эгаси ва доҳийликка хос барча ҳислатларига эга эканлиги аниқ. Айни пайтда унда оддий халққа паст назар билан қараш ҳислатлари ҳам бор. Ленин ўз халқи устида тажриба ўтказишга ўзини хақли деб билади. Урушлардан чарчаган халқ бу тажриба учун минглаб кишилар жонини қурбон қилиб бўлди. Афсуски бу, фожеа Ленинни таажжубга тушурмаяпти. Темирчи учун темир қандай бўлса, Ленин учун ишчилар синфи шундай зарурдир.
Ҳозирги шароитда темирдан социалистик давлат қуйиб бўлармикин? Афтидан, бундай давлатни қуйиб бўлмайди. Ленин ана шундай давлат қуриш мумкин дея халқ устидан тажриба ўтказмоқда. Тажриба ижобий натижа бермаса нима бўлади? Ленин лабараториядаги химик сингари ишлаяпти. Аммо хиикдан унинг бир фарқи бор. Химик лабараторияда ўлик материя билан тажриба ўтказади ва унинг тажрибаси фойдали натижа беради. Ленин эса тирик материя – инсон билан тажриба ўтказяпти, унинг натижаси эса халқ таназзулга олиб боради. Ленин ортидан бораётган онгли ишчилар шуни билсинларки, рус ишчилари синфи билан шафқатсиз тажриба ўтказилмоқда. Мазкур тажриба оқибатида ишчиларнинг сара вакиллари йўқотилади ва рус революциясининг мўътадил тараққиёти тўхтатилади»1
Октябр тўнтаришига ишониб, «инқилоб» ва унинг натижаларидан келиб чиққан қонли воқеаларни фақат Лениннинг хатти-ҳаракатлари билан боғланган улуғ адиб, «инқилоб» ниўзи билмаган ҳолда оқлаб, аммо бунга қарамай Ленин шахсига шунчалик холисона баҳо бергани ва айни пайтда бу гапларни «инқилоб», ўша мудҳиш тўнтариш кунларида айтгани ниҳоятда таажжублидир.
Комфирқа ва советларнинг қатағон сиёсати ва амалиёти ўша совет ҳокимияти ўрнатилган дастлабки кунлардан бошланиб, у то СССРдек «Қизил салтанат» парчаланиб кетгунга қадар давом этди. Қатағонлик совет тузуми ва жамиятининг ажралмас таркибий қисми, унинг тибиий йўлдоши сифатида намоён бўлганди.
Do'stlaringiz bilan baham: |