Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бобур номидаги Андижон Давлат университети


Мавзу-2. БОЛЬШЕВИЗМ ТОМОНИДАН ТУРКИСТОНДА ОЛИБ БОРИЛГАН ҚАТАҒОН СИЁСАТИ ВА УНИНГ ФОЖЕАЛИ ОҚИБАТЛАРИ



Download 31,81 Mb.
bet7/94
Sana25.02.2022
Hajmi31,81 Mb.
#275420
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   94
Bog'liq
Қатоғонлик сиёсати бакалавр

Мавзу-2. БОЛЬШЕВИЗМ ТОМОНИДАН ТУРКИСТОНДА ОЛИБ БОРИЛГАН ҚАТАҒОН СИЁСАТИ ВА УНИНГ ФОЖЕАЛИ ОҚИБАТЛАРИ.
РЕЖА:

  1. Большевизм қатағон сиёсати ва амалиётини Туркистонда қўлланилиши.

  2. Миллий давлатчилигимизнинг ёрқин саҳифаси - Туркистон мухториятининг большевиклар томонидан бўғизланиши.

1.Большевизм қатағон сиёсати ва амалиётини Туркистонда қўлланилиши. Ўлкамизда подшо ҳукумати ағдарилиб, хали советлар истибдоди ўрнатилмаган даврда, Муваққат ҳукумат вақтида ҳам маҳаллий аҳолига нисбатан қатағон сиёсати қўлланилган эди. Марказий Муваққат ҳукумат томонидан ўлкани идора этиш учун тайинланган Туркистон қўмитаси ва Ўлка Совети марказда ва маҳаллий жойларда бошқарув органларига раҳбарлик қилишда аввалида генерал-губернатор Куропаткиннинг «Маҳаллий кишиларга асосланиб иш кўрдилар. Вилоят ва уездлардаги комиссарлар фақат европали халқ вакилларидан тайинланган, қишлоқ ва овулларда эса деярли ўша аввалги волост бошқарувчилари ва оқсоқоллари ўз ўринларида қолдирилган. Бутун Туркистон бошқарув тизими европалик аҳоли вакиллари қўлида қолаверган. Бу эса маҳаллий аҳолининг қонуний норозилигига сабаб бўлган. Ана шу масала бўйича андижонлик бой, жадидлар ҳомийси Миркомил Мирмўминбоев қамоққа олинган. Бу ватанпарвар, миллатпарвар, миллий буржуазиянинг типик вакили Миркомил Мирмўминбоев 1918 йили большевиклар томонидан отиб ташланди.
Андижондаги яна бир нуфузли сармоядор, жадидчи, жадидлар ҳомийси Аҳмадбек хожи Темирбеков большевиклар таъқибидан қочиб Андижонни тарк этиб Қошқарга муҳожир бўлиб чиқиб кетди.
Андижонлик яна бир йирик сармоядор Андижонни обод бўлиши учун кўп меҳнат қилган Рўзиоҳунбой Назаровхам қатағон тиғига учраганлардан бири бўлган.Ҳали совет истибдоди ўрнатилмаган, Совет ҳокимияти она қорнидан туғилмаган даврда ҳам Туркистонда қатағонлик сиёсати қўлланилган.
Ўзбекистон сарҳадида маҳаллий аҳолининг истаги ва қаршилигига қарамасдан зўрлик билан ўрнатилган советлар истибдоди биринчи кундан бошлаб халқимиз бошига сон-саноқсиз қирғинлар, даҳшатли ва аламли кулфатлар олиб келди. Бу ўринда Туркистон муҳторияти билан большевик Ф. Колесовнинг Бухоро амирлигига қарши ҳарбий юриши билан боғлиқ тарихимизнинг ачинарли, ҳасратли саҳифалари мазкур мавзуда очиб берилади.
1918-1924 йиллари бутун Ўрта Осиёда «босмачилик» деб аталган истиқлолчилик ҳаракати, миллий уруш даврида советларнинг қатағон сиёсати кенг қўлланилди.
Советлар ўз ҳукмронликларини сақлаб қолиш учун, ўз озодлиги учун кураш олиб бораётган миллий озодлик курашини ҳарбий, сиёсий, мафкуравий, хўжалик йўли билан бостириш учун қатағонни кенг кўламда олиб борди.
Туркистон ҳарбий ҳолатга келтирилди. 1919 йил августида Шарқий фронтдан Туркистон фронти ажралиб чиқди, унинг қўмондони қилиб М.В.Фрунзе ўлкага юборилди, 1919 йил октябрида ўша Ленин ташаббуси билан Туркистон иши билан шуғулланувчи комиссия юборилди, кўп минг кишилик ҳарбий қўшинлар юборилди, 1920 йили Марказдан Ўрта Осиёга «қизил шарқ» тарғибот поезди (аслида қатағон поезди) юборилди.
Жойларда ЧК (фавқулотда комиссия), Особый отдель (махсус бўлим), Сиёсий бюро, сиёсий бошлиқ, Революцион трибунал каби жазо органлари ташкил қилинди. Уларнинг барчаси ўлкада Совет ҳокимиятини мустаҳкамлаш, аксилинқилобий кучларни йўққилиш, партиянинг миллий сиёсатини жорий этиш, кам тараққий этган Ўрта осиёликларга «беғараз» ёрдам кўрсатиш ниқобида маълум маънода маҳаллий аҳолини қатағон қилиш билан шуғулланган.



Download 31,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish